Жамият раҳбари Ж.Юлдошев
“Нишон мелио ирригация”
Маъсулияти чекланган жамият
Манзил: Кашкадарё вилояти, Нишон тумани,Тинчлик МФЙ 52- уй 2 хонадон
х/р: 2020 8000 9002 6953 2001 Банк: АТ “Алокабанк” Карши ф-ли, МФО: 00990 ИНН: 302770576
тел: +998982757005 email:Nishonmelio@mail.ru
|
____________________________________________________________________________________________________________________________________________
№ 22
«10» май 2021 йил
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратурасига
|
Қурилиш вазирлигига
|
Молия вазирлигига
|
Мурожаатнома
Сирдарё вилоятида сув хўжалиги лойиҳаларига буюртмачи бўлган “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУКси жорий йил апрел ойида tender.mc.uz электрон порталида лот 11512-сонли, бошланғич қиймати 2927836185 сўм бўлган “Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 10-К-2 коллекторини реконструкция қилиш” объектига электрон тендер савдолари ўтказилиши, хужжатларни қабул қилишнинг охириги куни этиб 29 апрел белгиланганлиги тўғрисида эълон жойлаштирилган.
Бизнинг ташкилотимиз ушбу тендер бегиланган тартибда хужжатларни расмийлаштириб, иштирок этиш учун электрон таклифлар tender.mc.uz порталига киритилди. Тендер комиссияси мазкур лот бўйича иштирокчиларнинг таклифларни баҳолаш жараёнида бизнинг корхонамизни тендер савдоларидан 2020 йил Муборак тумани “Хитой чашмаси” СИУ худудидаги коллектор тизимларини таъмирлаш-тиклаш объекини 3 ойга кечиктириб топширган деган важ билан тендер савдоларидан чиқариб юборган (Тендер комиссиясининг 2021 йил 7 майдаги 1454-сонли баённомаси илова қилинади). Бунинг натижасида комиссия давлат харидларини 272 747 433 сўмга қиммат таклифни қабул қилиб, бюджетга зарар етказмоқда. (Бизнинг таклифимиз 2 635 052 566 сўм, баҳоланган балл 66.06, қабул қилинган таклиф 2 907 800 000 сўм, баҳоланган балл 37.02).
Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: Қашқадарё вилоят Муборак тумани “Хитой чашмаси” СИУ худудидаги коллектор тизимларини таъмирлаш-тиклаш объекти бўйича корхонамиз объект буюртмачиси “Қашқадарё сув қурилиш” ДУК корхонаси билан 2019 йил 25 мартда 12-сонли шартнома тузиб, қурилиш ишларини бошлаш муддати 2019 й апрел ва тугатиш муддати 2020 йил август ой этиб белгиланган (Шартнома илова қилинади). Жамиятимиз 2020 йилда Республикамизда ўрнатилган карантинга қарамасдан, ушбу объектдаги қурилиш ишларини 2020 йил апрел ойида тулиқ тугатиб, 2020 йил 26 июлда Давлат қабул комиссиясига топширганмиз (далолатномани расмийлатириш карантин сабабли чўзилган). Объектнинг муддатидан олдин топширилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар давлат қабул қилиш далолатномасида қайд этилган(Давлат қабул комиссиясининг далолатномаси илова қилинади).
Юқоридагиларни инобатга олиб, tender.mc.uz порталида эълон қилинган лот 11512-сонли “Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 10-К-2 коллекторини реконструкция қилиш” объекти учун ўтказилган тендер натижаси қонунчиликга мос равишда ўтказилганлиги бўйича хуқуқий баҳо беришингизни сўраймиз.
Жамият раҳбари Ж.Юлдошев
Do'stlaringiz bilan baham: |