319
расмни трансформация қилиш(буриш, қиялаштириш)да ғалатилик;
стандарт дастурларда ҳар доим ҳам ўқий олмайдиган турли форматларнинг
кўплиги.
Юқорида баён қилинганларни умумлаштирган ҳолда,
растрли графика
фойдаланиш шаксиз зарур ахборотнинг муҳим турини ифодалайди, деб
хулоса
қилиш мумкин. Лекин, растрли графиканинг ютуғи ва камчилиларини била
туриб, тасвирни вазифасига қараб уни фойдаланиладилар.
Растрли графиканинг кенг тарқалган пакетларидан
бири - Adobe Systems
фирма томонидан ишлаб чиқилган Adobe Photoshop – кўпвазифали
график
муҳарриридир. Асосан растрли тасвирлар билан ишлайди, лекин баъзи векторли
ускуналарга эга. Маҳсулот растрли таcвирларни муҳаррирлаш
воситаларининг
тижорат соҳасидаги бозорнинг сардори (лидери) ва Adobe фирмасининг энг
таниқли маҳсулоти ҳисобланади.
Photoshop графиканинг ҳар – хил турлари билан ишлаш, ихтиёрий график
тасвирларнинг дизайнини мустақил ишлаб чиқиш, фото расмларни ретушлаш
(ре́тушь (фр.
retoucher —
бўяш, тўғрилаш), расмларни тўғрилаш, содда
анимацияларни яратиш имкониятини беради.
Adobe Photoshop дастури қуйидаги
асосий имкониятларга эга:
асосий фон рангини ўзгартириш;
«Карандаш», «Ластик», «Заливка», «Выделения», «Текст», «Штамп»
ускуналарини фойдаланиш;
бир неча амалларни бекор қилиш;
рангларни ўзгартириш;
рангни автоматик тўғрилаш;
«Уровнях» рангини танлаш ёрдамида тўғрилаш;
оқ-қора суратда рангларни ўзгартириш;
тасвир ўлчамларини аниқлаш ва ўзгартириш;
турли меню орқали муҳаррирлашни бажариш
слой (қатлам)ларни фойдаланиш;
«Быстрая маска» ёрдамида ажратиш;
рангни алмаштириш;
«Восстановление фото» вазифаси;
бир неча
расмларни бирлаштириш;
манзара яратиш;
«Убираем грязь» вазифаси – фон ёки расмни бўёқ билан тўкиш;
суратларни бадиий қайта ишлаш;
«Фильтр»ни фойдаланиш;
рақамли бўяш ва рақамли лифтинг (кўтариш);
фондан тасвирни чиқариш;
ҳайвондаги “ялтирайдиган” кўзини тўғрилаш;
одамдаги “қизил” кўзларни тўғрилаш;
“Размытие” ускуналар гуруҳини, «Тонирование» ватўғрилаш ускуналарини
фойдаланиш;
Перспектива(ёки уч ўлчовли фазо тасвирини одам кўриб қабул қилишга мос
ҳолда икки ўлчовли текисликка тасвирлаш системаси)ни тўғрилаш;
горизонт чизиғини тўғрилаш;
объектни йўқотиш;
320
ёритиш самараларини қўллаш;
ниқоблар асосида коллаж(
фр. coller — коллаж (от фр. coller —
ёпиштириш) —бир асарда турли-туман элементлар(келиб чиқишига, моддий
табиатига, стили бўйича контрастлигига ва ҳоказо)ни бирлаштириш
таъкидланган санъатдаги усул. Коллаж айниқса XX аср санъатига мансуб)ни
яратиш;
объектларни қўшиш;
чизилган расмни сунъий яратиш
вектор графика элементларини қўллаш;
содда анимацияларни яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: