Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети Мактабгача таълим факультети Мактабгача таълим методикаси кафедраси


МУСИҚАЛИ РИТМИК ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ МЕТОДЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ



Download 148,27 Kb.
bet16/33
Sana25.04.2022
Hajmi148,27 Kb.
#580857
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
72054 ruza matni

МУСИҚАЛИ РИТМИК ҲАРАКАТЛАРГА ЎРГАТИШ МЕТОДЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

Мусиқали ритмик ҳаракатларга ўргатиш методлари ва усуллари ҳам хилма-хилдир. Бу кўрсатмали эшитиш (мусиқанинг педагог томонидан ифодали ижро этилиши), кўрсатмали кўриш (ўйин, рақс, ҳаракатларнинг айрим элементларини кўрсатиш), оғзаки (янги ўйин, рақс ҳақида образли ҳикоя қилиш, уларни ижро этиш вақтида тушунтириш, эслатиш ва шу кабилар) методлардир. Кўп ҳолда такрорлаш машқлари методи ҳам катта аҳамиятга эгадир. Булар фақат ҳаракат малакаларини эгаллаш учунгина эмас, балки болаларнинг мустақил ҳолатларида, улар ижодий топшириқларни бажараётганларида ҳам қўлланади.


Худди қўшиқни ўрганиш жараёнида бўлганидек, ритмика бўйича иш методикаси репертуарни аста-секин ўрганиш қўшиқлар, ўйинлар, рақслар, айниқса энг мураккабларини назарда тутади, шунингдек, ҳар бир боланинг ёш хусусиятлари ва индивидуал имкониятларини ҳисобга олади. Барча метод ва усуллар бир-бири билан узвий боғланган, бир-бирини тўлдириб туради,
Мусиқали ўйинларни ўрганишда педагог фақат кўрсатишдангина эмас, балки образли шаклда қисқа, аниқ кўрсатмалар шаклдаги сўздан ҳам фойдаланади. Ўйин билан дастлабки таништириш-да қуйидаги метод энг мақсадга мувофиқ бўлиб кўринади: аввал мусиқа яхлит ижро этилади, сўнгра ўйиннинг қисқача баёни берилиб, мусиқа такрорланади, шундан сўнггина болалар ўйинни ижро этишга киришадилар. Бундай усулга ўйин сюжетли бўлмаган, бироқ у ўз ҳаракатлари билан аниқ бўлган вақтда кўпроқ мурожаат қилинади. Тексти ҳаракат томонидан айтилиб туриладиган қўшиқ жўрлигидаги ўйинни тушунтиришда ҳам ана шу методдан фойдаланиш мумкин.
Мусиқа ижросидан олдин ўйин ҳақида ҳикоя қилиш йўлидан бориш ҳам мумкин. Масалан, мактабга тайёрлов гурухидаги болаларга улар ҳозир, поезд-поезд ўйнашлари айтилади ва қуйидагича тушунтириш берилади: «Поезд аввал секин, шошмасдан, сўнгра тезроқ, жадалроқ ва ниҳоят жуда тез юради. Станцияга келганда поезднинг ҳаракати секинлашиб, поезд тўхтайди. Келдик! Тушинглар! Энди нима қиламиз? Бу ҳақда мусиқа шундай ҳикоя қилади. Бундай метод мусиқа ва сюжет ривожланишининг бирлигини идрок қилиш имконини беради. Болалар бир-бирларининг орқаларидан (Е. Тиличееванинг «Поезд» пьесаси) ҳаракат қилиб, ритмик қадамлар билан ғилдиракнинг тақиллашини ифодалайдилар, қадамларини мусиқага мувофиқ тарзда тезлаштирадилар ёки секинлаштирадилар. Шундан сўнг сокин, ёрқин, лирик пьеса ижро этилади, бу вақтда болалар яланг ўтлоқда сайр қиладилар, гул, қўзиқорин, мевалар терадилар.
Агар ўйин масалан, «Айиқ ва қуёнлар» маълум вазият ва персонажлар ҳаракатига эга бўлса методик усуллар ўзгаради. Бундай ҳолларда аввал қуёнлар ҳақида ҳикоя қилиб ва дарҳол рус халқ куйи «Қуёнча»ни (Н. Римский-Корсаков қайта ишлаган) ижро этиш, сўнгра айиқ ҳақида ҳикоя қилиб, В. Ребиковнинг «Айиқ» пьесасини ижро этиб ўрта гурух болаларини жалб қилиш лозим.
Шундай қилиб, усуллар доимо болага асарнинг мазмуни ва характерини эгаллашида ёрдам беришга йўллангандир.
Ўйиннинг бундан кейинги эгалланиши асарларнинг хусусиятларини фарқлаш ва керакли ифодали ҳаракатларни эгаллаш бўйича янги топшириқларнинг тўғри қўйилишига боғлиқ бўлади. Агар ўйин вазияти анчагина мураккаб бўлса, мусиқали воситалар ва шунга мувофиқ ҳаракатлантирувчи таъсирларни фарқлашга тайёрловчи машқлар қўллаш мумкин.
Ашула, рақс, хороводларни ўрганиш ўйин приёмларига ўхшаш усулларни қўллашни назарда тутади. Бу ерда ҳам қизиқиш муҳитини яратиш, масалан, рақс мусиқасини чалгач, образли ҳикоя ёрдамида рақс ҳақида умумий тасаввур бериш, унинг ҳаракатларини кетма-кет кўрсатиш мумкин. Зарурияти бўлса, турли тренировка машқларини қўшиш лозим.
У ёки бу ҳаракатларни кўрсатиш керак, албатта. Болалар мустақиллигининг ўсишини ривожлантирувчи усулларнинг ҳам аҳамияти кам эмас. Бундай ҳолда асар биринчи марта тинглангандан сўнг педагог боладан мусиқа таъкидлаётган мазмун ва ҳаракат ҳақида ўз фикрини билдиришини сўрайди. Болалар, ҳатто кўрсатилган ҳаракатлардан фойдалансалар ҳам уларга рақсни чиройлироқ ижро этиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини гапириб бериш, рақс ҳаракатлари изчиллигини санаб ўтиш, улардан бирортасини кўрсатиш ва шу кабиларга ундаб мустақил қидирувларга йўллаш лозим.
Табиийки, хоровод ёки ўйиндаги образли ҳаракатлар ўзини индивидуал кўрсатишга, ижодий ҳаракат қилишга катта имкониятлар беради. Бола мустақиллигини фаоллаштирувчи усуллар жуда хилма-хилдир. Мана бир неча мисол. Тасаввурдаги предмет билан ўйналадиган ўйинлар («Тўпни ўйна», «Қор бўрон ўйнанг»)ни тавсия қилиб, болаларга ҳаётий вазиятлар шунга мувофиқ мусиқа билан иллюстрация қилиб эслатилади. Ўйин машқларида («Биз нима кўрсатаётганимизни топ») барча иштирокчилар икки гурухга бўлинади. Бир гурух ҳаракатларни ўйлайдилар ва кўрсатадилар (бу ҳақда олдиндан педагогга айтадилар ва у шунга мувофиқ келувчи мусиқани чалади), бошқалари эса уни топадилар. Рус халқ рақси принципи асосида ҳар бир болага ўз ҳаракатини эслаш ва ижро этишга имкон бериш мумкин.
Турли ўйинли машқлар ва сюжетли-образли ўйинлар ижодий мустақилликни ўстиришда, катта имкониятлар беради. Бу ўйинларда болаларнинг фантазиялари ҳар бир болага у ёки бу персонажни ўзича ифодалаш имкониятини беради.

Download 148,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish