ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
323
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Объектга кўра ёндашувга асосан, илмий-техник тараққиётнинг натижаси - янги
техника ва технология – инновациялар бўлиб хизмат қилади. Объект мезони қуйидагиларни
алоҳида ажратиб кўрсатиш имконини беради:
- базис инновациялар - йирик ихтироларни амалга оширишдан иборат,
технологияларнинг янги авлодини яратишга сабаб бўлган инновациялар;
- такомиллаштирувчи инновациялар, яъни илмий-технологик циклнинг барқарор
ривожланиши босқичида кўп учрайдиган кичик ихтироларни амалга оширувчи
инновациялар;
-
сохта
инновациялар
(рационализаторлик
инновациялар)
техника
ва
технологияларнинг эскирган авлодларини қисман такомиллаштиришга йўналтирилган
бўлиб, одатда техник тараққиёт секинлашишига олиб келадилар, чунки улар жамиятга ҳеч
қандай самара бермайди ёки салбий таъсир кўрсатади.
Объект-нафлилик ёндашувига кўра, инновация янги илмий-техник ютуқларни жорий
этиш асосида ишлаб чиқарилган янги истеъмол қиймати сифатида таърифланади. Бу ерда
инновациянинг нафлилик вазифаси устунлик қилади - жамиятнинг юқори нафлиликка эга
бўлган эҳтиёжларини қондириш қобилияти.
Жараён-нафлилик ёндашуви доирасида объект-нафлилик ёндашувдан фарқли ўлароқ,
“инновация” категориясига янги амалий воситани барпо этиш, тарқатиш ва қўллашнинг
яхлит жараёни сифатида қаралади.
Жараён-молиявий ёндашув нуқтаи назаридан, инновация - бу янгиликларга сармоя
киритиш, янги асбоб-ускуналар, технологиялар ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш
учун молиявий ресурсларни инвестициялаш жараёни.
Шундай қилиб, “инновация” тушунчаси кўпинча у ёки бу тадқиқотчининг аниқ
мақсади билан белгиланади. Ҳар қандай янгилик, шу жумладан жуда илғор бўлмаса ҳам,
инновация сифатида тавсифланиши мумкин.
Адабиётларда берилган “инновация” тушунчасининг турли хил таърифлари уни
инновацион фаолият самараси, бозорга киришини ва ишлаб чиқарилган товарлар ёки
хизматларнинг
сифат
белгиларини
ўзгаришини
таъминлайдиган
янги
ёки
такомиллаштирилган маҳсулот ёки технологик жараён сифатида тавсифланган.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-
техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855-сонли қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт
тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарори.
3. Е.Н.Новикова
“Инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг
инфратузилмасини ривожлантириш” Иқтисодиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш
учун бажарилган диссертация. Ставрополь – 2015 й. 13-б.
4.
https://kun.uz/Инновацион
ривожланиш вазири билан эксклюзив суҳбат. 07.08.2018 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |