Низом 1-боб. Умумий қоидалар



Download 157,5 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi157,5 Kb.
#184289
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
95 06.02.2019 карор буйича ойлик


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарорига
2-ИЛОВА
Санитария жиҳатидан тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, «Махсустранс» давлат унитар корхонаси ва уларнинг туман (шаҳар) филиаллари, шунингдек, «Chiqindilarni qayta yuklash va utilizasiya qilish» давлат корхонасининг (кейинги ўринларда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари деб аталади) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юридик ва жисмоний шахсларга чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
3. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларининг юридик ва тиббиёт хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, мазкур Низом, бошқа қонун ҳужжатлари, жамоа шартномалари, шунингдек, бошқа локал ҳужжатлар ва иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
тариф ставкалари (лавозим маошлари);
қонун ҳужжатларига мувофиқ тариф ставкаларига (лавозим маошларига) белгиланадиган қўшимча ҳақ ва устамалар;
ҳисобот давридаги ишларнинг якуний натижалари бўйича, байрам ва юбилейларда, шунингдек, алоҳида ажралиб турувчи ходимларга тўланадиган мукофотлар;
моддий ёрдам ва компенсация тўловлари.
5. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг тариф ставкаларига (лавозим маошларига) қўшимча ҳақ ва устамалар, мукофотлар ва моддий ёрдам мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан, белгиланган тартибда, молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
6. Санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, санитария жиҳатидан тозалаш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.

Download 157,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish