Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Махсус сиртқи бўлим



Download 312,5 Kb.
bet1/7
Sana22.02.2022
Hajmi312,5 Kb.
#89346
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
KIchik tadbirkorlik


Ўзбекистон Республикаси


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Низомий номидаги
Тошкент давлат педагогика университети


Махсус сиртқи бўлим


«Узбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фукаролик жамияти»


фанидан


5 йиллик махсус сиртқи таълим бўлими 2-курс сиртқи таълим талабалабаси


Камолова Шахнозанинг
Сессия оралиғи назорат иши



Тошкент - 2020


12 – ВАРИАНТ
1 – топшириқ.
Қуйидаги мавзу асосида ўз билимингизни намоён этинг:
Мавзу: Кичик бизнеснинг ташкилий иктисодий асослари.
Режа:
1.Кичик бизнес фаолиятини иктисодий тахлил килиш асослари.
2.Кичик бизнес фаолиятини режалаштириш усуллари.
1. Кичик бизнес фаолиятини иктисодий тахлил килиш асослари.
Бозор иктисодиёти шароитида корхона ва ташкилотлар фаолият юритишларини маблаг билан таъминлаш иктисодий муаммолардан бири булиб, катта таваккалчиликни талаб этади. Сарфланган маблагларни кайтариш, коплаш муддати канчалик узок булса, бу хавф даражаси хам шунчалик ошиб боради. Чунки, бу муддат ичида бозор конъюнктураси хам, нарх-наволар хам, иш хаки туловлари зимдан ошиб боради. Шунинг учун, иктисодиёт баркарор булмаган шароитларда (айникса бу холат нафакат айрим товар бозори, балки бутун мамлакат учун хос булса) харажатлар тезрок копланадиган самарали лойихаларга маблаг сафлаш максадга мувофикдир. Бундай ёндошиш илмий-техника тараккиётининг суръати энг юкори булган ва янги технология ёки махсулотларнинг кириб келиши олдинги инвестицияларни тезда кадрсизлантириб юбориши мумкин булган тармоклар учун жуда мухимдир. Бундан ташкари, пулни олувчи унчалик обруга эга булмаса ва маблаг эгаси узок муддатга унга пулни ишонишни хохламаса хам маблагнинг узини коплаш муддатига караб иш курилади.
Пулларнинг ёки сарфланган маблагларнинг «бугунги» ва «кечаги» кийматлари уртасидаги фаркни хисобга олиш учун инвестицияларнинг копланиши хисоб-китоб килинаётганда келгусидаги даромадлар дисконтлаш коэффициентларига купайтирилади. Дисконт коэффициентларининг хисоблаш куйидаги формула оркали аникланади:
1
Кд = ----------------- (2)
( 1 + К ) х Т

бу ерда, К - пул кийматининг узгариш суръати (одатда, банк кредитлари буйича уртача фойиз даражасида кулланилади),


Т - инвестиция ажратилган вактдан бошлаб утган вакт, кунлар.
Масалан, фоиз ставкаси 10 га тенг булса, учинчи йил учун дисконтлаш коэффициенти:
1
К = ---------------- = 0, 769 ни ташкил этади.
( 1 + 0,3 )

Бундан фойдаланиб, юкорида куриб чиккан мисолимиз учун инвестицияни копланиш муддатини аниклаймиз. Бунинг учун (1) формуладан фойдаланиб, инвестициянинг копланиши керак булган даврда пул кийматининг фаркини аниклаб оламиз.


Шундай килиб, банк фойизи 10% булган холда, дисконтланиш даромадлари:
Дисконтланиш Дисконтланиш
коэффициенти: даромадлари:

биринчи йилда - 1 / (1+0,1) = 0,9091; 25 000 х 0,9091 = 22 728 сумни;


иккинчи йилда - 1 / (1+0,2) = 0,8333; 35 000 х 0,8333 = 29 166 сумни;
учинчи йилда - 1 / (1+0,3) = 0,7692; 48 000 х 0,7692 = 36 922 сумни

ташкил этади. Жами булиб уч йилда дисконтланган, яъни сумнинг бугунги кундаги харид килиш кобилиятида ифодаланган, даромадлар хажми 88 816 сум (22 728 + 29 166 + 36 922) ни ташкил этади. Демак, фирма буйича инвестициянинг тулик суммасини коплаш учун фирмага 31 184 (120 000 - 88 816) сум етишмаяпти. Мана энди, туртинчи йилда инвестициянинг умумий хажмини етишмаётган кисмини янада аникрок килиб хисоблаб чикишимиз мумкин. Демак, туртинчи йилда дисконтланган даромадлар:

1 / (1 + 0,4) = 0,7142; 54 000 х 0,7142 = 38 567 сумни ташкил этади. Энди фирма учун инвестициянинг етишмаётган суммасини (31 184 сум) хисоблаб чикилган туртинчи йилдаги ивестиция суммаси (38 567 сум) га булиб 0,81 га эга буламиз. Шундай килиб, фирма инвестицияларининг копланиш муддати 4 йилда эмас балки 3,81 йилни ташкил этар экан. Вахоланки, фирма инвестиция харажатларининг маълум вакт утиши билан киймати (таннархи) нинг узгариб боришини хисобга олмасдан амалга оширган олдинги хисоб-китобларимиздаги муддат 3,22 ни ташкил этган эди. Аммо, белгиланган даврлардаги муддатлар ичида барча омилларни хисобга олиб янада аникрок хисоблаб чиккан ивестицияларни копланиш курсаткичи бизга, ишлаб чикилаётган лойиха учун ажратилган маблагларни 4 йил муддатга зурга етишини курсатиб берди. Агар, банк кредитларининг фоизлари хам инфляция даражасини хисобга олиб узгариб борса, унда ушбу лойихани кабул килиш максадга мувофик эмасдир. Шунинг учун, инвестициялаштирилаётган лойихаларни ишлаб чикиш давомида кузда тутилаётган (иктисодий) омиллардан ташкари, кузда тутилмаган (табиий, ижтимоий) омилларни эътиборга олган холда бир нечта вариантларини ишлаб чикишни такозо этади.
Лекин, буни кандай амалга ошириш мумкин?
Бундай холатларда мавжуд барча инвестициялаш вариантларини инвестицияларнинг фойдалилик даражаларини аниклаш оркали урганиб чикиш тавсия этилади. Фойдалилик курсаткичи сифатида, фойдалилик коэффициенти деб аталувчи катталикдан фойдаланиш мумкин. У куйидаги формула ёрдамида хисобланади:

Фойдалилик Кузда тутилган даромадлар суммаси


коэффициенти = --------------------------------------------------- ( 3 )
Кузда тутилган харажатлар суммаси

Фойдалилик коэффициентларидан фойдаланиш - узининг оддийлиги ва кулайлиги билан ажралиб турадиган усул булиб, етарлича асосли карорлар (хулосалар) ни кабул килишга ёрдам беради. Ягона мураккаблиги шуки, кузда тутилаётган даромадларни ва инвестицияларни дисконтлаштириш буйича хисоб-китобларни тугри амалга оширишдан иборатдир. Айникса, у янги очилаётган ва иш бошлаётган корхона ва фирмалар учун жуда фойдалидир. Чунки улар олган карзларидан тезрок кутилиб, даромадларини янада купайтириши, ва натижада маблаг сарфлашнинг энг фойдали лойихаларини танлаш имкониятларини яратмоклари зарур.




Download 312,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish