Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

 
 
БУЙРУҚ НАМУНАСИ 
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Тошкент шаҳар халқ таълим Бош бошқармаси
М.Улугбек тумани халқ таълим булими 
225-сонли умумтаълим муассасаси
 
Тошкент ш. 2018 й. «____»________ 
Буйруқ №________ 
 
«Ишга қабул қилиш тўғрисида» 
 
Ахмедов Акбар Султанович2018 йил 15 августдан бошлаб, штатлар жадвалига 
мувофиқ маош билан рус тили ва адабиѐти фани ўқитувчиси этибтайинлансин.
Асос – 15.08.2018 йилдаги 14 сонли меҳнат шартномаси (контракт), Ахмедовнинг аризаси. 
 
Директор 
 
 
 
Имзо / Фамилияси Исми Шарифи/ 
 
Буйруқ билан танишдим
Имзо /Фамилияси Исми Шарифи/ 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 
хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака 
маълумотномалари, 
касб 
тайѐргарлиги 
йўналишларига 
қўйиладиган 
талабларни кўрсатган ҳолда, меҳнат шартномаси ва ташкилотларнинг штат 
жадвалини тузиш; 
меҳнат дафтарчаларига ѐзувларни киритиш; 
меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштириш; 
лавозимлар ва касбларни ходимларнинг (бошқарув, техник, хизмат 
кўрсатувчи ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва бошқа ходимларнинг) 
тегишли тоифаларига киритиш; 
раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа хизматчиларнинг лавозимлари ҳамда 
ишчилар касблари номларини бирхиллаштириш; 
кадрлар (мутахассислар)нинг маълумоти даражасини, малака тоифасини 
ҳисобга олган ҳолда уларни жой-жойига самарали қўйиш; 
ходимлар тоифалари бўйича меҳнат ҳисоби, таҳлили ва статистикасини 
юритиш учун мўлжалланган. 
Ушбу малака тавсифларида хизматчилар лавозимлари ва ишчилар 
касбларининг алифбо тартибида жойлаштирилган номлари; 
Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ хизматчилар 
лавозимлари ва ишчилар касблари кодлари; 
хизматчиларнинг аниқ лавозимлари ва ишчилар касблари тегишли бўлган 
ходимлар тоифалари номлари; 
хизматчи лавозимига ѐки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда 
функционал вазифаларни бажариш учун талаб қилинадиган ходим 


157 
маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талабларга кўрсатмалар 
мавжуд. 
Мазкур малака тавсифларининг мақсадлари учун қуйидаги таъриф ва 
тушунчалардан фойдаланилади: 
а) лавозим - ходимнинг ташкилий-бошқарув ѐки маъмурий-хўжалик 
функцияларини бажариш билан боғлиқ функционал вазифалари доираси 
билан боғлиқ хизмат мавқеи; 
б) касб - ходим томонидан касбга ўқиш ѐки амалиѐт натижасида 
эгалланган билимлар ва кўникмаларни ўз ичига олувчи меҳнат фаолияти тури; 
в) хизматчилар - ҳужжатларни тайѐрлайдиган ва расмийлаштирадиган, 
ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини 
амалга оширадиган ходимлар; 
г) мутахассислар - бошқарув функцияларисиз ишлаб чиқариш 
жараѐнларини режалаштирадиган, лойиҳалаштирадиган ва назорат қиладиган, 
мураккаб техникага хизмат кўрсатадиган, ҳужжатларни ишлаб чиқадиган, 
ходимларни бошқарадиган, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар 
фаолияти жараѐнларини тартибга соладиган ходимлар. Мутахассислар 
бажарадиган функцияларига боғлиқ ҳолда бошқарув ва ишлаб чиқариш 
ходимларига мансуб бўлиши мумкин; 
д) ишчилар - меҳнат қуроли ѐрдамида меҳнат жараѐнида ишлов берилиши 
керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан 
жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни 
кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини 
ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар 
ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа 
функцияларни бажарадиган ходимлар; 
е) ходимлар тоифаси – меҳнат мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари 
тизими:
бошқарув ходимлари – бошқарув функцияларини амалга оширувчи, 
ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул 
қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва 
жараѐнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун 
маълумотлар тайѐрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз 
олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-
техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари 
бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва 
бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади; 
ишлаб чиқариш ходимлари – ташкилотнинг иқтисодий фаолият турлари, 
шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган тегишли маҳсулотлар 
(хизматлар) классификациясига мувофиқ бўлган ташкилотнинг асосий 
маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш жараѐнида бевосита 
қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига бошқарув 
ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техниклар, ишчилар, 
кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараѐнида бевосита қатнашадиган 
бошқа ходимлар киради; 


158 
техник ходимлар – функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник 
хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараѐнларни 
таъминлаш ишларини бажариш (чоп этиш, кўпайтириш ва архив ишларини 
бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер 
техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни 
бажариш) кирадиган ходимлар; 
хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига бинолар ва ҳудудларга техник 
хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув 
ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб 
чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, 
ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи 
ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига 
маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish