Назарий маълумотлар.
Талабалар онгида педагогика, педагогика, махсус педагогика, мутахассислик ва махсус фанлар бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида «Махсус педагогика» (Логопедия) фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг «Махсус педагогика» (Логопедия) фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларни келгуси ўқитувчилик фаолиятида керак бўлган асосий режалаштирувчи (ўқув – меъёрий) ҳужжатлар мазмуни билан таништириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.
Талабалар «Махсус педагогика» (Логопедия) фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқишади айримларини ўзлари тузишни ўрганишади.
«Махсус педагогика» (Логопедия) фанида талабалар Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув режаси ва дастури, ўқитувчининг дарс ўтиши учун зарур бўладиган барча ҳужжатлар мазмуни билан танишадилар ва уларни ишлаб чиқади.
1 – топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1. Миячали дизартрия ва унинг намоён бўлиши
2. Мотор алалияда логопедик иш тизими
3. Афазияни ўрганишнинг илмий-назарий асослари.
2 – топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.
1. Мотор алалияда кузатиладиган нуқтий бўлмаган белги тўғри кўрсатилган жавобни топинг?
А) Фонематик эшитувдаги камчиликлар
Б) Лексик –грамматик сўз қурилишидаги камчиликлар
C) Парезларнинг мавжудлиги
Д) Бола луғатининг камбағаллиги
2. Алалияда нутқнинг ёъқлиги ёки тўлиқ шаклланмаганлиги боланинг руҳий ривожланишига қандай таъсир кўрсатади?
А) Таъсири ёъқ
Б) Руҳий жараёнлар кечикишига олиб келади.
C) Хотиранинг кучайишига олиб келади
C) Боланинг луғати кенгаяди
3. Бола 4-синфда ўқийди. Луғати камбағал, ўзи учун одатий бўлиб қолган сўзларни фақат 1-бўгинини талаффуз қилиб айта олади, руҳий жараёнлари кечиккани сабабли ўзлаштириш даражаси паст. Боладаги нуқсон номини топинг?
А) Дислалия
Б) Дисграфия
C) Дислекция
Д) Алалия
4. Н.Н. Трауготт маълумотига кўра, мотор алалияда 70% болалар қандай нутқий малакага эга бўладилар?
А) Нутқни умуман тушунмаслик
Б) Ўзига қаратилган нутқни тушуниши
C) Ўзига қаратилган нутқни тушуниш бироз пасайган
Д) Ўзига қартилган нутқни ёмон тушунадилар
5. Н.Н. Трауготт маълумотига кўра, мотор алалияда 20% болалар қандай нутқий малакага эга бўлишлари қайд этилган?
А) Ўзига қаратилган нутқни тушуниш бироз пасайган
Б) Нутқни умуман тушунмаслик
C) Ўзига қаратилган нутқни кеч тушуниши
Д) Тушунишда қийналиши
6. Нутқни лингвистик безаш шаклланмайди-товуш-бўғин ва морфем қурилиш. Ушбу ҳолат қайси нутқ нуқсонида кузатилади?
А) Дислалия
Б) Дисграфия
C) Ринолалия
Д) Алалия
7. Структурали аграматизм нима?
А) Сўздаги энг кичик бирликларнинг ёъқлиги
Б) Фаолият механизмларининг камлиги
C) Сўз тартибилилигининг бузилиши, кетма-кетликнинг бузилиши
Д) Сўз бойлигининг камлиги
8. Нутқда ички операциялар нима?
А) Нутқни баён этиш
Б) Ўзига қаратилган нутқни тушуниш
C) Сўзларни танлаш ва баён қилиш режасини тузиш
Д) Тўғри жавоб ёъқ
9. Семантик аграматизм нима?
А) Гап қурилишидаги қийинчиликлар
Б) Сўз аҳамиятининг диффуз кенгайиши, ассоциатив характердаги алмаштиришлар
C) Коммуникатив фаолиятнинг бузилиши
Д) Узатиш ва қайтиш алоқаларининг ёъқлиги
10. Нутқнинг диалогик шаклига нисбатан …. нутқ ташаббускор ҳисобланади?
А) Диалогик
Б) Монологик
C) Полеологик
Д) Ёзма
Do'stlaringiz bilan baham: |