Махсус сиртқи бўлим
бошлиғи Ш.С.Абдураимов
Махсус сиртқи бўлим талабалари учун «Махсус педагогика» (Логопедия) фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари
Фан: Логопедия фанидан
Мавзулар:
Логопедия фанининг мақсади ва вазифалари. Нутқнинг анатомик-физиологик механизми. .
Нутқ бузилишларини сабабалари. Нутқ бузилишларини таснифи..
Дислалаия сабабларива шакллари, турлари..
Дислалияни бартараф этишда логопедик таъсир методикаси.
Ринолалияни шакллари, сабаблари ва бартараф этиш.
Дизартрияни келиб чиқиш сабаблари, шакллари ва баратараф этиш.
Алалия, афазия сабаблари, шакллари.
Дудуқланиш сабаблари ва шакллари.
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади: Махсус таълим муассасалари ўқув режаларида фанларнинг блоклар бўйича тақсимоти, ўқув соатлари миқдори тақсимотини ўрганиш, мутахассислик фанлардан тақвимий мавзули режа тузишни ўрганиш, дарс режа конспектларини тайёрлаш, дарсларни таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштиришни амалга оширишни ўрганиш.
Назарий маълумотлар.
Талабалар онгида педагогика, педагогика, махсус педагогика, мутахассислик ва махсус фанлар бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида «Махсус педагогика» (Логопедия) фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг «Махсус педагогика» (Логопедия) фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларни келгуси ўқитувчилик фаолиятида керак бўлган асосий режалаштирувчи (ўқув – меъёрий) ҳужжатлар мазмуни билан таништириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.
Талабалар «Махсус педагогика» (Логопедия) фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқишади айримларини ўзлари тузишни ўрганишади.
«Махсус педагогика» (Логопедия) фанида талабалар Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув режаси ва дастури, ўқитувчининг дарс ўтиши учун зарур бўладиган барча ҳужжатлар мазмуни билан танишадилар ва уларни ишлаб чиқади.
1 – топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1.Логопедиянинг предмети, объекти ва аҳамиятини шарҳланг.
2.Дислалиянинг қандай шакллари бор? Улар қайси сабабларга кўра намоён бўлади?
3.Бульбар ва псевдобульбар дизартрия сабаблари, миханизмини ёритинг ва уларни ўхшаш ва фарқли томонларини айтинг.
4.Товуш ҳосил қилишнинг қайси усулларини биласиз? Ҳар бир усул қайси ҳолларда қўлланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |