Nameдан ўнгда жойлашган Type (Тип) майдонида, ўзгарувчи типи
кўрсатилади. Сўзсиз у Double (Иккиланган)да жойлаштирилган, бу ўзгарувчи
қийматлари ±1.7*10308 интервалда ётган сонлар билан ифодаланадиган ҳолларга
мос келади. Агар таҳлил қилинадиган маълумотлар ±2 147 483 648 оралиқда
жойлашган фақат бутун сонлардан иборат бўлса, у ҳолда Integer (Бутун) тип
танлаш лозим. 0 дан 255 гача бутун сонлар билан ифодаланадиган ўзгарувчилар
учун Byte (Байт) типини белгилаш мумкин. Ахборотни сиқишнинг алоҳида
алгоритмига кўра, бутун сонлар учун Byte типни танлаш маълумотларнинг катта
193
массивига эга бўлган файлларнинг ўлчамини пасайтиришга имконият беради. Ва
ниҳоят, матнли маълумотларни таҳлил қилишда ўзгарувчи типи Text каби
белгиланади. Пациентларда лейкоцитлар миқдори ±1.7*10308 оралиқда
жойлашган сонлар билан ифодаланганлиги туфайли, Type майдонида Double ни
қолдирамиз.
Ўзгарувчиларнинг турини янада юпқароқ созлаш Display Format
(аксланиш формати) майдонида бажарилади. Биз сонли ўзгарувчилар билан
ишлашни мўлжалга олганимиз учун, бу ерда Number (сон)ни танлаймиз. Бунда
ўнг томонда ёрдамчи Decimal Places (ўнли белгилар) майдони пайдо бўлиб, унда
жадвалда кўришни хоҳлаган вергулдан кейинги белгилар сони, шунингдек,
сонларнинг ташқи кўрниши формати кўрастилади. Ўнли белгилар миқдорини 1
ўрнатинг.
Қаралаётган ойнанинг қолган элементлари орасида Long name (узун ном)
майдон алоҳида диққатга сазовардир. У ёки бу ўзгарувчи ёки ҳисоблаш бориши
тўғрисидаги ўзингизни эслатмаларингизни қолдиришга қулай бўлган ён дафтарча
каби ишлаши мумкин. Бундан ташқари, бу ерда формула киритиш мумкин бўлиб,
натижада ўзгарувчининг қийматлари ушбу формулага мувофиқ қайта
ҳисобланади.
3.2.4-расм. Ўзгарувчи спецификацияси ойнаси
Юқорида таъкидлаганидек,
Statistica
дастурида бошқа иловалардан
маълумотларни импорт қилиш имконияти жорий этилган. Буни амалга
оширишнинг энг содда усули Windows алмашиш буферини фойдаланиб, амалга
оширишдир. Мисол сифатида юқорида келтирилган перитонитли пациентлардаги
лейкоцитлар миқдори ҳақидаги маълумотларни Excel-файлдан ўтказамиз. Дастлаб
уларни Excel-жадвалга шундай киритиш лозимки, бир устун ҳосил бўлсин (5-
расмга қаранг). Устунни сарлавҳасини босиб, уни бутунлай ажратинг (“А”, агар
маълумотлар Сизнинг файлингизда расмдагидек биринчи устунда жойлашган
бўлса) ва «Ctrl+C» тугмалар бирлашмасини босиб, уни алмаштириш буферига
нусҳаланг. Сўнгра
Statistica
дастурига қайтинг, курсорни «Лейкоцитлар»
устунининг биринчи катакчасига ўрнатинг ва буфердан маълумотларни қўйиш
194
учун «Ctrl+V» тугмалар бирлашмасини қўлланг. Мана бўлди – энди
маълумотлар улар асосида тақсимот графигини қуришга тайёр бўлди.
3.2.5-расм. Excel жадвалида перитонитли пациентларда лейкоцит
миқдори.
Statisticaни фойдаланиш устунликлари:
Қулай интерфейс ва ажойиб созлашлар. Statistica интерфейси интуитив
тушунарлидир, фойдаланувчиларнинг масалалари билан мос ҳолда осон
созланади ва стандарт Windows иловаларининг интерфейсларига ўхшаш, шунинг
учун
фойдаланувчи
томонидан
осон
ўзлаштирилади.
Берилганларнинг таҳлили, кетма-кет очиладиган ойналар тартибида интарфаол
усулда
амалга
оширилади.
Ихтиёрий
таҳлил
ойнаси
шундай
конструкцияланганки, биринчи вкладка(қават) да фақат энг зарур тугмалар,
кейинги қаватларда эса, чуқурлаштирилган ва махсус опциялар жойлашган.
Шундай қилиб, янги ўрганаётганларнинг қўшимча созлашлар ва параметрлар
эътиборини жалб этмайди, илгарилаб кетган фойдаланувчи эса, ўзининг ҳолатига
кўра таҳлилни созлаши мумкин.
Statisticaнингажойиб графикаси маълумотларни самарали ва кўргазмали
визуализацияси, график таҳлил қилиш учун қулай ускуналарга эга бўлган график
модулни ўзига олади. Более 10 000 дан кўпроқ муҳаррирлашнинг бой
имкониятига, интерфаол созлаш(айлантириш, масштаблаш, шаффофлик ва бошқа
имконият)ларга эга бўлган турли графиклари мавжуд. Statistica графикаси
анъанавий равишда фойдаланишга энг аниқ ва қулай деб тан олинади.
Чегараланмаган ўлчамдаги файллар билан ишлаш имконияти, қайта
ишлашнинг баланд бўлмагантезлиги. Statistica дастурий маҳсулотларнинг муҳим
хоссаларидан бири катта ҳажмли берилганлар билан ишлашдаги тезкорлик ва
берилганлар омборига сўровларни доимий тузишни, берилганларни комплекс
бошқаришни талаб қиладиган иловаларнинг ҳисоблаш қувватидир.
Ҳисоблаш аниқлиги юқори бўлган Statistica, кўп статистик ҳисобларни
максимал аниқ амалга оширишга қобилиятли ягона пакет ҳисобланади.
Интеграция ва мосликнинг кенг имконияти, берилганларни содда
импорт/экспорти, берилганлар омборига енгил кириш. 2008 йилдан эътиборан
StatSoft, Microsoftнинг ҳамкори (партнери) ҳисобланади. Statistica объектларни
195
боғлаш ва жорий этишни ҳисобга олган ҳолдаMicrosoftстандартларига тўлиқ мос
келади . Бу қуйидагиларга имконият беради :
янги
модулларни
мавжуд
системаларга
интеграциялаш;
Statistica процедураларини тайёр элементлар каби фойдаланиб Statistica асосида
қарор
қабул
қилишнинг
интеллектуал
системасини
қуриш.
Statistica
Microsoft
Officeдан
берилганларни
тўғридан
тўғри
импорт/экспорт қилиш, Statistica “ичида” Microsoft Excelда ишлаш, Microsoft
Word да натижаларни автоматик сақлаш имкониятини беради. Statistica ихтиёрий
релаяционберилганлар омборлари (Oracle, MS SQL Server, Informix, Access ва
бошқ.), бизнес-ахборот омборхоналари билан ўзаро таъсир этади.
R тили (статистик қайта ишлаш ва графика билан ишлаш учун дастурлаш
тили) билан интеграция ҳам ўринли.
http://www.statsoft.ru/products/integration/integration-with-R.php
Statistica Microsoft SharePoint билан ўзаро таъсир этади, OLAP
Do'stlaringiz bilan baham: |