2.3.5. Балконлар, лоджалар ва эркерлар
Биноларни меъморий-композиция ечимини бойитадиган мухим конструктив девор элементлари балкон, лоджа ва эркерлар ҳисобланади. Улар атрофни ўраб турувчи табиат билан хона ичкарисини боғловчи қўшимча эленментлар бўлиб хизмат қилади. Айниқса турар-жой биноларида уларни ўрнатиш, қўшимча қулайликлар туғдиради.
Балконлар кўтрувчи плита кўринишидаги конструксиядан, пол ва ўровчи элементлардан иборат бўлади. Ҳозирги қурилишларда ишлатиладиган балкон кўтарувчи конструксияси темир-бетон плитадан иборат бўлиб, у бир томони билан деворга илинтирилади ва девор ичида қолдирилган анкерларга хамда қаватлараро ёпма панелларига пайванд қилиб маҳкамланади (2.31-расм, а).
Лоджалар бинонинг олд томонига жойлашган бир томони очиқ, уч томони эса кўтарувчи девор билан ўралган, конструктив эленментдан иборат. Лоджалар хонани қуёшдан сақлаш учунгина ўрнатилган бўлиб, улар фақат жанубий раёнларда қуриладиган биноларда учрайди (2.31-расм, б)
2.31-расм. Балконлар, лоджалар ва эркерлар:
а – балкон;
б – лоджа;
в – балконнинг конструктив элементлари;
г – эркерлар;
1 – балкон поли;
2 – балконни ўраб турувчи қисми;
3 – тутқич;
4 – эшик кесакиси;
5 – пол;
6 – темир-бетон қаватлараро ёпма;
7 – иссиқлик изолацияси;
8 – девор;
9 – йиғма остона;
10 – темир-бетон балкон плитаси.
Еркерлар деб хонанинг бинонинг олд қисмидан ташқарига бўртиб чиққан, ташқи девор билан ўралган, бир ва бир неча деразали маълум бир бўлагига айтилади. Эркерларни биринчи қаватдан бошлаб ўрнатиш кўп қаватли бинолар учун кўпроқ ахамиятга эга. Бу холда эркерни ўраб турувчи деворларга алохида пойдевор қурилади. Эркерлар хонанинг ёритилганлик даражасини ва қуёш тушишини оширгани учун улар кўпроқ шимолий раёнларда ҳамда мўтадил иқлимли жойларда қурилади. Эркерлар бино композициясини ҳам анча бойитади.
2.3.6. Алохида таянчлар
Девори майда элементлардан ташкил топган биноларда қаватлараро ёпма ёки том ёпмаси конструксияларини кўтарувчи ички, алохида таянчлар ғишт ёки тошдан, темир-бетондан, металлдан ва асбосементдан кўтарилади. Бундай вертикал таянчлар ғиштдан терилган бўлса уларнинг кўндаланг кесим юзаси унга тушадиган юк миқдорига, таянчлар оралиғига, бино қаватлари сонига ва умумий конструктив ечимига боғлиқ бўлади.
Кўтарувчи ғишт устуннинг минимал кўндаланг кесими 510х360 мм га тенг бўлади. Бунда ғиштлар сифатли бўлиши билан бир қаторда унинг маркаси 100 дан, теришда ишлатиладиган қоришма маркаси эса 50 дан кам бўлмаслиги керак (2.32-расм).
2.32-расм. Ғиштин устунлар:
а – ғиштин устунларнинг терилиш системаси;
б – темир-бетон тўсинларнинг ғишт устунларга таяниши;
в – устунларга ёғоч тўсинларнинг таяниши;
1 – темир-бетон тўсин;
2 – плита;
3 – ёғоч тўсин;
4 – пона;
5 – пўлат накладка;
6 – консол плита.
Ғиштин устунларнинг юк кўтариш қобилятини ошириш мақсадида диаметри 5-6 мм бўлган пўлат симлардан катакчалари 100-150 мм бўлган тўрлар ясалиб, хар 2-4 қатор ғиштдан сўнг қўйиб борилади.
Кўп холларда ғиштин устун юк кўтариш қобилятини ошириш учун устун қирралари учбурчак ёки текис пўлат лентани пайвандлаш ёрдамида хосил қилинган каркаслар орасига олиниб, устидан металл тўр қопланади ва сувоқ қилинади.
Агар устунга тушадиган юк катта бўлса, у холда ғиштин устунлар ўрнига темир-бетон устунлар ишлатилиб, улар тўсин билан биргаликда бино каркасини ҳосил қилади. Устунлар кесими тўғри тўртбурчакли ёки доира шаклида бўлиши мумкин. Тўсинларни устунларга улашда уларнинг уч қисмида қолдирилган пўлат закладк деталлари бир-бирига пайвандланади.
Асбосемент қувур ва металл таянчлар ичи одатда бетон билан тўлдирилиб, павилён хилидаги биноларда ишлатилади. Таянчлар сирти одатда мойли бўёқлар билан мойланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |