Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
62 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
Инновация нима? Мактабгача таълимдаги инновацион фаолиятнинг мақсади нимадан 
иборат? 
Инновация сўзининг маъносини таҳлил этадиган бўлсак, инновация бу янгилик, 
ўзгачалик, шиддат билан ўзгараётган замонда одамларнинг, даврларнинг муаммоларини ҳал 
этишга илмий ва янгича ёндашув деганидир. Мактабгача таълимдаги инновацион 
фаолиятнинг мақсади, мактабгача таълим ташкилотидаги педагогик тизим ишини яхшилаш 
орқали таълимнинг сифатини оширишга эришишдир.
Мактабгача таълим ташкилотининг иш жараёнига янги ғоя ва технологияларни 
киритмас эканмиз, тизимга янги ислоҳотларни татбиқ эта олмаймиз. Таълим тизими 
янгиликларни ўрганиш ва оммалашишидан ривожланади. Инновациялар - бола шахсининг 
камол топишида, унинг иқтидорини ривожлантиришда янги метод, восита, технологияларни 
амалиётга татбиқ этишни белгилайди. Педагогик инновация таълим жараёнини ўзгартириши 
ёки уни такомиллаштириши мумкин.
Инновацион янгиланиш тизимли характерга эга. Янги типдаги мактабгача таълим 
ташкилотларида, боланинг индивидуал эҳтиёжлари ҳамда оиланинг талабларини инобатга 
олган ҳолда вариатив таълим-тарбияни таъминлайдиган янги дастурлар яратилади.
Хоҳиш ва ҳақиқий натижа ўртасидаги зиддиятни ечиш муаммоси инновацияга бўлган 
эҳтиёжни келтириб чиқаради. Боланинг индивидуал эҳтиёжлари ҳамда унинг ота-онаси 
хоҳишидан келиб чиқиб, боланинг олган билими натижасидан қониқмаслик муаммоси, 
мактабгача таълимдаги таълим тизимига бўлган инновацион фаолият орқали таълим 
сифатини яхшилаш заруриятини келтириб чиқаради. Мактабгача таълим ташкилотига янги 
метод, методика, технология, ўқув дастурларининг кириб келиши ва уни ташкилот ҳаётига 
татбиқ этилиши ўз-ўзидан таълим сифатини оширади. 
Инновацион фаолиятнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, мактабгача таълим 
ташкилотининг ривожланишидаги долзарб ишлар ва педагогларнинг ўз ишига 
компетенциявий ёндашувига, методик ҳамда ташкилий тадбирларига таъсир кўрсатади. 
Инновацион жараён иштирокчиси ўз олдида турган машаққатли йўлдаги қийинчиликлардан 
қўрқмаслиги лозим. Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари бошқарувдаги янгича 
ёндашувни, педагог ходимлар эса таълим тарбия жараёнидаги янги методларни қўллай олиш 
каби компетенцияларни ўзлаштириб олишлари замон талаби эканлигини англай билишлари 
керак. 

Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish