10.2 Анъанавий мусиқа ижрочилиги тарихи
222
Қўшиқлар ҳалқнинг ижтимоий ҳаётининг ҳамма томонлари
билан боғланган бўлиб, улар муайян тарихий тараққиёт босқичларини
босиб ўтган, инсоният тафаккури даражасига қараб турмушни ўзига ҳос
образларда бадиий жиҳатддан акс эттирган ноёб санъатдир. Ҳалқимизнинг
энг яхши кўрган ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак анъанавий қўшиқларида
ҳалқнинг турмуши, тирикчилиги, кўнглидаги орзу-армонлари, дард алами,
шод хуррамлиги келажакка ишончи ифодаланган. Шунингдек, зўравонлик,
эркинсизлик, адолацизликка қаршининг қудратли овози эштилиб турган.
Қўшиқларнинг музмуни воқеаликнинг лирик ғаясини бадиий ўзлаштириб,
яъни юз берган ходиса ва воқеаларга муносабат, ҳис-туйғу ва кайфият
орқали ифодаланади.
Қўшиқ - санъатнинг олий тури бўлган шеъриятнинг қадимий ва кенг
тарқалган туридир. Қўшиқ сўзини II асрнинг тилшунос олими Махмуд
Қашғорийнинг машхур асари “Девону луғатит турк” асарида ўқиш
мумкин. Ўзбек ҳалқ анъанавий қўшиқларининг узоқ тарихини ўрганишда
“Девону луғатит турк”нинг учала томида тарқоқ ҳолдаги қўшиқлар кўплаб
учрасада, бундан минг йил илгари ҳам қўшиқларнинг ранг-баранглиги
кўринишларини оилавий, меҳнат, мавсум маросим ва ишқ муҳаббат
темасидаги қўшиқларнинг кенг тарқалганлиги, уларнинг тил ибролари,
вазн, қофияларидан қўшиқ эканлигини кўриш мумкин. Махмуд Қошғарий
томонидан чегил, қипчоқ каби қабилалар орасида тўпланган қўшиқлар
ёрдамида ўзбек ёзма адабиётининг юзага келиши ва тараққиёт этиши учун
лозим бўлган адабий заминнинг бир қисмини қўшиқлар ташкил этган
дейиш мумкин. Девондаги тўртликларнинг ҳалқ қўшиқлари асосида
яратилган ёзма адабиёт намуналари сифатида эътироф этиш айни ҳақиат
бўлади. Қўшиқ сўзини яна бар машҳур қомусий олим Юсуф Хос
Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида ҳам учратамиз.
Қўшиқ сўзи бир замонлар поэзия шеърият маъносини англатган ва
халқ шеърияти шу термин билан аталган, умумлашма термин сифатида
ишлатилган. Қўшиқнинг бундай кенг маъноси халқ ўртасида хозиргача
сақланиб қолган. Масалан, халқ шоир , достончилари, бегимлар достон
айтганларини билдирмоқчи бўлсалар “қўшиқ айтдим” ҳам дейдилар. Аммо
қўшиқ терминини кўп ишлатадилар. Демак, қўшиқ ўзбекларда кенг маънода
бўлиб, шер билан куйнинг қўшилишини ифода этган. Санъатнинг хақиқий
мазмуни инсон ва унинг ҳаётини муайян давр ижтимойи ахлоқ нормалари
билан белгиланади, гўзаллик эса ҳис орқали кишига завқ беради. Ўзбек ҳалқ
оғзаки бадиий ижодида асосий жанрлардан ҳисобланган қўшиқлар халқ
турмушини, аҳлоқ нормаларини ўзига хос санъат орқали акс эттиради.
223
Одамларнинг ички дунёси, ўй тушунчаси, умид орзу ва келажакка бўлган
ишончи ҳам ўзига хослик билан ифодаланади.
Ўзбек халқ қўшиқларининг ғоявий тематик ва жанр хусусиятларини
назарда тутиб, улар икки туркумга бўлинганлигини кўриш мумкин.
Биринчи, фақат маълум ҳаётий жанрларда, масалан: меҳнатда (“Майда-
майда”, “Ёзи” кабилар), болани бешикда тебратишда (“Алла”), тўй
маросимларида (“Ўлан”, “Ёр-ёр”
кабилар) ижро этиладиган турли
мавзудаги қўшиқ, терма, лапар, алла
ва қўшиқлардир. Булар ичида ашула
жанри куй ривожи ва тузулишидаги
хусусиятларига нисбатан ҳажми,
авждорлиги,
ижронинг
биро
мураккаблиги
ҳамда
чўзиқ
оҳангдрлиги билан ажралиб туради.
Қолганлари кичик куйлар тарзида
тузилган бўлиб, улар ўзаро бир
бирларидан
айрим
хусусиятлари
билангина ажралиб турадилар.
Масалан, қўшиқ рақссиз ҳамда
асосан яккахон ижросида айтилса,
лапар албатта рақс билан, кўпинча икки киши томонидан диалог формасида
ижро этилади. Бу эса ўз навбатида лапар куйларининг рақсийлиги ҳамда
икки ва ундан ортиқ киши томонидан куйлаш жиҳтлари бўлганлиги билан
ажралиб туради. Лапардан фарқли ўлароқ ялла эса кўпинча нақоратли
бўлиб, кўпчилик томонидан қарсак чалиниб, жўр бўлиб айтилса, бандлар
яккахон ялла ижрочиси томонидан рақс боб оҳангда ижро айтилади. “Бу
жанрлар, яъни, терма, қўшиқ, ялла, лапар ва ашулалар айрим маросимлар
билан боғланган ҳолда кенг тараннум этишлари натижасида уларнинг ҳар
бири мавзунинг кўпқирралилиги билан ҳам маросим қўшиқларидан
ажралиб туради. Лекин ўз тузилиши ва айтилиш услубларида эса улар
маросим ва меҳнат қўшиқлари, умуман маълум жараён билан боғлиқ ҳолда
айтиладиган қўшиқлардан деярли фарқ қилмайди” , - деб ёзади
мусиқашунос олим Ф. Кароматов.
Қадимги даврларда қўшиқчилик санъати халқ санъати шаклида
пайдо бўлиб, кейинчалик синфий жамиятга ўтиш ва ижтимоий табақаланиш
натижасида унинг касбий (профессионал) шакли ажралиб чиқа бошлаган.
Олимларнинг
таъкидлашларича,
Ўзбекистонда
анъанавий
профессионал қўшиқчилик санъатининг илк асослари бундан тахминан
224
2500 йил аввал шакллана бошлаган. Бу эса ривожланган турли жанрларнинг
майдонга келишига сабаб бўлди. “Нота ёзувлари бизда ХШ асрданоқ ихтиро
этилганига қарамай, мусиқа асарларини ижрочилар, устоздан анъанага кўра
оғзаки ўрганишни давом эттирганлар”,- деб ёзади И.Ражабов. Халқ
мусиқасидаги “Баёт”, “Дугох”. “Сегоҳ” каби асарлар устоздан шогирдга,
ижрочидан ижрочига, авлоддан авлодга ўтган сари сайқаллана борган ва шу
йўсинда бизгача етиб келган.
Шунинг учун ҳам меросимизнинг бу туркумига нисбатан оғзаки
анъанавий
профессионал
мусиқа
ибораси
ишлатилади.
Бундай
профессионал мусиқа туркумига катта ашулалар, йирик ҳажмдаги
ривожланган чолғу куйлари ҳамда меросимизнинг классик намунаси бўлган
мақомлар киради. “Шашмақом”- Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ
мақомлари туркумидан иборат бўлиб, ҳар бир мақом икки бўлимдан -
Мушкилот деб номланувчи чолғу ва наср номи билан юртиладиган ашула
бўлимларидан иборатдир, ўз навбатида ҳар бир бўлим бир неча қисмдан:
чолғу бўлими - Тасниф, Таржеъ, Гардун, Мухаммасдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |