Низоли вазиятларга муносабат. Низолашувчанлик даражасини аниқлаш
сўровномаси.
Мазкур сўровнома шахсга низолашувчанлик хусусияти қанчалик хос эканини аниқлашга хизмат қилади.
1. Жамоат транспортида бошланиб кетган тортишувга сизнинг муносабатингиз қандай бўлади?
А) иштирок этаман; б) қайси томонни ҳақ деб билсам, унинг олдини олиб, бирор нарса дейман, в) фаол аралашиб, бутун зарбани ўзимга оламан.
2. Мажлисларда раҳбариятни танқид қилиб чиқасизми?
А) йўқ; б) етарли асосга эга бўлсам, танқид қиламан; в) ҳар қандай сабаб билан нафақат раҳбариятни, балки унинг олдини олганларни ҳам танқид қиламан.
3. Дўстларингиз билантез – тез тортишиб турасизми?
А) ҳафа бўлмайдиганлари билан тортишаман; б) фақат айрим жиддий масалаларда тортишаман; в) тортишув менга сув ва ҳаводек зарур.
4. Яқинда келиб, навбат бошига суқилиб кираётган кишига муносабатингиз қандай бўлади?
А) Ичимдан норози бўламан-у, индамайман; б) эътироз билдираман; в) ўзим навбат бошига туриб, одамларни тартибга чақираман.
5. Уйда дастурхонга тузи паст таом тортилганда, реакциянгиз қандай бўлади?
А) арзимаган нарсани деб дод –вой солмайман; б) индамай туздонни оламан; в) пичинг қиламан, овқатланишдан намойишкорона бош тортаман.
6. Кўчада ёки транспортда оёғингизни босиб олишса, реакциянгиз қандай бўлади?
А) айбдор одамга кинояли қараб қўяман; б) икки оғиз эътироз билдираман; в) бисотимдаги ҳамма “чиройли” сўзларни тўкиб сочаман.
7. Яқинларингиздан бири сизга ёқмайдиган нарса ҳарид қилганда реакциянгиз қандай бўлади?
А) индамай қўя қоламан; б) қисқача фикр билдириб қўяман; в) танқид қилиб ташлайман.
8. Лотореяда омадингиз чопмаса, бунга қандай муносабатда бўласиз?
А) ўзимни хеч нарса бўлмагандай кўрсатаман, аммо ичимда бошқа ўйнамасликка ўзимга ваъда бераман; б) ҳафалигимни беркитмайман ва бир кунмас аламимни олмасам бўлмайди деб ўйлаб қўяман; в) анчагача кайфиятим бузуқ бўлиб юраман.
Натижаларни ҳисоблаш.
Ҳар бир “а” вариант – 4 балл
Ҳар бир “б” вариант – 2 балл
Ҳар бир “в” вариант – 0 балл
Натижаларни талқин этиш
22 – 32 балл. Сиз тинчликсевар, низолардан осонлик билан чиқиб кетадиган, уйда ҳам, ишда ҳам тортишувли вазиятлардан ўзини олиб қочадиган одамсиз. Шунинг учун одамлар сизни мослашувчан инсон, деб билади. Унутманг, вазият тақазо қилганда принципиалликни намоён этиш ҳам ҳурматга лойиқ хусусият.
12 – 20 балл. Сиз низолашувчанроқ одамсиз, бироқ иложсиз ҳолатлардагина низога киришасиз. Сиз вақти келганда амалингиз ва дўстларингизни йўқотиб қўйишдан қўрқмай ўз фикрингизни қаттиқ туриб ҳимоя ққиласиз. Бунда одоб – аҳлоқ меъёрларидан четга чиқмайсиз, одамни ҳақорат қилмайсиз. Шунинг учун одамлар сизни ҳурмат қилишади.
0 – 11 балл. Баҳс, мунозара, тортишув – сиз нафас оладиган ҳаво. Бошқаларни танқид қилишни яхши кўрасиз, аммо сизни танқид қилганларни тириклай “еб юборишга” тайёрсиз. Вазминликнинг етишмаслиги ва қўрслик одамларни сиздан бездиради. Дўстларингиз кўпми? Кўп бўлишини истасангиз, характерингиз устида ишланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |