3. Интерфейс ойнасининг тузилиши ва ускуналар панеллари
Adobe Photoshop дастури айниқса, журналистларнинг, рассомларнинг
ижодий имкониятларини тўла амалга оширишларига ѐрдам беради.
Журналистика ва бевосита матбуот ѐки нашриѐт соҳасига алоқадор бўлган
шахсларнинг мазкур дастур билан ишлашни билиши, улар учун қўшимча
имкониятларни яратиб беради. Adobe Photoshop дастури қуйидагича ишга
туширилади:
1. Пуск менюсининг Программы ѐки Все программы бандининг
Photoshop белгисида «сичқонча» нинг чап тугмасини босиш орқали.
2. Windows ишчи столида мавжуд Adobe Photoshop учун махсус белгида
«сичқонча» нинг чап тугмаси икки марта босиш орқали.
Adobe Photoshop дастури ишга туширилгандан сўнг экранда Adobe
Photoshop тасвир таҳрир қилувчининг фойдаланувчи интерфейси ҳосил
бўлади.
Дастурдан чиқиш учун қуйидаги усулларни биридан фойдаланиш
мумкин:
1.
Alt + F4 тугмаларини биргаликда босиш орқали
2.
Файл менюсидаги Выход буйруғини танлаш орқали.
3.
Экраннинг юқори қисми ўнг бурчагида жойлашган Х белгисини
босиш ѐки Закрыт буйруғини белгилаш орқали.
Adobe Photoshop ойнасининг юқори қисмида сарлавҳа сатри ва
Windowsга хос элементлар жойлашади. Сарлавҳа сатридан сўнг бош меню
сатри жойлашади. Adobe Photoshop дастури менюси 9 банддан иборат. Ҳар
бир меню таркибида очиладиган меню бандлари мавжуд. Уларни кўриш
курсор ѐрдамида амалга оширилади.
―
Помощ
‖ менюси таркибида Adobe Photoshop дастурига таълуқли
барча маълумотлар жойлашган. Бу меню таркибидаги буйруқлар ѐрдамида
Adobe Photoshop дастури дарчасидаги ускуналарнинг қисқача қандай
вазифани бажариши ҳақидаги маълумотларни ўқиш мумкин.
Ускуналар панели. Adobe Photoshop ускуналар панелида турли хил ишни
бажарадиган ойналар жойлашган. Ҳар бири Adobe Photoshop дастурининг
бирор-бир буйруғини англатади. Adobe Photoshop дастурида жами 46 та
ускуналар мавжуд бўлиб, улардан 20 таси бевосита дастур ишга
туширилганда ойнада кўзга ташланиб туради. Қолганларини қўшимча
буйруқларни бажариш орқали ишга тушириш мумкин. Агар ускуналар
панелида жойлашган ойнанинг остки қисм ўнг бурчагида кичик учбурчак
шакли тасвирланган бўлса, бу тасвир ушбу ойна таркибида ўхшаш буйруқни
бажарувчи ускуналар яширинганлигидан дарак беради.
Яширинган ускунани активлаштириш учун курсорни махсус белгили
ойна устида «сичқонча» нинг чап тугмасини босган ҳолда ускуналар
панелидан ташқарига олиб чиқарилади ва керакли ойна устида курсорни
қолдириб «сичқонча» нинг чап тугмаси қўйиб юборилади. Ҳар бир ойнага
курсор яқинлаштирилса, курсор белгиси остидаги ускунанинг қандай
вазифани бажариши ҳақидаги ахборот пайдо бўлади.
Қуйида Adobe Photoshop дастурида ишлаш жараѐнида кенг
қўлланиладиган ускуналарнинг қисқача тавсифи келтирилади.
Прямоугольная
область
Тўғри тўртбурчак шаклидаги майдонни
белгилаб олиш учун қўлланилади. Бу ускуна
ѐрдамида
тасвирдаги
алоҳида
майдонни
белгилаб олингандан кейин тасвирга киритилган
барча ўзгаришлар фақат белгиланган майдон
ичига таъсир этади. Ушбу ойнага қўшимча
тарзда Shift клaвиши ишлатилса, белгиланган
майдон ҳудуди ортади. Shift клaвиш ўрнида Alt
клaвиши қўлланилган тақдирда белгиланган
майдон ҳудуди қисқаради. Ушбу амал Лассо ва
Вольшебная палочка ускуналари билан ишлашда
қўлланилади.
Эллиптическая
область
Доира шаклидаги майдонни белгилаб олиш учун
қўлланилади. Бу ойна ѐрдамида тасвирдаги
алоҳида майдонни белгилаб олингандан кейин
тасвирга киритилган барча ўзгаришлар фақат
белгиланган майдон ичига таъсир этади.
Кадрирование
Ушбу ойна, асосан тасвир четларини ва кераксиз
қисмларини кесиб ташлаш учун қўлланилади. Бу
буйруқ активлаштирилганда тасвир юзида тўғри
тўртбурчак шаклидаги рамка ҳосил бўлади.
Рамканинг четлари кичик квадратлардан иборат
бўлиб, бу квадратчалар ѐрдамида рамка ҳажми
ўзгартирилади.
Перемещение
Ушбу ойна тасвирдаги белгиланган майдонни
ѐки қатламни силжитиш ва кесиб олиш учун
ҳизмат
қилади.
Перемещение
буйруғини
бажарадиган айни жараѐнни бошқа айрим
ойналар (масалан
Волшебная палочка
ойнаси) ѐрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.
Лассо
тасвирдаги
турли
шаклдаги
объектларни
белгилаш учун ишлатилади.
Многоугольное
Лассо
Асосан тасвирдаги тўғри чизиқлардан иборат
объектларни белгилашда ишлатилади. Alt
клaвиши қўлланилганда оддий Лассо ойнаси
вазифасини бажаради.
Магнитное Лассо Бу ойна ишлатилганда Adobe Photoshop дастури
тасвирдаги объект чегараларни ўзи белгилайди.
Волшебная
палочка
Бир-бирига яқин бўлган рангдаги пикселлар
жойлашган майдонни белгилайди. Shift билан
биргаликда қўлланса, белгиланган майдон ҳажми
ортади. Alt билан ишлатилганда эса белгиланган
майдон ҳажми камаяди.
Аэрограф
тасвирини бўяшда ишлатилади. Аэрографни бир
жойда ушлаб туриш сиѐҳни тасвир бўйлаб
ѐйилиб кетиш эффектини беради. Бўѐқнинг
тасвир бўйлаб оқиши курсорни қўйиб
юборгунча давом этади.
Кист
Аерограф ойнаси каби тасвирни бўяшда
ишлатилади. Аммо Кист ѐрдамида тасвирни
сифатли бўяш мумкин.
Штамп
тасвирдаги кичик бир бўлак нусхасини кўчириш
учун ишлатилади. Бу ойна тасвирдаги айрим
нуқсонларни, доғларни йўқотиш ва эски
расмларни тиклашда кенг қўлланилади.
Кист предыдущих
состояний
Бу ойна тасвир ҳақидаги дастлабки маълумотлар
асосида ишлайди. Унинг ѐрдамида тасвирга
киритилган сўнги ўзгартиришларни бекор қилиш
мумкин.
Ластик
тасвирни
ўчириш
учун
ишлатилади.
У
қўлланганда тасвирда фон қайси рангда бўлса,
ўша рангдаги чизиқлар ҳосил бўлади. Alt
клaвишини
қўллаш
ѐрдамида
компютер
хотирасига олинмаган сўнгги ўзгартиришларни
бекор қилиш мумкин.
Карандаш
турли чизиқларни чизиш учун фойдаланилади.
Alt клaвиши босилганда курсорнинг экрандаги
тасвири ўзгаради ва бевосита тасвирдан керакли
рангни танлаш мумкин.
Размивка
Ушбу ойна ишлатилганда, тасвирдаги ѐрқинлик
пасаяди. Alt клaвиши билан қўлланганда
ѐрқинлик ортади.
Резкость:
Ушбу ойна ишлатилганда тасвирдаги ѐрқинлик
ортади. Alt клaвиши билан қўлланганда эса
тасвир ҳиралашади.
Палец
Тасвирдаги ранглар чайқaлтириб, тасвирдаги
объектлар ўртасидаги чегараларни бир-бирига
қўшишга хизмат қилади.
Осветитель:
Пикселлардаги
ранглар
ѐрқинлашади.
Alt
клaвиши билан қўлланганда эса пикселлардаги
ранглар ҳиралашади.
Перо
Перони тасвир устида ҳарактлантирилганда,
нуқталар ҳосил бўлади. Ушбу нуқталар ѐрдамида
чизилган тасвирни ўзгартириш мумкин.
Магнитное перо
Бу ускуна худди магнитное лассо каби
ҳаракатланади.
Произвольное
перо
жуда қулай ойна бўлиб, хоҳлаган шаклдаги
тасвирни у ѐрдамида ифодалаш мумкин.
Встaвить точку
Бу ойна перо ѐрдамида чизилган чизиқ устига
қўшимча нуқталарни қўшади.
Удалить точку
перо ѐрдамида чизилган чизиқ устидаги ортиқча
бўлган нуқталарни ўчиради.
Непосредственное
выделение
У ѐки бу перо билан чизилган чизиқларни таҳрир
қилиш учун ҳизмат қилади.
Текст
Ушбу
ускуна
ѐрдамида
тасвирга
турли
матнларни киритиш мумкин. Текст ойнаси
активлаштирилиб, курсор тасвир устида босилса,
матн киритиш учун алоҳида дарча ҳосил бўлади.
Бу дарчада ҳарф ўлчами, тури, ранги ва бошқа
ўлчамлари киритилади.
Текст–Маска
Текст ойнаси каби бу ускуна активлаштирилиб,
матн устида бир марта босилганда, Текстовие
иструмент дарчаси ҳосил бўлади. Лекин бу
оддий
текстдан
тубдан
фарқ
қилади.
Ҳарфларнинг чети ҳудди Лассо ойнасини
белгилаш каби кўринишга эга бўлади.
Градиент
Бу
ускуна
ишлатилганда,
тасвирдаги
белгиланган майдонда ранглар комбинацияси
ҳосил бўлади.
Ковш
Ушбу ойнадан, асосан, тасвирни ѐки тасвирдаги
ажратиб
олинган
ҳудудни
бўяшда
фойдаланилади.
Пипетка
Тасвирдаги асосий ѐки тасвир фони рангини
ўзгартиради, пипетка тасвир устидаги бирор
нуқтада ранг сифатида танланади.
Рука
Тасвирнинг кўзга ташланмай турган қисмларини
кўрсатади.
Бунинг
учун
ушбу
ускуна
активлаштирилиб тасвир устида «сичқонча»
нинг чап тугмасини босган ҳолда керакли
томонга ҳаракатлантирилади.
Масштаб
Тасвирни катталаштириш ѐки кичрайтириш учун
хизмат қилади. Агар ушбу ойна билан
биргаликда Alt клaвиши ишлатилса, тасвир
кичраяди.
Основьное цвет
Ушбу ойна устида курсор икки марта кетма-кет
босилганда Adobe Photoshop дастурининг янги
ойнаси ҳосил бўлади. Бу ойнада керакли ранг
танланиб, ОК ѐки Enter тугмаси босилади ва
танланган рангни карандаш, кист, аэрограф,
градиент каби инструментлар ѐрдамида қўллаш
мумкин.
Цвет фона
Бу ойнада тасвир фонининг ранги аниқланади.
Тасвир фонидаги ранг ласточка ва градиент
ускуналари учун қўлланилади.
Переключение
цветов
Ушбу белги устида курсорни босиш асосий ранг
билан
тасвир
фони
ранглари
ўрни
алмаштирилади.
Цвета
по
умолчанию
Бу белги устида курсорни бир марта босиш
билан асосий ранг қорага ва тасвир фони
ранглари оққа айланади
Марширующие
мурaви
Бу ойна ѐрдамида Adobe Photoshop дастурида тез
ниқоблаш ҳолати бекор қилинади. Экранда
белгилаш чегаралари чумолилар ҳаракатини
эслатувчи
пунктр
чизиқ
ѐрдамида
акс
эттирилади.
Быстрая маска
Ушбу ойна устида курсор бир марта босилиши
билан Adobe Photoshop дастури тез ниқоблаш
ҳолатига ўтади ва натижада тасвирдаги
ниқобланмаган худуд қизил ранг билан бўялади.
Стандартное окно Ойна активлаштирилганда тасвир стандарт
ҳолатда бўлади.
Полный экран с
меню
Бу тасвир компютер экранига сиғмаган ҳолда
ишлатилади. Ушбу ойна активлаштирилганда
экранда меню сатри ҳамда ускуналар панели
қолади
Полный экран
Экранда фақат тасвир ва ускуналар панели ҳамда
меню сатри қора фонда қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |