17. Департаментнинг “Аудит услубиёти ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш” бўлими бошлиғининг функционал вазифасига қуйидагилар киради: аудитнинг халқаро стандартлари асосида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи нарматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириб бориш юзасидан доимий равишда таклифлар тайёрлаш;
аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун маълумотномани ва малака сертификатини олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни тегишли тартибда кўриб чиқиш;
аудиторлик фаолиятини ривожлантириш бўйича аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилиш;
иш жараёни самарадорлигини ошириш ва натижавийлигини таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
аудиторлик ташкилотларининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби бўйича маълумотларни излаш, қайта ишлаш ва таҳлилий материаллар тайёрлаш;
иш жараёни самарадорлигини ошириш ва натижавийлигини таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
соҳага оид маълумотлар базасини тузиш, унинг доимий янгиланиб борилиши устидан тизимли мониторингини ташкил этиш, ҳисоботларини тузиш ва уларнинг очиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
зарур ҳолларда жамоатчилик олдида чиқишлар қилиш ва оммавий ахборот воситаларига интервьюлар бериш;
талабчанлик, конструктив танқид қилишни билиш, ҳамкасблар фикрини инобатга олиш, манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал қилиш;
лавозимга мос бошқа бошқа вазифалар.
18. Департаментнинг “Аудит услубиёти ва аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш” бўлим бошлиғи ўринбосарининг функционал вазифасига қуйидагилар киради: халқаро амалиёт асосида аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш услубиётини такомиллаштириш;
бўлимнинг жорий ва истиқболдаги стратегик режасини ҳамда фаолият натижаларини шакиллантиради;
белгиланган тартибда Молия вазирлиги раҳбарияти томонидан ташкил этиладиган мажлисларда қатнашади;
аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича бўйича берилган аризаларини кўриб чиқиб, тегишлилиги бўйича хулосалари тайёрлайди;
Ўзбекситон Республикасидаги аудиторлик ташкилотларини йиллик фаолиятини рейтинг баҳолаш бўйича ўтказиладиган жамоат кенгашида иштирок этади;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;
хўжалик юритувчи субъектларга аудиторлик текширувини ташкил этиш бўйича бўлим ваколатига доир масалалар бўйича шархлар, тушунтиришлар ва расмий хулосалар тайёрлаш;
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан ўзаро электрон алоқаларни ўрнатишга мўлжалланган дастурий мажмуасини юритади;
бухгалтерлар ва аудиторлар республика жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлик ишларини амалга оширади.