Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Ахборот-ресурс марказининг вазифалари ва унга қўйилган



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/64
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#285654
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64
Bog'liq
4.2.АРМкутубхона

2. Ахборот-ресурс марказининг вазифалари ва унга қўйилган 
талаблар 


29 
Ахборот-ресурс маркази мутахассиси таълим соҳасидаги методик ишлар 
талабларини яхши биладиган бўлиши, кутубхоначилик ишидан тажриба 
орттирган, шунингдек, турли ахборот ва менежментдан яхши хабардор 
бўлиши: адабиѐтларни менежментдан яхши хабардор булиши: адабиѐтларни 
менежментлик бўйича ўрганувчи ҳамда компьютерда иш юритишни билиши 
керак. Ахборот-ресурс маркази раҳбари бюджет буюртмаларини асосли ра 
вишда туза билиши ва ажратилган молиявий маблағларнинг сарфланиши 
тўғрисида ҳисобот беришга тайѐр бўлиши даркор. 
Қўшимча ўкиш ва амалий кўникмадан ўтган малакали кутубхоначи 
талаб даражасида ишлаши мумкин. Мактаб кутубхонаси буйича қўшимча 
ўқиган ва малака ҳосил қилган ўкитувчи ҳам малакали мутахассис сифатида 
фаолият кўрсата олади. Орттирилган тажриба Ахборот-ресурс марказида 
таълимий вазифаларни адо этишда намоѐн бўлади. 
Ахборот-ресурс марказида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг 
кўнгиллик ѐрдамлари унинг фаолиятини юргазишда самарали ѐрдам беради. 
Бу эса ўқитувчиларнинг шу соҳа бўйича индивидуал иш кўникмаларини 
ўстиришда мўҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Ахборот-ресурс маркази мактабнинг ахборотлар маркази ҳисобланади. 
Ахборот-ресурс маркази ўкувчиларда ахборотларни тўплаш, уларда 
ахборотларга мурожаат қилиш ва ахборот манбалари билан ишлаш 
кўникмасини ўстиришда мўҳим ўрин тутади. Хар- бир алоҳида ўқувчининг 
билимини кенгайтириш ҳамда таълим жараѐнида ахборотларни излаш ва 
улардан фойдаланиш мақсадида ахборотларнинг келиб тушишини 
таъминлаш марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Кўплаб ахборот 
манбаларига эга бўлиши учун китобхонларни турли ахборот манбалари 
билан муомала қилишга ўргатиш марказ ходимига қўйиладиган касбий 
талабдир. 
Шунга мувофиқ, марказ мутахассислари ахборотлар бўйича мутахассис 
сифатида даъват этилганлар. 
Ахборот-ресурс маркази мутахассисининг ахборот фаолиятини адо этиши 
учун қўйидаги малакали талаблар қўйилади: 

мактаб ўкув дастури талабига жавоб берувчи ахборот манбаларини 
танлашни таъмин этувчи режани ѐзма равишда баѐн эта билиш; 

мактабда ахборот хизматини ривожлантира билиш; 

ўқитувчи ва ўкувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиѐжи ва 
қизиқишини ўрганиш ва баҳолай билиш; 

ахборот хизматининг муқобил тизимини режалаштириш; 

ўқувчи ва ўқитувчиларга ѐрдам тарикасида ахборот манбалари ва 
библиографияси бўйича йўл-йўриқ кўрсатиш; 


30 

ўзлаштирилган 
ахборотларни 
сақлашда 
илғор 
технология 
ютуқларидан фойдалана билиш; 

ахборотларни излаш жараѐнида ўқувчилар эҳтиѐжини ўрганишни 
таҳлил қилиш кўникмасини ўстириш; 

ахборот кўникмаларига мунтазам ўргатиш воситасида ахборот 
манбаларидан самарали фойдаланишда ўқиитувчи ва ўкувчиларга ѐрдам 
кўрсатиш; 

рисола, мақола, иллюстрация, фотонусха каби материаллар асосида 
жамғармани бойита билиш; 

мактабдан ташқари ахборот манбаларидан биргаликда фойдаланиш 
имконини берувчи ахборот тармоғи билан Ахборот ресурс марказини 
боғлаш. 
Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, Ахборот-ресурс маркази учун китоблар, 
даврий нашрлар, журналлар, микрофильмлар, слайдлар, грампластинкалар, 
аудио ва видеоѐзувлар муҳим ахборот манбалари бўлиб қоладилар. 
Марказнинг вазифаси мактабнинг ахборот эҳтиѐжини қондириш учун 
қулай шарт-шароит яратиб беришдан иборат. Ана шу ўқув муҳитини яратиш 
учун Ахборот-ресурс марказининг низоми бўлиши лозим. Мактаб 
марказидаги асосий ишлар ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг эътиборини ўзига 
тортадиган масалаларга қаратилмоғи керак. Бинобарин, асосий фондлари 
ўқитишда марказий, билимлар эса жамият ривожида мўҳим ўрин тутади. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish