Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси


Мусиқага ва мусиқа фаолиятига ижодий муносабатни ўстириш



Download 114,61 Kb.
bet7/33
Sana23.07.2022
Hajmi114,61 Kb.
#845738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
Musiqa ruza matni

Мусиқага ва мусиқа фаолиятига ижодий муносабатни ўстириш. Машҳур психолог Б. М. Теплов болаларни (фақат истеъдодлиларинигина эмас) ижодий фаолиятга жалб қилиш «умумий бадиий ўсиш учун жуда фойдали, бола учун тамоман табиий ва унинг эҳтиёжлари ҳамда имкониятларига тўлиқ жавоб беради»,— дейди.
Педагог болаларни ўқитар экан, уларга маълум билим ва малакаларни эгаллашларида ёрдам беради. Ҳар бир болада ижодий тасаввурларни, яъни идрокнинг бевоситалилиги, образни ўзича ифодалаш, қўшиқ, ўйин, рақсга қизиқиш ҳамда иштиёқни ўстириш керак. Бу муҳим методик талабдир.
Мусиқа фаолиятининг барча турлари ўртасида ўзаро алоқа ўрнатиш ҳам аҳамияти кам бўлмаган талабдир. Болалар боғчасининг катта гуруҳларидаги машғулотларда мусиқа тинглаш, қўшиқ айтиш, ритмика, мусиқа асбобларини чалиш гўё «бўлимларга» ажратилади. Масалан, қўшиқбоп овоз диапазони мунтазам кенгайтириш усули билан ўстирилиши мумкин. Педагог болаларга машқни — турли оҳангларда модуляция қилиб куйлашни тавсия қилади. Ритмикада бу усул қўлланилмайди. Шундай қилиб, фаолиятнинг ҳар бир тури ўзига хос методикага эга бўлган алоҳида «предмет» ҳисобланади. Бироқ, уларни бирлаштирувчи хусусиятларни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Бу ерда гап предметлар ўртасидаги алоқа ҳақида — бола томонидан исталган мусиқа фаолиятида идрок этишда, қўшиқ ёки рақсни идрок этишда, элементар билимни эгаллашда ёки ижодий намоён бўлишларда зарур бўлган ҳаракатнинг умумлашган усуллари эгалланиши устида боряпти. Улар тарбия ва ўсишнинг умумий вазифаларини болаларнинг ўзларининг ҳаракатларида амалга оширишга ёрдам бериши туфайли умумлашган дейилади. Табиийки, болаларнинг ёши улғая борган сари бу усуллар мураккаблашиб боради. Бола қўшиқ айтиш вақтида мусиқа асарини тинглашнинг умумлашган усулини эгаллаяпти дейлик. Агар ўрта гуруҳда ҳар бир бола катта киши овозига тақлид қилса, айниқса катта ва тайёрлов гуруҳда у ўзидаги интонацион сўздаги нуқсонларни сезади ҳамда уларни бартараф қилишга уринади. Урта гурух болалари бу усулни мусиқали ўйинлар, рақслар, хороводларни ўрганишда қўллаб, асар қисмларини (айниқса, қарама-қаршиларини) осонгина фарқлайдилар ва шунга мувофиқ ўз ҳаракатларини ўзгартирадилар. Каттароқлари қиёслашга ва муқаддима, хотима, мусиқали ибораларни ҳаракатлар орқали бе-ришга қодирдирлар.
Болалар тинглайдиган ёки ижро этадиган мусиқа асарлари ўз характери, жанри, такрор баён қилиш усулларига кўра ҳар хилдир ва улар ўртасидаги алоқа ўхшашлиги ва фарқи, мувофиқ ва зидлигига кўра ўрнатилади.
Мусиқа асарлари педагогик мақсадларда танланар экан, қуйидагиларга — мусиқа, қўшиқ матнлари характерида ва дастурли чолғу пьесаларнинг нормаларида очиб бериладигаи эмоционал-образли мазмунга, мазмунли йўналганликка;
—жанрга — лирик-вазмин, қаҳрамонона-тантанали, ҳазил-қувноқ;
— структурасига — айрим қисмлар, иборалар, муқаддима, хотима;
— ифодалилик воситаларига — юқори ладдан эшитишга, регистр, динамик, темпли, метр-ритмик, тембрга эътибор бериш лозим.
Ўқитиш жараёнида болаларга асарнинг характери, жанрлари, шаклидаги умумийлик ва фарқларни аниқлаш тавсия қилинади.
Агарда болалар қийналсалар, педагог уларга ёрдам бериши керак. Масалан, тарбиячи катта гуруҳ болаларида марш ва лирик жанрлар ҳақидаги тасаввурларни мустаҳкамлаяпти, дейлик. Болалар аввал Н. Римский-Корсаковнинг эркаловчи, осойишта «Алла»сини ва Д. Кабалевскийнинг жўшқин «Саёхат марши»ини тинглаб, улардаги фарқларни топадилар. Шундан сўнг уларга марш характеридаги таниш қўшиқлар (Е. Тиличееванинг «Сурнай» ва «Барабан»)ни эслаш ва айтиб бериш топширилади. Болалардан бири мусиқа характерини таъкидлаб, ритмини барабанда чалиб туради, қолган болалар жойларида ҳарбийларча қадам ташлаб қўшиқни ижро этадилар. Шундан сўнг болалар Е. Тиличееванинг «Кўк осмон» қўшиғини куйлайдилар. Қўшиқ нафис, осойишта айтилиши керак.
Педагог болаларни мусиқанинг турли ритмлари билан таништириш мақсадида бир-бирига зид икки асарни: Л. Сидельниковнинг «Биз харбийлармиз» ўйинини (ундаги ғайратчан, жўшқин мусиқа болаларни ҳаракатларда маршлиликни таъкидлашга руҳлантиради) ва рус халқ хороводи «Бизда ким яхши?»ни (унда куйнинг мулойим, вазмин характери оҳиста, шошилмай қилинган ҳаракатлар билан таъкидланади) ҳам қўшади.
Шундай қилиб, болалар мусиқа асарларини умумлашган ҳолда идрок этиш усулларини англайдилар ва ўзлаштириб оладилар.
Мазмунли фаолиятнинг ҳар хил турларини яхши бирлаштиради (айниқса, умумхалқ байрамларига тайёрланишда). Масалан, катта гуруҳ болалари Е. Тиличееванинг «Май қўшиғи»ни ўрганадилар. Бу қўшиқда қуйидаги нақорат алоҳида кўтаринкилик билан айтилиши лозим:
Ойналарни кенгроқ оч— Май, ҳар уйга қувонч соч!
Тантанали марш садолари остида байроқчалар билан байрамга сафланиш мусиқада ифодаланган умумий кўтаринкилик ва шодликни мустаҳкамлайди, болаларнинг ҳиссиётини қўшиб юборади.
Асарларни танлашда ифодалиликнинг бирор элементи ҳам бирлаштирувчи асос бўлиши мумкин. Масалан, тарбиячи болаларни регистрлар жаранги хусусиятлари билан таништирар экан, аввал бу энг контраст ифодаланган «Қуёнлар ва айиқ» ўйинини такрорлайди. Бунда Н. Римский-Корсаков қайта ишлаган, юқори регистрда чалинадиган (учинчи октава) рус халқ куйи «Қуёнча» ва В. Ребиковнинг пастки регистрда ёзилган (кичик ва катта октавалар) «Айиқ» пьесасидан фойдаланилади. Қейинчалик Е. Тиличееванинг «Икки барабан» дидактик ўйинида регистр муносабат яқинлаштирилади. Куй фақат биринчи октавада ижро этилади. Жўр бўлаётган фортепьяно кичик барабанни ифодалаб (биринчи октава), баланд ва пастроқ— катта барабан (кичик октава) жаранглайди.
Болаларнинг эътибори асарлардаги умумийлик ва фарқларни қиёслашга қаратилади. Масалан, С. Прокофьевнинг «Майсалар узра ой» пьесаси лирик, унда қўшиқ характери ёрқин ифодаланган, Е. Тиличееванинг «Барабан» қўшиғи эса марш жанрида ёзилган. Бу ерда Д. Б. Кабалевский томонидан қўшиқлилик ва маршлилик деб аталган нарса гарчи қўшиқлилик билан чолғу пьеса, маршлилик билан қўшиқ таърифланаётган бўлсада қиёсланади.
Фаолиятнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро алоқани қайд қилиб, уларнинг ҳар бирининг ўзига хос хусусиятини ҳам назарда тутиш лозим. Идрок этиш ва ижрочилик малакаларини шакллантириш, болаларга мусиқа ҳақида элементар билимлар бериш ва уларга мусиқа саводини ўргатиш учун уларнинг ҳажми ва мазмунини ҳар бир ёш гуруҳига қўллаган ҳолда аниқлаш лозим.
Улар «Болалар боғчасида таълим-тарбия дастури»да конкретроқ шакллантириб берилган, шу билан бирга улар анча қисқартирилган, кўрсатмалироқ шаклда ҳам берилиши мумкин. Болага билим ва малакалар беришгина эмас, балки болаларни улардан мустақил фойдаланишга ўргатиш ҳам муҳимдир. Шунинг учун қуйида келтириладиган схемада ўқитиш жараёнида болалар тарбияси ва ўсишининг вазифаларини амалга оширишга алоҳида эътибор берилади.
Умумий шаклда баён этилган мусиқа тарбиясининг вазифалари кейинчалик фаолиятнинг айрим турлари бўйича ва ҳар бир ёш гуруҳи учун конкретлаштирилиб борилади. Масалан, ашула айтиш бўйича мактабга тайёрлов гуруҳининг дастурида қуйидаги талаблар санаб ўтилади: ифодали, жарангдор овоз билан, оҳангдор ва жонли куйлаш; қўшиқни куйлашдан олдин фразалар орасида нафас олиш ва уни охиригача сақлаш; сўзларни аниқ айтиш, сўз охиридаги унли ва ундош товушларни аниқ бериш; қўшиқни бирга бошлаш (муқаддимадан сўнг) ва бирга якунлаш; овозни тезлатиб ва секинлатиб, кучайтириб ва сусайтириб, мусиқа фразаларининг охирини юмшатиб, ритмик тасвирни аниқ бажариб куйлаш.
Агар бутун дастур таҳлил қилинса, топшириқлар гуруҳдан гуруҳга мураккаблашиб боришини яққол кўриш мумкин.

Download 114,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish