Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Болалар репертуарини танлашда қўйиладиган замонавий



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/58
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#211855
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Bog'liq
4.1-

1.2 Болалар репертуарини танлашда қўйиладиган замонавий 
талаблар 
Мавжуд педагогик вазифалар сақланган ҳолда Ўзбекистонга хос 
миллий қадриятлар, анъаналар, халқ ижоди, мусиқа меросини болаларни 
идрок этиш қобиляти даражасида босқичма – босқич тадбиқ этиш назарда 
тутилади. 
Эрталабки бадан тарбия, турли шаклдаги машғулотлар, меҳнат, сайр, 
нафосат соатлари, ўйин кулги, байрамларга оид асарларни аниқ 
режалаштириб, ўз ўрнида ва меъёрида қўллаш «Миллий тафаккур» 
муаммосининг ечимига эришишда муҳим омил бўлади. 
Авалам бор мусиқа репертуарлари болажонларда жонажон Ватанга 
муҳаббат, меҳнатсеварлик, табиатини эъозлащ, дўстлик, ҳамжиҳатлик, раҳм 
– шафқат каби хислатлар мусиқавий образлар орқали идрок этилишга 
қаратилган. Бунда Республика миқёсидаги ижодкор тарбиячиларнинг илғор 
тажрибалари натижаси, янгича ишлаш методикасига асосланган мусиқий 
репертуарлари болаларнинг ёшига мос бўлган (билим ва малакалар 
даражаси, мусиқага муносабати, қизиқиши, қобиляти, соғлиғи, кайфияти, 
богчадаги муҳит ва бошқалар)ҳолатларни мусиқий фаолият турларини 
ҳисобга олган ҳолда беш қисмга бўлинади. ўқув материаллари чоракларга 
тақсимланган бўлиб, болаларнинг меҳр фаолият турларига муофиқ 
танланиши дастлабки билим ва кўникмаларни эгаллашда, таълим 
мақсадларни эгаллашда муҳим аҳамият касб этади. Машғулотнинг тузилиши 
ўқув материаллларининг мазмунидан келиб чиқиш лозим. Бунда асарнинг 
тарбиявий аҳамияти, уларнинг бадиий Қоявий савияси, болалар ёшига 
мослиги, асар мавзусининг хилма – хиллиги ҳисобга олинади. 
Маълумки, мусиқий фаолият мусиқа тинглаш, қўшиқ айтиш, мусиқий 
ритмик ҳаракат, болалар чолғу асбобларида чалишни ўрганиш каби турларга 
бўлинади. 
Ҳар 
бир 
фаолият 
тури 
боланинг 
мусиқий 
дидини 
ривожлантиришга ёрдам бериб, маълум малакани шакллантиради. 


43 
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа таълими ва тарбияси 
мусиқа раҳбари томонидан олиб борилади. Унинг асосий мақсади мактабгача 
таълим 
муассасаларида 
болаларни 
ёшлигидан 
бошлаб 
уларнинг 
дунёқарашини шакллантириш ҳамда мусиқий дидини ўстириб бориш, 
болаларга мусиқани ўргатиш жараёнида унларга табиат, жамият, маҳалла, 
ота-она, таълим муассасаси ва умуман олганда ҳаётда ўз ўрнини топишида 
илк мусиқий тушунчаларни беришдан иборатди. Мусиқа тарбиячиси мусиқа 
машғулотлари асосида болаларга таълим ва тарбия бериш борасида олдига 
қўйилган педагогик мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун энг аввало, 
болаларнинг мусиқий уқуви ва қобилиятларини мунтазам равишда ўстириб 
бориш учун ҳаракат қилиши лозим.
Мутахассислар 
томонидан 
мактабгача 
таълим 
муассасалари 
тарбияланувчиларининг мусиқий уқув ва қобилиятларини қуйидаги фаолият 
турларида 
ажратган 
ҳолда 
тасниф 
этадилар. 
Жумладан, 
тарбияланувчиларнинг мусиқий товушларни баланд-пастлигини ҳис этиш 
қобилияти; 
- мусиқий товушлар рангини бир-биридан фарқланишини билиш; 

болаларни мусиқага мос ҳаракат бажаришларини хис этишларига 
ўргатиш, қадам ташлаб, чапак чалиб мусиқани хотирада сақлаш, ҳис этиш ва 
ифодалаш; 
- мусиқа тинглаш қобилиятини ўстириш; 
- жамоа бўлиб куйлаш; 
- айтим сўзларини маъно ва мазмунини ўрганиш учун уларни 
мушоҳада қилиш қобилиятини ўстириш.
Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг мусиқий 
қобилиятларини шакллантиришнинг яна бир ўзига хос шакли сифатида 
машғулотларда мусиқий фаолиянинг барча шаклларини мусиқа раҳари 
томонидан ишлатиш талаб этилади. Гарчан, тарбияланувчида мусиқа 
машғулотига нисбатан қизиқиш ортсин. Шунингдек, мусиқа раҳбари 
томонидан амалга оширилган ишлар мусиқа машғулоти жараёнида 
ривожланиб борсин. 
Юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда 
мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган мусиқа таълим-
тарбиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни тавсия этиш мумкин: 
Биринчидан, тарбияланувчиларни мусиқага бўлган қизиқишларини 
ошириш борасида ўқув дастурда репертуар танлашда уларнинг ёшига хос 
жиҳатларини эътибога олиш; 
Иккинчидан, тарбияланувчиларни мусиқий асарлар билан таништириш 
жараёнида уларда мусиқий оҳангга бўлган ҳис-туйғуларни ҳосил қилиш йўли 


44 
билан Она-Ватан, халқ, миллатга нисбатан меҳр-муҳаббатни тарбиялаш, шу 
орқали уларнинг мусиқа ҳақидаги тасаввурларини бойитиш; 
Учинчидан, болаларни мусиқа тинглаш, қўшиқ куйлаш, мусиқа остида 
ритмик ҳаракатларни бажариш, болалар чолғу асбобларида жўр бўлиш 
фаолиятлари ёрдамида ижодий қобилиятларини шакллантириб бориш; 
Тўртинчидан, болалар овозини асраб тарбиялаш, қўшиқларни содда, 
равон, эркин, табиий ва ифодали куйлашга ўргатиш ҳамда унга 
одатлантириш; 
Бешинчидан, тарбияланувчиларни мусиқий асарлардан завқ олишлари, 
шу асосда уларнинг мусиқий дид ва бадиий фикр юритишларини 
ривожлантириш; 
Олтинчидан, мусиқа машғулотлари жараёнида мусиқий асардаги 
бадиий образларни ўйин ва рақс ифода этишга ўргатиш; 
Еттинчидан, 
мусиқа 
машғулотларида 
болаларни 
миллий 
қадриятларимиз билан таништириш, миллий чолғу созлар жўрлигида миллий 
оҳанг-куй ва мусиқий-ритмик ҳаракатларни бажаришга ўргатиш; 
Саккизинчидан, мусиқа машғулотлари мазмунини мактабгача таълим 
муассасаси, Ватан, шаҳар, маҳалла, табиат, жамият ҳаёти билан боғлаш, 
таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирларда ўрганилган куй ва 
қўшиқлар билан иштирок этиш. Турли эрталиклар, концертлар ташкил этиш 
каби вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. 
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, мактабгача таълим муассасалари 
мусиқа машғулотларида бола ҳаётини, теварак-атрофни мусиқий образлар 
орқали идрок этиш учун репертуар танлаш лозим бўлади. Олиб бориладиган
мусиқий тарбия ишларини бадиий адабиёт ва тасвирий санъат билан узвий 
равишда боғланган ҳолда амалга ошириш, мусиқий тарбиянинг илғор 
тажриба ва турли методларидан фойдаланиб ўтказиладиган ҳар бир мусиқа 
машғулотини болаларга бадиий-эстетик завқ уйғотишини, уларнинг ҳис-
туйғуларини шакллантиришда, ижодий фикрлаш қобияти ва нутқини 
ўстиришда хизмат қилишни таъминлаш лозим. Бундан ташқари мусиқий 
ўйинлар ва рақслардан ҳам фойдаланиш болаларда ритм туйғуси, чаққонлик 
ва ҳаракатчанликни шакллантириб, қоматнинг тўғри ўсишига ёрдам беради. 
Бу жараён болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишида муҳим аҳамият 
касб этади. Анашу ишлар мактабгача таълим муассасаларида олиб 
бориладиган барча мусиқий таълимни ва тарбияни ишлар ёш авлодда 
олижаноб 
фазилатларни боғча 
ёшидан шакллантиришда нафосат 
тарбиясининг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish