Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси


Мусиқали-сенсор қобилиятни ўстирувчи машқлар



Download 114,61 Kb.
bet24/33
Sana23.07.2022
Hajmi114,61 Kb.
#845738
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
Musiqa ruza matni

Мусиқали-сенсор қобилиятни ўстирувчи машқлар қўйилган дидактик вазифаларга мувофиқ тарзда гуруҳлаштирилади.
Товушнинг йўғон-ингичкалигини фарқлаш топшириқлари. Икки ёшдаги болалар учун йўғон-ингичкалиги ҳар хил бўлган товушларни фарқлаш бўйича биринчи топшириқ сифатида овозли ўйинчоқлар: катта ва кичик хўроз, мушук ва мушукча, катта-кичик айиқ, қўғирчоқлар ва шу кабилар қўлланилади. Бола икки ёшга тўлиш арафасида ва уч ёшда бу топшириқ болалар мусиқа асбобларини қўллаш воситасида бажарилади. Болалар катта ва кичик барабан, доира, (ҳар хил рангли), қўнғироқчаларнинг йўғон ва ингичка товуш чиқаришини тинглайдилар ҳамда фарқлайдилар. Бунда металлофондан ҳам фойдаланилади. Болаларга товушлар чалиб берилади ҳамда айни вақтда катта ёки кичик қушча тасвирланган расм ёки мос келувчи қўғирчоқлар кўрсатилади. Бу товушлар такрор эшиттирилганда болалар расм ёки ўйинчоқни кўрсатиб, «қайси қушча сайраётганлиги»ни билиб оладилар.
Уч-тўрт ёшдаги болалар контраст товушларни фақат фарқлабгина қолмай, балки ўзлари ҳам қайта ифодалай оладилар. «Кимнинг уйи?» мусиқали-дидактик ўйинида бола мушук ёки унинг боласининг миёвлашига йўғон ёки ингичка товуш билан тақлид қилади.
Товуш чўзиқлигини фарқлаш топшириғи. Бу топшириқлар ҳам олдингилари сингари болалар томонидан бирор образли ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган турли чўзиқликдаги товушларни идрок қилиш ва қайта айтиб бериш асосида тузилади. Масалан, доирани ора-сира чалиш — «айиқ келяпти», тез-тез чалиш «қуёнчалар сакраяпти» ўйин образларини англатиши мумкин. Икки ёшли болалар педагогнинг доира, барабанни ҳар ритмда уриб, ўйинчоқлар билан ҳаракат қилишини кузатадилар, холос. Уч ёшда ўйин образи билан боғлиқ бўлган: «мушук келяпти», «мушук чопяпти» контрастини бир текис ритмда доира, барабанга мустақил уриб машқ қилдириш мумкин.
Тўрт ёшли болага мусиқали-дидактик ўйин «Қўғирчоқ юряпти ва югуряпти» дан анча мураккаброқ вазифа берилади, унда бола мусиқани тинглаб қўғирчоқ нима қилаётганини аниқлаши ва шунга мувофиқ ҳаракатни бажариши лозим.
Товушларни тембр бўйича фарқлаш топшириқлари. Икки ёшли болаларга товушларнинг тембр оҳангларини фарқлашни машқ қилдириш мумкин, чунки уларнинг эшитиш тажрибасида турли мусиқа асбоблари (сурнайча, металлофон, духовой гармоника)нинг овози ҳақида тасаввур мавжуддир. Бу топшириқлар аввал ўйинчоқлар (мушукча, хўрозча, сигир ва б. лар)ни қўллаб ўтказилади, буларни болалар уларнинг товушларидан фарқлайдилар ва билиб оладилар. Каттароқ болалар бундай топшириқни мусиқа асбоблари билан бажарадилар. Аввал улар контрастроқ (сурнайча, барабан, металлофон-доира), сўнгра анча ўхшашроқ (доира-барабан, духовой гармоника-сурнайча, металловон-треугольник ва шу кабилар) товушларни таниб олишлари керак. Агарда бола қайси асбоб чалинганини эшитиб топса, педагог унга шу асбобни чалишга рухсат этади.
Товуш кучини фарқлаш топшириқлари. Болалар педагогнинг металлофон пластинкасига қараб қандай — секин ёки қаттиқ («ёмғир томчиламоқда», «кучли ёмғир ёғмоқда») урушини тинглайдилар, мусиқа қаттиқ эшитилганда қўлларини кўрсатадилар, у паст бўлганда, қўлларини бекитадилар, мусиқа товушига мувофиқ тарзда секин ёки қаттиқ чапак чаладилар.
Юқорида қайд қилинган барча топшириқлар бола бадиий жиҳатдан ривожланишининг зарурий бўғини ҳисобланувчи мусиқали-сенсор қобилиятининг изчил таркиб топишини таъминлайди. Бу ўринда бир нарсага, яъни барча топшириқлар мусиқа товуши хусусиятларининг ифодали аҳамияти болалар томонидан тўғри идрок этиладиган қилиб тузилиши кераклигига эътибор бериш лозим. Бу кейинчалик яхлит мусиқали образ хусусиятларини тушунишга олиб келиш имконини беради.
Айрим мусиқа фаолияти турларининг пайдо бўлиши ва қарор топиши илк ёшликданоқ бошланади.
Илмий тадқиқотлар анализи мусиқани ҳис этишнинг заминлари бола ҳаётининг дастлабки ойларида пайдо бўлишини кўрсатади; бола маълум йўғонликдаги товушларни идрок қилар экан бунга эмоционал жавоб қилади,— сезиларли жонланади: жилмаяди, энг содда қўшиқ, куйларни диққат бериб тинглайди. Боланинг эмоционал жавобисиз унга мусиқа тарбияси бериш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Боланинг мусиқани идрок қилиши ўз тараққиётида қатор босқичлардан ўтади. Мусиқа ва шодлик кичкинтой онгида узвий боғланиб кетади. Катта кишининг куйлаши ёки мусиқа асбобининг чалиниши бир ёшли болада у ёки бу даражада ифодаланган умумий шодлик ҳолатини келтириб чиқаради, бир ёшга тўлгач бола рақс ёки алла куйидан турлича таъсирланиши мумкин. Кундан-кунга атроф-муҳитни идрок этиш чегаралари кенгаяди ва мусиқа куйининг таъсирида болада маълум ҳиссиёт ва образлар туғила бошлайди: марш тетикликни ҳис қилишни уйғотса, рақс — шодлик, қўшиқ бирор персонажга ачиниш ҳиссини уйғотади.
Педагог болаларни қўшиқ, пьеса билан таништиришда энг аввало уларда асар кайфиятига мувофиқ келувчи эмоционал жавоб уйғотишга ҳаракат қилади. Асарни ифодали ижро этиш ва кўрсатмали қуроллардан фойдаланиш бунга ёрдам беради. Тажрибанинг кўрсатишича, бу мақсадда бир ёшли бола учун ўйинчоқлардан фойдаланиш энг катта самара беради. Педагог одатда қўшиқ ижро этилишидан олдин ўйинчоқни кўриш ва унинг характерли хусусиятларини, мусиқали образ билан ҳамоҳанглигини (қуш учади, чирқиллайди, қуён енгил сакрайди, автомобиль тез юради ва б. лар) қайд қилиш учун болаларга беради. Шундан сўнг асар икки-уч марта ижро этилади. Педагог қўшиқ мазмуни ҳақида суҳбат олиб борар экан, ўз нутқининг ифодали оҳанги ёрдамида болаларда юзага келган эмоционал кайфиятни мустаҳкамлашга интилади. Кейинги машғулотларда болалар таниш асарни тинглаб, ундан эмоционал таъсирлансалар ўйинчоқни кўрсатмаслик ҳам мумкин.
Мусиқани идрок қилишнинг иккинчи хусусияти уни ажрата ва фарқ қила билишдир. Фарқлай билиш асарнинг умумий кайфиятинигина эмас, балки мусиқа образи ривожи идрок қилингандагина тўлақонли бўлади. Агар бир ёшли болани турли куйлар билан таништириш натижасида уларда фақат эшитиш тажрибаси ва мусиқа тинглаганда диққатни бир жойга тўплаш малакаси ҳосил бўлса, икки ёшга кирганда уларда илгаридан таниш бўлган қўшиқларни таниб олиш кўникмаси ривожланади. Каттароқ болаларнинг идрок қилиши анча конкретлашади ва улар ёрқин, ўзига хос чиқишларни, хулосани (якунни), қарама-қарши қисмлар сменасини (куйнинг тезлашиши, секинлашиши) ва шунга ўхшашларни ажрата оладиган бўладилар.
Болалар икки ёшга тўлганларида тарбиячи уларда тасвирий воситаларга қизиқиш ҳиссини уйғотиб, энди улар эътиборини мусиқа асарларининг энг ёрқин хусусиятларига қаратади. Масалан, юқори регистрдаги оҳангдор куйлар қушларнинг чирқиллашини эслатади, стаккатода ижро этиладиган арпеджио аккордлари кучукнинг хуришига, глиссандо тогдан учиб тушаётган чанага нисбат қилинади. Болалар бу хусусиятларни эслаб қолишаркан, мусиқанинг қаита ижро этилишида бу овозларнинг пайдо бўлишини кутадилар, шу тариқа бутун қўшиқни ёки пьесани эсга оладилар. Таниш малакаси анча эрта ривожланади. Кичкинтойлар бошда 2-3 асарни билишади ва бир-биридан фарқлашади, кейин эса бу билишнинг доираси кенгаяди.
Боланинг илк бор мусиқа оҳангига ўз овози билан қушилиши қўшиқ айтиш иштиёқининг асоси бўлиб хизмат қилади. Қўшиқ ва куйларнинг катталар томонидан сидқидилдан, яхши ижро этилиши болада ғу-ғулаш, эшитилаётган товушларга мослашиш каби реакцияни қўзғайди. Аммо бу ҳолатлар мунтазам характерда эмас. Педагогнинг куйлашига қилинган тақлид аста-секинлик билан мустақиллаша боради.
Икки-уч ёшли болалар аввал катталар айтганда такрорланадиган жумлаларни, кейинчалик эса мураккаб бўлмаган қўшиқлар ва хиргойиларни тўлиқ куйлай бошлайдилар. Бошланғич вокал-хор малакаларининг эгалланиши кичик мактабгача тарбия ёшидаги болаларда куйлаш овозининг пайдо бўлишига ёрдам беради.
Ҳаммадан олдин болаларнинг куйлаш қобилиятларини фаоллаштириш зарур. Боланинг бошда алоҳида товушларни педагог ижросида идрок этиб, унга жавоб қилиши муҳимдир. Ва фақат бола бутун жумлаларни куйлашни ўргангандан сўнггина унда куйлаш малакасини шакллантиришга киришиш мумкин.
Болалар катталарга тақлид қилишаркан, қўшиқни маромига етказиб, табиий куйлашга, ҳар бир сўзни тушунарли ва аниқ талаффуз қилишга ўрганишади. Асосий диққат-эътиборни куйни тўғри бера билишга (ижро этишга) қаратиш лозим. Бунинг учун педагог болалар билан бирга чолғу асбоби жўрлигисиз куйлайди: уларни мустақил куйлашга ундайди, қўшиқ куйини фортепьянода ва триолда чалиб кўрсатиш билан болаларни куйни тинглашга, уни тўғри ижро этишга тайёрланишга ўргатади.
Ўйин усуллари ва ўйинчоқлардан фойдаланиш ҳар бир болада кутилаётган ҳаракатларга нисбатан жонли қизиқиш пайдо қилишга ёрдам беради. Масалан, педагог улар нималар ҳақида қўшиқ куйлашга тайёрланишаётганини топишларини айтар экан, бир қанча ўйинчоқлар, шу жумладан қўшиқда куйланадиган ўйинчоқни ҳам кўрсатади. Ёки куйни таниб олишни топширар экан, ўша куйни ҳар хил мусиқа асбобларида ижро этади.
Бу ёшдаги болалар билан куйни тартибли, иноқлик билан куйлаш устида иш олиб бориш ҳам талаб қилинади. Қўпгина кичкинтойлар қўшиқни бир-бирларидан орқада қолиб, ёки аксинча илгарилаб кетиб куйлайдилар. Шунинг учун ҳам тарбиячи болалар билан бирга қўшиқ ижро этар экан, улар диққатини қўшиқни биргаликда куйлаш лозимлигига қаратиши керак.

Download 114,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish