Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


begin  r:=StrToFloat(Edit1.Text)



Download 5,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/133
Sana22.02.2022
Hajmi5,16 Mb.
#82713
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   133
Bog'liq
4.2-informatika

begin 
r:=StrToFloat(Edit1.Text); 
l:=2*pi*r; 
s:=pi*sqr(r); 
Edit2.Text:=FloatToStr(l); 
Edit3.Text:=FloatToStr(s); 
end; 
Назорат саволлари 
1. Дастур тузиш технологияси. 
2. Паскаль дастурлаш тил, 
3. Delphi дастурлаш тили
4. Паскаль ва Delphi дастурлаш тилларининг фарқи. 
 
 
7-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ:
Умумий ўрта таълимда компьютер графикасига оид мавзуларни 
ўқитиш методикаси. 
Ишдан мақсад: Тингловчилар компютер графикаси бўлимини 
ўқитишда ахамият бериладиган жихатлар ва методлар ҳақидаги 
компетенцияларини шакллантириш. 
Информатика фанини ўрганишнинг дастлабки босқичида деярли 
барча болалар учун энг табиий, қулай ва қизиқарлиси чизиш 
жараёнидирКўпгина замонавий олимлар бармоқ билан ишлашнутқни 
ривожлантиришига ишонишади. Расмда тасвирлаш, айтиб бериш эса анча 
осодир. Расм чизиш орқали ўқувчи атроф олам ҳақидаги билимларини акс 
эттиради ва бунда ўзини тасаввур этади. Бирон бир воқеа ходиса олдиндан 
тасвирлаб кейин у ҳақида гапириб бериш осон. Шу сабабли чизиш худди 
гапириш каби муҳимдир. “Компьютер графика”сини ўқув йилининг 
охирги чоракларида ўтилиши тавсия этилади, чунки бунда ўқувчи мавзу 
материалини ёдлаш ва эслаб қолишга кўп ҳаракат сарфламайди. Ҳамда 
махсус тайёрланган машқлар орқали ўқитувчилар тарбиявий ва 
ривожлантирувчи аҳамиятга эга дарсларни ташкиллаштиришлари мумкин, 
ўқувчиларда эса ўқишга нисбатан қизиқиш йўқолмайди. 
“Компьютер графикаси” мавзуси 5- синфда Paint график мухаррири 
мисолида ўтилади. Дарсларда унинг вазифаси ҳақида гапирилади; 


144 
ўқувчилар билан дастур интерфейси ўрганиб чиқилади; дастур 
ускуналаридан қандай фойдаланиш кўрсатиб берилади;дастурнинг адабиёт, 
мусиқа, тарих, география, математика фанлари билан алоқадорлик 
томонлари мухокама қилинади. Расм ўлчамини ўзгариши орқали расмни 
мониторда тасвирланишини билиб оладилар. 
Янги мавзуни тушунтираётганда ностандарт тақдимотдан ёки шеърий 
талқин усулларидан фойдаланиш мумкин. Компьютерда узоқ вақт 
ўтиргандан сўнг кўзнинг зўриқишини, қўл ва бармоқларнинг кучланишини 
ва умумий чарчоқни камайтириш учун машқлар бажариш тавсия этилади. 
Ўқувчиларнинг билимларини текшириш учун кроссвордлар, тестлар 
ишлатилади ва чиройли чизилган расмлар танловларини ўтказиш мумкин. 
Барча вазифа ва ишларни икки қисмга ажратиш керак: мажбурий яъни 
барча қилиши керак бўлган ва қўшимча машқни тез ва яхши бажарувчилар 
учун. 
Ҳар бир дарс қизиқарли бўлиш билан бирга фойдали ҳам бўлиши 
зарур. Мақсадга эришиш учун эса махсус карточкалар тайёрлаш мумкин. 
Дарсларда график мухарририда ишлаш кўникмаларини хосил қилувчи 
вазифалар бўлиши зарур. Улар ўрганилаётган мавзуга мос тушиши мухим. 
Масалан агар дарсда “заливка” ускунаси ўтилаётган бўлса, демак 
ниманидир бўяш керак ва хаказо. Баъзи шунга ўхшаш дарслар 
ўқувчиларнинг экологик тарбиясини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. 
Масалан, қуйидагича машқ беришимиз мумкин, “тасвирланган расмда 
табиатни ифлослантирувчи элементларни олиб ташланг” деган шарт 
берсак. Ўқувчилар дархол расдаги тасвирларга бошқача этибор билан 
қарашади. Дарсларда алгоритмик кетма-кетликлар орқали ўйланган 
натижага олиб келиш йўлларини излашлари ҳам аҳамиятлидир. График 
мухаррир билан танишиш нафақат расм чизишни ўргатади, балки турли 
геометрик шаклларнинг шакли, тузилиши, номи, жойлашуви ҳақида ҳам 
маълумотга эга бўлишади. Симметрия айланиш, буриш каби математик 
тушунчаларни ривожлантирадиган машқларини ҳам беришимиз мумкин. 
Масалан, “Расмни бўяб унда нечта учбурчак борлигини сана” ёки “Ҳар бир 
учбурчакни хар-хил рангда бўя” деган машқларимиз ўқувчиларда 
математик тушунчаларни ривожлантиради. “Энг чиройли ва энг хунук” 
нарсани чизиш, “Ёқтирган фаслни чизиш” ўқувчиларнинг ақлий ҳамда 
бадиий ривожланишига кўмакчи вазифасини ўтайди. 
5-синфда 
болалар 
мантиқий 
фикрлашни 
ривожлантиришга 
кўмаклашадиган машқларга қизиқишмоқда. Уларга қуйидагиларни мисол 
қилиб олишимиз мумкин: 


145 

Умумлаштирувчи: берилган предметни бир сўз билан ифодаланг ва 
шунга ўхшаш расм чизинг. 

Қиёслаш учун: “Хайвонот боғи” номли машқда ўқувчилар 
қафаснинг пастки қисмида ёзилган хайвон номига мос расмни қафасга 
жойлаштириш кера. 

Таққослаш машқи: қонуниятни охирига етказиш учун етишмаётган 
шаклни чизиш ва бошқалар. 
Дарсларда ўқувчиларнинг хотирасини ва фикрлашини ўстириш 
машқлари билан бир қаторда уларнинг уларни мустақил фикрга эга инсон 
қилиб ҳам тарбиялашга эътибор беришимиз зарур. Шунинг учун уларга 
ўқиган эртак ва хикоялари асосида мустақил расм чизиш имкониятини ҳам 
бериш муҳим. Бунда уқувчилар ижодий қобилятларини ишга соладилар шу 
билан бирга мустақил ўзлари ҳар қайси шаклга қандай ранг бериш устида 
мустақил фикр юритадилар. Бу амалларни дастур имкониятларидан 
фойдаланиб тез амалга ошириш амалларини ҳам ривожлантирадилар. 
Ушбу мавзу бўйича сўнгги дарсларда албатта “Энг чиройли расм” 
конкурсини ўтказиш лозим. Ўқувчилар эркин мавзуда расм чизадилар дарс 
охирида расмлар тахлил қилинади ва ўқувчиларнинг ўзлари ғолибни 
аниқлашади. Бу дарслар тўғри ташкиллаштирилса келгусида улар янада 
мураккаб 
чизмаларни 
чизишда 
қийналишмайди. 
“Алгоритмлар”, 
“Моделлаштириш” дарслари ўтилаётганда улар ўзларидаги билим ва 
кўникмаларини ишга соладилар блок схемаларни ва моделларни осонлик 
билан ҳосил қила оладилар. 

Download 5,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish