39
хоссалар ҳисобланади. Объект нимани англатишини
билиш учун унинг
хоссалари мавжуд бўлса, у ҳолда бу объект ҳақида тушунча мавжуд дейилади.
Тушунча номланади, шунингдек, мазмун ва ҳажмга эга бўлади.
Объектнинг
барча муҳим хоссалари биргаликда тушунчанинг мазмунини ташкил этади. Бир
хил муҳим хоссаларга эга бўлган объектлар тўплами тушунча ҳажмини ташкил
этади. Демак, тушунча ҳажми битта тушунча билан номланиши мумкин бўлган
объектлар тўплами ҳам экан. Математик тушунчалар ўз навбатида инсоният
тўплаган катта тажрибани умумлаштириш натижасида юзага келади ва моддий
дунёнинг туб моҳиятини акс эттиради, лекин реал объектларнинг кўпгина
хоссаларидан кўз юмган ҳолда уларни идеаллаштириш натижасида ҳосил
бўлади. Математик тушунчаларни шакллантириш мактабгача ёшдаги болаларни
математикани ўргатишга тайёрлаш мактабнинг
зарур предметларидан бири
сифатида тан олинган. Болаларда математик тушунчаларни шакллантириш
назарияси ва методикасининг бош масаласи болаларда математик тушунчаларни
шакллантиришнинг дидактик асосларини ишлаб чиқишдан иборат. Бу ўз
навбатида дунёни чуқур билиш, фикрлашни ривожланишини янги методларини
ўрганиш каби вазифаларни бажариш орқали ечилади. Болаларда математик
тушунчаларни шакллантиришнинг назарий жиҳатлари психологик, педагогик ва
бошқа фундаментал фанлар асосида яратилади:
— кўргазмали дастурли ҳужжатлар (болаларда
математик тушунчаларни
шакллантириш бўйича кўрсатмалар ва ҳоказо);
— методик адабиётлар (махсус журналларда чоп этилган мақолалар,
масалан, мактабгача тарбия тўғрисида ўқув қўлланмалар, ўйинлар ва ҳоказо);
— жамоа ва якка тартибда иш олиб бориш, илғор тажриба ва олимларнинг
фикрлари.
Ҳозирги кунда болаларда математик тушунчаларни шакллантириш
муаммоси илмий асосланган методик тизимга эга. Уларнинг асосий элементлари
мақсад, мазмун, методлар, ишни ташкил этиш шакл ва усуллари бир-бири билан
узвий боғлиқдир. Улар орасидаги асосий мақсад тасаввурни шакллантиришга
қаратилади.
Математик тушунчаларни шакллантириш — инсон ижодий фаолиятининг
бутун мақсадли амалга ошириладиган педагогик жараёнидир.
Унинг
мақсади - болаларни фақат математикани билишдан эмас, балки уларни ҳаётга
тайёрлаш, ўзларининг ҳаётдаги ўринларини топа олишларига ёрдам беришдан
иборат.
Болаларда математик тушунчаларни ривожлантириш фанининг асосий
масалалари қуйидагилардан иборат:
— болаларда математик тушунчаларни ривожлантириш даражаси нуқтаи
назаридан иккинчи кичик, ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари учун
шартлар режасини асослаш;
— математик
тушунчаларни ривожлантириш
мактаб математикасини
ўрганишга тайёрлашни режалаш;
40
—
математик
тушунчаларнинг
ривожлантириш йўллари ва шартларини ишлаб
чиқиш;
— болаларда математик тушунчаларни
ривожлантиришни
таъминловчи
методик
кўрсатмалар бериш.
Гнеденко
ўз
ишларида
математик
қобилиятларнинг икки даражасини ажратиб
кўрсатади: “Оддий ўрта қобилият” (ушбу
қобилият
бошланғич
мактаб
курсини
ўзлаштириш учун замин бўлган) ва “ўртадан юқори бўлган қобилият”, яъни
математик билимларни осонликча эгаллашда масалаларнинг ақл
ечимини
топишда намоён бўладиган қобилиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: