Key words:
information age, intellectual age, globalization, inter-university
cooperation, Bologna process, Tempus, Erasmus, EU, Action strategy, concept, friendship
society, Tempus, relations in higher education.
ХХI аср инсоният тарихига ахборот асри, интеллектуал аср, глобаллашув
жараёнлари кучайган давр сифатида кирмоқда. Табиийки, бу ҳолатлар, ҳар бир
давлатдан ўз давлатчилигини, халқаро иқтисодиётдаги ўрнини, миллийлигини сақлаш
ва ривожлантириш маъсулиятини кучайтиради. Таълим соҳасини ривожлантириш, янги
иновацияларни жорий этиш, халқаро тажрибалардан фойдаланиш орқали юқоридаги
чақириқларга муносиб тура олиш мумкин. Бунинг амалий исботини ҳозирда ўзининг
иқтисодий мўжизаси ва таълим соҳасида ўзига ҳос модел яратан, эришган ютуқлари
билан дунёни ҳайратга солаётган Германия, Буюк Британия, Франция, Корея,
Сингапур, Япониялар мисолида кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳам ўтган давр мобайнида таълим соҳасини тубдан
ислоҳ қилиш, янгиликларни жорий этиш борасида муайян ютуқларга эришди. Ушбу
йўналишда ҳорижий мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланишга харакат қилмоқда.
Айниқса, таълим сохасида улкан натижаларга эришган, Балонья жараёнлари ўзининг
ижобий самараларини бераётган Европа Иттифоқи давлатлари билан ушбу соҳадаги
алоқалар айниқса самарадорлиги билан ажралиб турибди. Айниқса, Европа Иттифоқи
томонидан таълим соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида турли
лойиҳа ва дастурлар ишалаб чиқилиб, ҳозирда амалиётга самарали тадбиқ этилмоқда.
Жумладан, “Эрасмус+” ана шундай дастурлардан биридир.
“Эрасмус+” – Европа Иттифоқининг таълим бўйича 2014-2020 йилларга
мўлжалланган йирик дастуридир. Мазкур дастур 1994 ҳамда 2007 йилдан амалга татбиқ
этилган «Темпус» ва «Эрасмус Мундус» лойиҳаларининг мантиқий давоми саналади.
«Эрасмус+» дастурининг 2014-2020 йиллардаги умумжаҳон бюджети 14,7 миллиард
еврони ташкил этди. Ушбу дастур доирасида кўплаб Ўзбекистонлик ёшлар Европанинг
турли нуфузли университетларида ўқиш ва стажировкаларни ўтказиш имконияларига
эга бўлишди.
Олий таълим соҳаларини янада ривожлантириш масаласи 2017 йил 7 февралида
эълон қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг янада ривожлантиришнинг
Харакатлар стратегияси”нинг тўртинчи йўналишида ўзини аксини топди
1
.
Харакатлар стратегиясидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда Олий таълим тизимини 2030
йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилиниб, қисқа давр ичида
республикадаги камида 10 та олий таълим муассасаси халқаро эътироф этилган
ташкилотлар (Quacquarelli Siymonds World University Rankings, Times Higer Education
ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1000 та ўриндаги
олий таълим муассасалари рўйҳатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети
ва Самарқанд давлат университетини 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари
Do'stlaringiz bilan baham: |