Таянч тушунчалар:WYSIWYG (What You See Is What You Get — «нимани
кўрсанг, шуни оласан») тамойили, универсаллик тамойили, кўргазмалилик
тамойили, интегралашувчанлик тамойили, статистик ва молиявий функциялар.
Асосий имкониятлари
.
MathCadда ясалган сирт. MathCadтурли техник масалаларни ечиш учун
юзлаб оператор ва ўрнатилган функцияларга эга. Дастур сонли ва символлик
ҳисоблар бажариш, скаляр катталиклар, векторлар ва матрицалар билан амаллар
бажариш, бир ўлчов бирлигидан бошқасига автоматик ўтказиш имкониятини
беради.
MathCadнинг имкониятлари ичидан қуйидагиларни ажратиш мумкин:
дифференциал тенгламаларни ечиш, шу жумладан, сонли методлар билан;
функцияларнинг икки ва уч ўлчовли графикларини (турли координаталар
системасида, контурли, векторли ва ҳоказо) ясаш;
тенгламаларда ҳам, матнларда ҳам грек алифбосини фойдаланиш;
символлик тартибда ҳисоблашларни бажариш;
вектор ва матрицалар билан амаллар бажариш;
тенгламалар системасини символлик ечиш;
эгри чизиқларниаппроксимация
58)
қилиш;
дастур остиларни бажариш;
кўп ҳад ва функияларнинг илдизларини излаш;
статистик ҳисоблар бажариш ва эҳтимолликларнинг тақсимоти билан
ишлаш;
хос сон ва векторларни излаш;
ўлчов бирликлари билан ҳисоблашлар;
САПР-системалар билан интеграция, ҳисоблаш натижаларини бошқарувчи
параметрлар сифатида фойдаланиш;
58 )
Аппроксима́ция (лот. proxima — энг яқин) ёки яқинлашиш — қандайдир маънода бир объектларни
дастлабкисига яқин бўлган бошқаси, лекин соддароғи билан алмаштиришдан иборат бўлган илмий метод. .
265
MathCad ёрдамида муҳандислар барча ҳисоблашларни ўтказиш мобайнида
уларни ҳужжатлашлари мумкин.
Mathcad Prime 3.0 нинг имкониятлари. Ушбу версия иловалар ёрдамида
қуйидагиларни бажариш мумкин:
содда, такрорланувчи ҳисоблар учун оддий калькулятор сифатида
фойдаланиш;
символлик ифодаларни ҳисоблаш ва соддалаштириш;
функция интеграли ва ҳосилаларини ҳисоблашда фойдаланиш;
чизиқли алгебраик тенгламалар системасини ечиш, матрица ва
дитерминантлар билан ишлаш;
чизиқсиз алгебраик тенгламалар системасини ечиш;
Декарт ва цилиндрик координаталарда ҳам, қутб координаталарда ҳам
графиклар, диаграммалар ва гистограммалар ясаш;
шахсий, интуитив тушунарли
дастурлаш тилидан фойдаланиб,
тармоқланувчи ва такрорланувчи алгоритмга эга бўлган дастурлар яратиш;
дифференциал тенламалар ечиш;
эҳтимолликлар назарияси ва математик статистика масалаларини ечиш;
Windows
операцион системанинг
Excel, Powerpoint, Word каби иловалари
билан
ахборот
алмашинишни
амага
ошириш;
ҳисобларни ҳужжатлаштириш ва
ҳисобот хужжатларини яратиш;
600
та
ўрнатилган
математик
функцияларга эга;
ҳужжатларнинг
шаблонларини
қўллаб-қувватлаш, матнларни форматлаш,
формулаларни форматлаш;
3D-графика билан ривожланган ишлаш модули;
«матнда математика» — формулаларни бевосита матнга киритиш.
Вазифаси. MathCad компьютер алгебра системалари, яъни математик
ҳисобларнинг
автоматлаштириш
воситаларисирасига
киради.
Дастурий
таъминотнинг бу синфида турли йўналганлик ва ясаш тамойилларининг кўпгина
аналоглари мавжуд. Кўпинча, MathCadни Maple, Mathematica, Matlab каби
дастурий комплекслар, шунингдек, уларнинг MuPAD, Scilab, Maxima ва бошқа
аналоглари билан таққослайдилар. Одатда, ҳаққоний таққослаш дастурларнинг
турли вазифалари ва уларни фойдаланиш ғоялари билан мураккаблашади.
Масалан, Maple системаси, асосан аналитик (символлик) ҳисобларни
бажаришга мўлжалланган ва бунинг учун, ўзининг синфида кучли
ихтисослаштирилган процедуралари ва функция(3000 дан ошиқ)лар тўпламига
эга. Дастурни бундай комплектлаш ўртача мураккаблик даражасидаги математик
ҳисоблашни бажариш заруратига эга бўлган фойдаланувчига кўплик қилади.
Mapleимкониятлари касбий математик - фойдаланувчиларга мўлжалланган;
Mapleмуҳитида масалалар ечиш нафақат қандайдир функция устида амаллар
бажаришни билиш, балки унга киритилган ечиш методларини билишни талаб
этади: Mapleдагикўпгина ўрнатилган функцияларда ечиш методини берадиган
аргумент пайдо бўлади.
266
MathCadни ишлаб чиқувчилар асосий эътиборни фойдаланувчининг
талабларига кўра системани кенгайтиришга қаратганлар. Бунинг учун, алоҳида
олиниши мумкин бўлган ва ўрнатишда системага қўйиладиган қўшимча
функцияларга эга бўлган қўшимча
кутубхоналар
ва
кенгайтириш,
шунингдек,
бевосита
шахсий
ҳисоблардан
фойдаланиш
мумкин
бўлган
ҳаракатдаги
алгоритм
ва
ҳужжатларга оид мисолларга эга бўлган
махсус масалаларни ечиш методлари
баён қилинган электрон китоблар пакетлари белгиланган. Бундан ташқари, зарур
ҳолларда шахсий функцияларни яратиш ва уларни система ядросига DLL
механизми((Dynamic Link Library – динамик уланувчи кутубхоналар) – функция ва
процедураларни бошқа дастурчилар, балки бошқа дастурлаш тилида ёзган
дастурга жорий этишнинг универсал механизми. Жорий этиш лойиҳани
компиляцияси вақтида эмас, балки тайёр дастурни тезкр хотирага юклаш
мобайнида амалга ошади) орқали бириктириш имконияти мавжуд.
MathCad дастури Mapleдан фарқли ўлароқ, бошиданоқ математик
масалаларни сонли ечиш учун яратилган, у назарий математикани эмас, балки
бевосита масаланинг математик жиҳатига чуқурлашмасдан натижа олиш зарур
бўлган амалий масалаларни ечишга мўлжалланган. Умуман, у символлик
ҳисоблар зарур бўлган ва Maple (14 версиядан бошлаб — MuPAD) нинг
интеграллашган ядроси мўлжалланганларга зарурдир. Айниқса, таълимга
мўлжалланган ҳужжатлар яратиш ҳақида гап бораётганда, жараён ва
ҳодисаларнинг физик кўринишидан келиб чиққан ҳолда математик моделни
яратишни намойиш этиш зарур бўлган ҳолларда, у жуда фойдалидир.
MathCadнинг символлик ядроси, асл Maple (MuPAD)дан фарқли ўлароқ, сунъий
даражада чегараланган (300 га яқин функцияларга кириш мумкин), лекин бу
кўпчилик ҳолларда муҳандисликга оид масалаларни ечиш учун тўлиқ етарлидир.
Бундан ташқари, MathCadни тажрибали фойдаланувчилари, 13
версиясигача (ўзи ҳам) содда усулда Mapleядросининг қарийиб барча функционал
тўплами(“ҳужжатлаштирилмаган имкониятлар” деб аталувчи)га таъсир этиш
мумкин, бу эса MathCad ҳисоблаш қувватини Mapleга яқинлаштиради.
Интерфейс. MathCad ни аналогогик дастурлардан асосий фарқи – бу
ифодаларни киритиш тартибини матнлилиги эмас, балки графиклигидадир.
Буйруқлар, фунциялар, формулаларни териш учун клавиатурани ҳам,
ускуналарнинг махсус панелларидаги кўплаб тугмаларидан ҳам фойдаланиш
мумкин. Ҳар иккала ҳолда ҳам – формулалар одатдаги китобга аналогогик
кўринишга эга бўладилар, б.а. формулаларни териш учун махсус тайёргарликни
зарурати йўқ. Киритилган формулалар билан ҳисоблар фойдаланувчи хоҳишига
кўра: ёки бир вақтни ўзида териб бир онда, ёки буйруқ бўйича амалга
оширилади. Одатдаги формулалар чапдан ўнгга қараб ва юқоридан пастга томон
(матнни ўқишга ўхшаш) ҳисобланади. Ихтиёрий ўзгарувчи, формула,
параметрлар натижани кўриб турган ҳолда ўзгартириш мумкин. Бу интерфаол
ҳисоблаш ҳужжатларини ҳақиқий эканлигини ташкил этиш имкониятини беради.
Бошқа дастурларда (Maple, MuPAD, Mathematica) ҳисоблашлар, матн
кўринишида киритилган буйруқларни формулага трансформация қиладиган
267
дастурли интерпретатор
59)
тартибида жорий этилади. Maple ўзининг интерфейси
билан анъанавий дастурлаш тили муҳитида дастурлаш кўникмасига эга бўлган
фойдаланувчилар учун мўлжалланган. MathCadни фойдаланиш учун у ёки бу
кўринишда дастурлаш билан умуман танишмас бўлиши мумкин.
MathCad дастурлашсиз дастурлаш воситаси сифатида ўйлаб топилган,
лекин, агар бундай талаб бўлса, MathCad ўзлаштириш учун етарлича содда
мураккаб алгоритмларни дастурлаш имкониятли ускуналарига эга.
Ўлчовли катталикларни ҳисоблашларда MathCadдан фойдаланиш
имконятини алоҳида айтиш мумкин. Бунда бирликлар системасини: СИ, СГС,
МКС ва бошқ. танланиши мумкин. Равшанки, ҳисоблашларнинг натижалари ҳам
мос ўлчовни олади. Бундай имкониятнинг фойдасини баҳолаш анча мушкул,
чунки ҳисобларда, айниқса физик ва муҳандислик ҳисобларда хатоларни кузатиш
етарлича соддалашади.
MathCad визуаллаш механизми Mapleдагидан анчагина пастроқ. Mapleда
ихтиёрий даража мураккабликдаги график ёки сирт ясаш учун функциянинг тури
маълум бўлса етарли. Mapleга нисбатан MathCad графикаси яна қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |