Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o



Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/252
Sana25.02.2022
Hajmi10,42 Mb.
#260540
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   252
Bog'liq
УМК Ихтисос Даст Воситалар

ContourStyle – контурли графиклар учун чизиладиган чизиқларнинг 
стилини беради; 
MeshRange - хваy-координаталарнинг ўзгариш соҳасини беради. 
2.3.15-расмконтурли графикни чизиқлар орасидаги соҳаларни ранглаш 
билан ясашни кўрсатади. Ранглаш ColorFunction->Hue опция томонидан 
таъминланади. ContourSmoothing ->True опция контур чизиқларини силиқлашни 
беради. 
2.3.15-расм. sin(x у) сиртни тенг даражадаги чизиқлар орасидаги соҳани 
кул рангга бўялган контурли графиги.
Кейинги мисол (2.3.16-расм) ContourShading опцияни қўллашнинг 
самарасини намойиш этади. Агар унинг қийматини Falseдеб берилса, у ҳолда 
чизиқлар орасидаги фазони тўлатиш бўлмайди. Шундай қилиб, бу ҳолда фақат 
тенг даражадаги чизиқлар ясалади.


234 
2.3.16-расм. Фақат тенг даражадаги чизиқлар ифодаланган контурли 
график. 
Баъзан, агар контурли чизиқларни ясашни олиб ташланиб, чизиқлар 
орасидаги бўяш қолдирилса, график кўргазмалироқ бўлади. Агар сифатли 
тасвирни кузатиш зарур бўлса, у ҳолдаграфиканинг бундай варианти афзалроқ 
бўлади. Бундай графикни ясаш учун ContourLine->False опцияни фойдаланиш 
керак (2.3.17-расм). 
2.3.17-расм. Тенг даражали чизиқсиз контур график. 
Бу ҳолда чизиқлар орасидаги соҳани (PostScript) монохромли бўяш 
варианти фойдаланилади. Агар, масалан, графикни монохром принтерда чоп этиш 
кўзда тутилса, у ҳолда у афзал бўлади. 
Зичлик графикларни ясаш. Икки ўзгарувчиликf(x, у) функция орқали 
қандайдир муҳитнинг зичлиги тавсифланиши мумкин. Зичлик графикларини ясаш 
учун қуйидаги график функциялар фойдаланилади: 
DensityGraphics [array] – зичлик графигини ифодалайди; 
DensityPlot[f, {х, xmin, xmax}, {у, ymin, ymax}] - f зичлик графигини х ва у 
нинг функцияси сифатида ясайди; 
ListDensityPlot [array] – баландликлар каталигининг массиви ичидан 
зичлик графигини шакллантиради. 
Бу функциялар билан кўплаб (асосан кўрилган) опциялар фойдаланилади. 
Уларнинг руйхатини Options функцияси ёрдамида олиш мумкин.
Зичлик гафиги ташқаридан контурли графикка ўхшайди. Лекин, унга 
квадратчалар шаклида элементар участкаларни (тенг зичликдаги) ажратиш 
характерлидир (2.3.18-расм). 


235 
2.3.18-расм. Зичлик графиги. 
Зичлик графиги (2.3.18-расм) шунингдек, PostScript тартибда берилган. 
Бундай графикларни рангли вазифали бўяш ҳам мумкин (қаранг, контурли 
графиклар учун юқорида кўрсатилган опциялар). 
Сиртларнинг графикларини ясаш - Plot 3DфункциясиИкки ўзгарувчили 
= f(x, у)функция фазода қандайдир уч ўлчовли сиртни ёки шаклни ташқил этади.
Уларни ясаш учун учта х, у ва z каби координаталар ўқига эга бўлган 
координаталар системасини фойдаланишга тўғри келади. Дисплей экрани ясси 
бўлганлиги сабабали, амалда шаклларнинг ҳажмлилиги фақат имитация қилинади 
– аксонометрик проекция ёрдамида уч ўлчовли шаклларни кўргазмали 
ифодалашнинг яхши маълум бўлган усулини фойдаланади. Шаклнинг барча 
нуқталарини ясаш ўрнига, одатда шаклнинг ўзаро перпендикуляр текисликлари 
бўйича кесим чизиқларига эга бўлган унинг каркасли модели қурилади. 
Натижада шакл кўплаб эгри чизиқли тўртбурчаклар тўплами кўринишида 
ифодаланади. Шаклга кўпроқ табиийлик бериш учун каркаснинг кўринмас 
чизиқларини йўқ қилиш алгоритми ва шаклнинг ёнини ёритишни имитация 
қилиш мақсадида тўрт бурчакларни функционал бўяш фойдаланилади. 
Уч ўлчовли сиртларнинг графикларини ясаш учун асосий Plot 3Dграфик 
функция фойдаланилади: 

Download 10,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   252




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish