Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti informatika va uni o



Download 10,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/252
Sana25.02.2022
Hajmi10,42 Mb.
#260540
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   252
Bog'liq
УМК Ихтисос Даст Воситалар

оммалашган 
математик 
системаларнинг 
бири 
бўлиб, 
иқтисодчилар, 
менежерлар, муҳандислар, илмий ходимлар ва ҳисобларнинг миқдорий методлари 
билан алоқадор фаолият юритаётганларнинг сўровларидан фойдаланади.
2. Кўргазмалилик. MathCad интерфейсининг яратиш тамойили “What you 
see is what you get” – “нимани кўрсанг, шуни оласан” формула билан
таърифланади. Яъни, математик ифодалар MathCad муҳитида, уларнинг умумий 
қабул қилинган ёзувида: сурат юқорида, махраж эса пастда ёзилади; интеграл ёки 
ҳосила – бу ечишнинг кўргазмалилигини пасайтирадиган махсус кўринишда 
ёзилган символлар эмас, балки одатдаги математик белгилар, интегралда 
интеграллаш чегаралари одатдаги жойларда жойлашган. Буларнинг ҳаммаси чоп 
этилган материалларни ўқиш ва экрандаги ёзувни фойдаланувчига тушунарли 
қилади. Системанинг бу ҳусусиятини дастурлаш тилидан фойдаланиб, масалалар 
ечаётган, ечим мазмунини шунга ухшаш кўникмаларга эга бўлган мутахассисгина 
тушунадиган фойдаланувчилар яхши баҳолайдилар.
MathCad муҳитида моделни яратиш жараёни уни ростлаш жараёни билан 
параллел боради. Фойдаланувчи, MathCad – ҳужжатга янги ифодани киритиб, 
ўзгарувчининг аниқ қийматларида нимага тенглигини нафақат бир онда 
ҳисоблаш, балки график ва сиртни ясаши ва формулани киритишда ёки математик 
моделни яратишда йўл қўйилган хатони кўриши ҳам мумкин. MathCad 
системасига символлик математиканинг воситалари интегралланган бўлиб, у 
нафақат экрандаги ўзгартиришларни визуал қабул қилишни яхшилайди, балки 
масалаларни ёки уларнинг босқичларини сонли ҳам, аналитик ҳам ечиш 
имкониятини беради. Қўйилган масалани еча бориб, фойдаланувчи 
ўзгарувчиларнинг сонли қийматларини киритиш ва уларни ўлчовлар билан 
тўлатиши ҳам мумкин. Бунда бирликлар системаси(СИ, ёки бошқ.)ни ҳам, аниқ 
ўлчамларни (мм, дюймлар, футлар ва ҳоказо)ни танлаши мумкин. MathCad – 
ҳисоблаш жараёнида ўлчов бирликларини автоматик қайта ҳисоблайдиган ва 
назорат қиладиган жойлаштирилган системасига эгадир. Масалан, биз бир 
объектдан бошқасигача бўлган масофани, турли ўлчов бирликлар(миллар, футлар, 
ярдлар, см) дан фойдаланиб аниқланаётган бўлсак, у ҳолда MathCad системаси 
автоматик равишда барча масофаларни қайта ҳисоблайди ва натижани аввалдан 
белгиланган ўлчов бирликларда беради. 
Бундан ташқари, MathCadсистемаси анимация воситалари билан 
қуролланган бўлиб, улар яратилган моделларни нафақт статикада, балки 
динамика(анимацион 
клиплар)да 
жорий 
этишга 
имконият 
бериб, 
кўргазмалиликни янада кўтаради.
3. Интегралашувчанлик. MathCad – бу: Microsoft Word, Excel ва бошқа 
системалар билан яқин интеграцияда ҳам, шунингдек, Web-технологиядан 
самарали фойдаланиб ҳам ишлаш имкониятини берадиган дастурдир. OLE-
технология, мижоз-сервер, пакет муҳитида Internet Explorer ёрдамида излаш 
дастурларига кириш, MathCad дан фойдаланувчиларини бирлаштирадиган бутун 
жаҳон ҳамжамиятининг барча кириши мумкин бўлган Internet-форумга уланиш 
каби барча келишувлар ва Windows интерфейсининг имкониятлари қўллаб-
қувватланади.


146 
Қўйилган масалани еча бориб, статикада (алмашиниш буфери орқали) ёки 
динамикада (OLE-технология) бошқа дастурнинг муҳитига, масалан, Fortran тили 
муҳитига берилганларни узатиш ва у ерда масаланинг бир қисмини ечиши 
мумкин. MathCad муҳитидан чиқмасдан туриб, бошқа серверларда янги 
ҳужжатлар очиш ва ахборот технологияларнинг Internet системаси томонидан 
тақдим эиладиган барча устунликларидан фойдаланиш мумкин. 
MathCAD дастури бошқа иловалар билан ўзаро таъсир этиши мумкин, 
масалан, Microsoft Excel ёки Matlab дастурларнинг берилганлари MathCad 
системанинг ҳисоблаш оқимига бевосита қўшилиши мумкин: бу ерда AutoCadда 
бажарилган чизмаларни бошқариш, Visual Basicни тижорат иловалар яратиш учун 
фойдаланиш ва бошқа ш.к.ларни амалга ошириш рухсат берилади.
4. Охирги вақтларда MathCadдастурчига MathCad ҳужжатларида 
дастурий кодларни самарали фойдаланишимкониятини берадиган шахсий тилига 
эга. Ушбу тилнинг содалиги ва интуитивлиги уни тез ўрганишга ёрдам беради. 
Операторларнинг сони кичик бўлишига қарамай, MathCAD дастурлаш тили 
етарлича мураккаб масалаларни ечиш имкониятини беради.
5. Иқтисодчиларга пакетда жорий этилган статистик ва молиявий 
функциялар муҳимдир. MathCad математик статистика масалалари билан 
ишлашнинг ривожланган аппаратига эга. Бир томондан, эҳтимолликнинг зичлиги 
ва 
тасодифий 
сонларнинг 
асосий 
тақсимот 
қонунининг 
бошқа 
характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини берадиган жойлаштирилган катта 
сондаги махсус функцияларга эга. MathCad да ҳар бир тақсимот қонунига мос 
псевдотасодифий генераторлар дастурлаштирилган бўлиб, улар Монте-Карло 
методи билан моделлашга имконият беради. Гистограммалар қуриш ва ўртача, 
дисперсиялар, корреляциялар ва ш.к тасодифий сонларнинг танловлари 
тасодифий жараёнларни статистик характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини 
беради. Бунда тасодифий кетма-кетликлар тасодифий сонларнинг генераторлари 
орқали яратилиши ҳам, фойдаланувчи томонидан файллардан киритилиши ҳам 
мумкин.
6. MathCad га айтиб туришлар ва 
система томонидан қулай излаш мисоллар 
тўпламига эга бўлган, кучли маълумот 
олиш 
базаси 
киритилган. 
Агар 
маълумотнома системасида қандайдир 
муаммо етарлича тўлиқ ёритилмаган 
бўлса, у ҳолда жавобни MathCad 
маълумотнома системасида келтирилган 
MathSoft компаниянинг сайти мурожаатидан топиш мумкин.
MathCad пакет асосий математик ва физика-кимёвий формулалар ва 
константаларни қўлда термаган ҳолда ҳужжатга автоматик ўтказадиган
маълумотнмалар билан тўлдирилган.
7. MathCad пакетига: оддий дифференциал тенгламаларни ечиш, 
статистика, термодинамика, бошқариш назарияси, материаллар қаршилиги ва 
бошқа фанлардан электрон дарсликлар олиш мумкин. Пайдо бўлган масалаларни 
ечишдан олдин, фойдаланувчи электрон дарсликни ўрганиб чиқиши ва ундан 
ўзининг ҳужжатига зарур лавҳалар, алоҳида формуллар ва константаларни 
ўтказиши мумкин.


147 
Умуман, MathCad– бу компьютер ёрдамида фойдаланувчига иҳтиёрий 
соҳадаги ҳар хил мураккабликдаги турли-туман математик ва муҳандислик-
техник ҳисобларни бажаришда график, аналитик ва сонли ечиш методларини 
жорий этиш учун ускуналарнинг кенг тўпламини тақдим этадиган муҳитдир.
Яқиндагина, координаталарни ўзгартириш функциялари ва овозли 
файлларни қайта ишлаш, маълумотномали базани кенгайши ва ш.к. янгиликлар 
пайдо бўлди. Тенгламаларни ечиш, символлик ўзгартиршлар каби асосий 
функциялар, пакетни аввалги версияларидаёқ яхши ишлаб чиқилган, шунинг учун 
ҳам уларни фойдаланиш анча қулай. Дастурнинг ҳар бир версиясида системалик 
талаблар ўзгармоқда. Масалан, MathCad 2001 да тезкор хотирага 16 Mb етарли 
бўлган бўлса, кейинги версияларидабу хотира 512 Мb гача кўтарилган. Дастур 
Windows – платформасида ишлайди. 
MathCad IBM-мос келадиган шахсий компьютерларга мўлжалланган. У 
график тартибда ишлаши туфайли автоматик ҳолда ҳисоб-китоблар ва 
графикларни чиқариш тезлигини етарлича кўтарадиган математик процессор 
билан ишлашни қўллаб-қувватлайди. Бу фақат ушбу тартибда экранда махсус 
математик символларни шакллантириш ва бир вақтни ўзида уларни график ва 
матн 
билан 
бигаликда 
қўллаш 
мумкинлигидан 
келиб 
чиқади. 
MathCadпринтерларнинг кўпгина турлари, шунингдек плоттерлар, адаптер ва 
дисплейларнинг асосий турлари билан ишлашни қўллаб – қувватлайди.

Download 10,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   252




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish