Биринчи босқич - факультет босқичи;
Иккинчи босқич - олий таълим муассасаси босқичи;
Учинчи босқич – ҳудудий босқич (10 та ҳудуд);
Тўртинчи босқич – республика якуний босқичи.
12. Биринчи ва иккинчи босқичда факулътет ва олий таълим муассасасида алоҳида Ҳамкор ҳайъати тузилади. Бунда Ҳакамлар ҳайъати раиси ва аъзолари фақат шу олий таълим муассасасидангина бўлиши шарт эмас. Ушбу босқичда қайси номинация бўйича таклиф келиб тушса, фақат шу номинация бўйича танлов ўтказилиши мумкин.
13. Биринчи ва иккинчи босқичларидаги Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир номинация бўйича энг яхши деб топилган биттадан тақдимот кейинги босқига тавсия этиладии.
14. Танловнинг учинчи ва тўртинчи босқичлари Республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) томонидан тасдиқланган Ҳакамлар ҳайъатлари томонидан ўтказилади.
15. Ташкилий қўмита қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
Танловнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлайди;
Танловни юқори савияда ўтказиш учун ташкилий қўмита аъзоларига вазифаларни тaқсимлайди;
Танловни Низомда белгиланган қоидага мувофиқ ўтказилишини назорат қилади;
Мақола, видеоролик, лойихаларни саралашда ушбу Низомда белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланса, уни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилайди;
Ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
Танловнинг эксперт гуруҳи ва Ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш ҳамда уларнинг раҳбарини тайинлайди.
16. Танловнинг учинчи – ҳудудий босқичида иштирок этадиган ҳудудлар тақсимоти қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти;
Бухоро ва Навоий вилоятлари;
Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятлари;
Самарқанд вилояти;
Жиззах, Сирдарй ва Тошкент вилояти;
Фарғона вилояти;
Андижон ва Наманган вилоятлари;
Тошкент шаҳридаги тиббиёт ва техник йўналишдаги олий таълим муассасалари;
Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари;
10) Тошкент шаҳридаги бошқа барча олий таълим муассасалари.
17. Ташкилий қўмита ўчинчи босқич учун танловга келиб тушган лойихаларни ҳар бир ҳудуд бўйича тузилган алоҳида Ҳакамлар ҳайъатларига тақдим этади. Ҳудудлар бўйича Ҳакамлар ҳайъатлари ҳар бир номинация бўйича энг яхши деб топилган биттадан лойиҳани кейинги босқичга тавсия этади.
18. Танловнинг тўртинчи – республика якуний босқичида 10 та ҳудуддан келиб тушган 30 та лойиҳани тақдимоти ва саралаши телевидение орқали амалга оширилади. Республика комиссияси томонидан юқори бақоланган хар бир йўналиш бўйича 3 тадан лойиха телетомошабилар орасида онлайн овоз бериш йўли билан ғолиб аниқланади.
19. Танлов йилига икки маротаба, январ-март ва сентябр-ноябрь ойлари давомида ўтказилади.
Бунда тегишлигича:
Биринчи босқич-20 январга ва 20 сентябрга қадар;
Иккинчи босқич-20 февраль ва 20 октябрга қадар;
Учинчи босқич-5 мартга ва 5 ноябрга қадар;
Тўртинчи босқич-20 мартга ва 20 ноябрга қадар ўтказилади.