80
жараёни фаол ва машаккатли кечади. Усмирнинг ёшидаги муҳим
ўзгаришлар унинг организмидаги жисмоний ўсиш ва биологик вояга етиш
билан боғлиқдир.
Усмирлар билимдон ва талабчан, лекин материални қизиқарли ва аниқ
тушунтириб берадиган, дарсни бир меъёрда ташкил эта оладиган, унга жалб
қила оладиган, дарсни ҳар бир ўқувчи учун максимал даражада унумли эта
оладиган адолатли, оқкўнгил ва маданиятли ўқитувчиларни ёқтирадилар.
Усмир организми ўсишидаги сакрашлар,
эндокрин тизимдаги
ўзгаришлар, гипофиз фаолиятидаги фаоллик, жинсий вояга етиш, юрак,
мушак, бутун организмнинг мустаҳкамланиши инсоннинг психик, ақлий ва
руҳий ўсишида муҳим ўзгаришларга олиб келади.
Мусиқий тарбияда бу ёш овоз аппаратининг мутацияси даври билан
боғлиқ. Овоз аппарати йўғонлашади, овоз айниқса, ўғил
болаларда
сезиларли даражада пастрок бўлиб боради. Шунингдек, овознинг бузилиш
ҳолатлари ҳам шу даврга хосдир. Бу ёшда овоз аппаратининг ҳаддан ортиқ
юқори тесситурасидан қочиб, вокал репертуари танловига эҳтиёткорона
ёндашиш лозим. Энди мутация ҳодисасига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Ўғил болаларда мутациянинг бошланиш даври,
одатда жинсий
болоғатга етиш даврига тўғри келади. Мутациянинг бошланиши кўп
сабабларга боғлиқ, жумладан, иқлимга ҳам боғлиқдир.
Мутация даврида ҳиқилдоқ тез ўсади. Айниқса қалқонсимон тоғай
жуда катталашади. Бойламлар икки баробар 13-14мм дан 24-25мм гача
катталашади.
Бу даврда ҳиқилдоқ касалликка чалинувчан бўлиб қолади. Овоз
эҳтиёт қилинмаса, ҳиқилдоқда турли хил касалликлар пайдо бўлиши
мумкин. Мутациянинг тури ва давомийлиги ҳаммада ҳар хил кечади.
Болаларда мутациянинг бошланганлигини ўз вақтида пайқаш ва вокал
асарларини тўғри танлаш ўта муҳим шартлардандир. Мутация
бошланганлигининг дастлабки белгилари: овознинг нимжон бўлиб қолиши,
интонациянинг бузилиши, қўшиқ айтиш хоҳишининг йўқолиши, овознинг
хиррилаб қолиши. Мутация ҳаммада ҳар хил, айрим болаларда енгил, айрим
болаларда эса оғир кечади. Бир меъёрда овознинг йўғонлашиб
бориши бу
енгил мутациядан дарак берса, овознинг бир йўғонлашиб, бир ингичка
янграши, гоҳида овознинг чиқмай қолиши оғир мутация белгиларидир.
Кузатишларга кўра кўпинча, дискант овозлар басга,
альт овозлар тенорга
айланади.
Қизларда ҳам мутация даври бўлиб ўтади. Бироқ уларда мутация ўғил
болаларникидек сезиларли ўтмайди. Қизларда мутация билинмай, жуда
секин ўтганлиги туффайли уларнинг овоз ўзгаришларини пайқаш мушқўл.
81
Бу даврда оғир куйларни куйлашга бериш ёмон оқибатларга олиб келиши
мумкин. овозни ҳаддан ташқари зўриқтириб қўйиш натижасида, қизларнинг
овоз пайларида боғлам, тугунчалар пайдо бўлиши ва кейинчалик мутлако
овознинг йўқолишига олиб келиши мумкин.
Ўқитувчи мутациянинг ҳар хил - сезиларли ёки сезилмасдан ўтишини
ҳисобга олган ҳолда, ўқувчиларнинг овоз аппаратларини зўриқтирмай,
уларга енгил куй ва қўшиқларни бериши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: