IV. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш
4.1.
|
Халқаро фондлар ва донор ташкилотларнинг инвестицияларини жалб этиш.
|
Таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқотларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар билан халқаро фондлар ва донор ташкилотларга таклифлар бериш.
|
Таълим муассасаси фаолиятига янгиликлар тадбиқ этилади, моддий-техник таъминот яхшиланади
|
Халқаро фондлар ва донор ташкилотлар
|
Йил давомида
|
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, Халқаро ҳамкорлик бўлими
|
4.2.
|
Илмий-тадқиқот ишларини ва ўқув жараёнларини такомиллаштириш мақсадида хорижнинг илғор олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан тизимли алоқаларни кенгайтириш ва уларнинг натижадорлигини ошириш
|
1.Соҳанинг истиқболли ривожланишига қаратилган инновацион илмий ишланмаларнинг натижадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
2.Хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш, халқаро грант лойиҳаларида иштирок этиш
|
Ўзаро тажриба алмашиш, илм-фан ривожидаги инновациялардан хабардор бўлиш, мавжуд моддий-техник базани яхшилаш
|
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва хўжалик шартномалари манбалари ҳисобидан
|
Йил давомида
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими,
Халқаро ҳамкорлик бўлими
|
4.3.
|
Ҳар йили ўтказиладиган “Халқаро интерактив инновациялар ярмаркалари” ва республика инновацион ғоялар ҳафталиги (Inno Week.uz) доирасида ўтказиладиган иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг тадбирларда иштирокини таъминлаш
|
1. Ярмарка доирасида фан ёки тешили соҳалар учун муҳим деб топилган ишланмаларни аниқлаш
2.Муҳим деб топилган ишланмалар муаллифларига яратилган ишланмани тегишли соҳага жорий қилиниши учун шартномалар тузиш
|
Ёш олимлар ва талабаларда илмга, илмий-тадқиқотга қизиқишнинг оширилишига хизмат қилади
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор ташкилотлар, таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва хўжалик шартномалари манбалари ҳисобидан
|
Белгиланган муддатларда
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими, Иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини ташкил этиш бўлими
|
4.4.
|
Дунёнинг нуфузли 1000 талик рейтингига кирган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва таълим жараёнларига жорий этиш
|
Ўзаро талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, 1000 талик рейтингга кирган хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини таълим муассасасининг таълим жараёнларига жалб этиш, профессор-ўқитувчиларнинг
1000 талик рейтингга кирган хорижий олий таълим муассасаларида малака оширишларини ташкил этиш
|
Халқаро стандартлар талабларига мос кадрлар тайёрланишига эришилади
|
Эл-юрт умиди жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқа халқаро донор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан
|
Йил давомида
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими,
Халқаро ҳамкорлик бўлими
|
|