2.6. Дераза ва эшиклар
2.6.1. Деразалар ва уларнинг конструктив ечимлари
Хона ичига табиий ёруғлик девордаги вертикал ёки томлардаги горизонтал жойлашган очиқ ўймалар (дераза ўрни) орқали тушади.
Хонанинг ёритилганлик даражаси қурилиш норма ва қоидалари асосида аниқланади. Амалиётда турар-жой бинолари учун дераза ўрни юзаси хона поли майдонининг 1:8 дан 1:5 бўлагига тенг бўлиши керак. Шунда хона ичи етарлича табиий ёритилган бўлади.
Дераза ва витражлар хоналарни табиий ёруғлик билан таъминловчи асосий конструксиялар бўлиб ҳисобланади.
Биноларни ойналаш конструксиялари муҳим элементлардан бири бўлиб, бино ташқи кўриниши (екстрер) ҳамда хона ички (интерер) кўринишига таъсир этади. Деразаларга қўйиладиган аосий талаблардан яна бири иссиқлик ўтказмаслик хусусияти бўлиб, иссиқликнинг исрофини камайтириш ва хонанинг товуш изолациясини таъминлаш талаб этилади.
Дераза конструксияларини материалига кўра ёғоч, металл, темир-бетон ва пластмассадан тайёрланган турларга ажратиш мумкин.
Деразалар очилиш ёки ёпилиш усулига ва конструктив ечимига кўра тавақали (бир, икки ва уч тавақали), очилмайдиган, сурилиб очиладиган, тавақалари юқорига ёки пастга илинган, жалюзали ва бошқа турларга бўлинади (59-расм).
2.57-расм. Очилиш усулига ўра дераза турлари:
а–юқорига сурилиб очиладиган;
б–ёнига сурилиб очиладиган;
в–тавақали;
г–тавақалари юқорига илинган;
д–очилмайдиган;
е–жалюзали;
ж–тавақалари пастга илинган;
з–тавақалари юқорига илинган подвал деразаси;
и–тавақаси ўртага илинган.
Деразалар бир қават, икки ва уч қават ойналанган бўлиши мумкин. Бир қават ойналанган деразалар иссиқ иқлимли раёнларида ишлатилади. Иқлими юмшоқ раёнларда жойлашган биноларда икки қават ойналанган деразалар қўлланилиб, бунда ойналар оралиғида маълум қалинликда (кенгликда) ҳаво қатлами бўлади. Қаттиқ совуқ иқлимли раёнларда уч қават қилиб ойналанган деразалар ишлатилади.
Дераза ўлчамлари унификацияланган бўлиб, ГОСТга мувофиқ ясалади. Дераза баландлиги одатда бино қавати баландлигидан 1100-1300 мм кичик қилиб олинади. Бунда бир тавақали деразалар эни энг камида 600 мм, икки тавақали учун 900, 1100 ва 1300 мм ва уч тавақали деразалар учун 1600-1800 мм қилиб олинади.
Деразалар асосан уч хил конструктив элементдан, яъни дераза (кесакиси) роми, панжараси ва дераза ости тахтасидан иборат бўлади. Дераза кесакиси ёғоч ғўла ва тахталардан ясалиб, уларга дераза панжаралари маҳкамланади. Катта деразаларнинг мустахкамлигини ошириш учун уларнинг кесакиси ичидан қўшимча вертикал ва горизонтал тахтачалар (“импост”) ўрнатилади.
Деразанинг юқори қисмида жойлашган очилмайдиган ёки очиладиган бўлаги фрамуга деб аталади. Дераза тавақалари ва фрамугани ўраб турувчи (каркас) ва уни орасида (ичида) жойлашган ҳамда тавақаларни кичик-кичик турларга ажратувчи горизонтал ва вертикал бруслар дераза панжаралари деб аталади.
Махсус ўйиқлари бўлган дераза панжараларига ойналар жойлаштирилиб, мих ёки металл бўлаклари (планка-штампик) ёрдамида махкамланади.
Ташқи тавақа, фрамуга ва форточкаларни остки горизонтал каркаслари ойнадан оқиб тушган атмосфера сувларини хонадан ташқарига йўналтирилиши учун улар нишабли қилиниб, ташқи томонга бўртган бўлади.
Қўш панжарали дераза тавақаси очилиб-ёпиладиган қулай бўлиши учун ички тавақаси томонлари ташқи тавақа томонларидан 25-35 мм кичик бўлади.
Конструткив ечимига кўра дераза кесакиси ажраладиган ва яхлит бўлиши мумкин (2.58-расм).
2.58-расм. Яхлит кесакили дераза блок конструксияси:
1 – кесаки; 2 – сақичли каноп; 3 – мих; 4 – ёғоч тиқин; 5 – илмоқ; 6 – табақа белбоғи; 7 – ойна; 8 – ўйиқларни тўлдирувчи резги ёғоч; 9 – штапик; 10- форточка белбоғи; 11 – форточка; 12 – тавақа; 13 – атмосфера сувларини ташқарига йўналтирувчи бўртган қисми (отлив); 14 – дераза панжараси; 15 – қоришма; 16 – оқ тунука; 17 – дераза ости тахтаси.
Дераза кесакиси деворларда дераза ўрнида қолдирилган махсус ёғоч брусларга михлар ёрдамида қотирилади. Кесаки билан девор оралиғига тупроқ ёки гипс лойига булғаланган каноп шамол ва совуқ ўтмайдиган қилиб тиқилади.
Дераза қутисига (кесакига) чиришга қарши ишлов берилиб, уни ўрнатиш пайтида чор атрофга тол ёки рубероид ўралади. Қурилиш майдончасига дераза блоклари тайёр холда келтирилади.
Қурилишда тавақа панжаралари туташ бўлган деразалар кенг кўламда қўлланилмоқда. Бунда ташқи ва ички деразалар панжаралари гўё бир бутун тавақали деразадек, яқин жойлашган бўлади. Бундай деразаларда ёғочни 30% тежаш, нархини 10 % арзонлаштириш ва оғирлигини 1,5 марта камайтириш мумкин бўлади. Бундай деразаларнинг камчиликларидан бири хона иссиқлигини 25 % йўқотиш ҳисобланади. Уларда ойналари орасидаги масофа 47 мм бўлиб, дераза панжаралари бир-бири билан бурама михлар ёрдамида туташтирилади.
Ҳозирги қурилишларда деразаларнинг янги, прогрессив конструксиялари, яъни бир қаватли ойна пакетлар қўлланилмоқда. Бундай пакетлар орасида ҳаво қатлами бўлган иккита ёнма-ён ойналардан узилган бўлиб, резина ёки пластмасса рамкага солинган бўлади. Хозир ёғоч дераза панжаралари ўрнида чиримайдиган, кўркам, қуримайдиган пластмасса дераза панжаралари ҳам қўлланилмоқда.
Металл қуймалардан ишланган дераза панжаралари мустахкам, узоққа чидайдиган ва ташқи кўриниши чиройли бўлади (2.59-расмда дераза ўрнини профилли ойналар) билан тўлдиришнинг конструткив ечими кўрсатилган).
2.59-расм. Дераза ўрнини профилли ойналар билан тўлдириш:
а – дераза ўрни кесими; б – профилли ойна туташининг плани;
1 – ғовак резина; 2 – профилли ойна элементлари; 3 – герметик; 4 – панел девор; 5 – семент қоришма; 6 – пайванд чок; 7 – пайвандланган горизонтал импост; 8 – винт; 9 – шлак пахта; 10 – ғишт; 11 – герметик қоришма.
Профилланган ойналарнинг остки ва устки томони дераза панжараларини ташкил этган металл профил бурчаклар оралиғига ўрнатилади. Ҳозирги меъморчиликда структура элементлари оралиғини тўлдирувчи ойнабанд деворлар, яхлит панеллар ва яхлит деворлар кенг кўламда қўлланилмоқда. Лекин биноларда ойналаниш даражаси қанча катта бўлса, шунча кўп исиқлик йўқотилади, ёзнинг иссиқ кунларида эса бино ичида температура кўтарилиб кетиши мумкин.
Амалиётда витражларни қўллаш кўпроқ учрамоқда. Улар бир қаватли, икки ва уч қаватли ойналардан иборат бўлади. Витражлар бутун бино деворларини алмаштириши мумкин. Улар вертикал ва горизонтал лентасимон кўринишга эга бўлади. Вертикал бинодан бўртиб чиққан ёки бино девори сатхида жойлашган бўлиши мумкин. Витражлар ойнаси вертикал ёки қия (10-15%) қилиб ўрнатилади. Улар анча мустахкам бўлиши билан бирга иссиқлик ва хаво ўтказмаслик хусусиятлари хам бор. Витражлар қурилиш майдончаларида йиғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |