2.3.3. Майда блок ва табиий тошдан терилган деворлар
Девор материали сифатида ғиштлар билан бир қаторда сопол ва майда енгил бетон блоклар кенг кўламда қўлланилади. Сопол блок тошлар майин лойдан қуйилади ва ичи ковак (7; 15; 21 ва 29 ковакли) бўлади. (2.24-расм). уларнинг ўлчамлари: оддийси 250х120х133 мм; йириклаштирилгани - 250х250х133 мм; модулли – 288х138х138 мм бўлади.
2.23-расм. Ичак ковак сопол блоклар:
а – 7 ковакли; б – 15 ковакли;
в – 21 ковакли; е – 28 ковакли;
д – ковакларнинг икки боши очиқ бўлган йирик блок;
е – ковкларнинг икки боши очиқ бўлган модул блок.
Мазкур биноларнинг маркаси 75-300, зичлиги 1400 кгм3 га тенг бўлади. Бундай сопол блокларнинг ғоваклари очиқ ёки бир томони берк бўлиши мумкин ва улар ғиштга нисбатан иссиқликни кам ўтказади. Шу сабабли девор қалинлигини камайтиришга имкон беради. Ичи ковак сопол тошлардан девор қуришда чоклар бир қаторли системада боғланади. Бунда тошлар ковакларини юқорига қаторли системада боғланади. Бунда тошлар ковакларини юқорига қаратиб ётқизилади. Терилган блокларнинг коваклари иссиқлик оқимига нисбатан тик, яъни девор ўқи бўйлаб жойланиши зарур. Улар ҳам кам қаватли, ҳам кўп қаватли бинолар учун яроқлидир.
Енгил бетон майда блоклардан терилган девор ғиштин деворлардан енгиллиги ва иссиқликни кам ўтказувчанлиги билан фарқ қилади. Бу хусусиятлар девор қалинлигини қисқартиришга имкон беради. Ўлчамлари 390х190х188 мм бўлган уч ковакли (очиқ ёки берк) ёки яхлит блоклар кўпроқ ишлатилиб, уч қаторли системада терилади (2.24-расм), сиртқи юзасига ранг берилган ёки нақшлар солинган бўлиб, уларни маркаси 25-250 га тенг бўлади.
Девор қуриш ишларини қўлда бажариш мўлжалланган холларда блокларнинг массаси 32 кг дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Қурилишда бошқача енгил бетон блоклар, яъни коваклари тирқишсимон ва бир боши очиқ бўлган блоклар ҳам учраб туради. Бундай блоклардан терилган деворлар блок тирқишлари бир-бири билан туташмаганлиги ва тирқишлардан ҳаво алмашинуви бўлмаганлиги сабабли уч ковакли блоклардан терилган деворларга нисбатан иқтисодий жиҳатдан самаралиров бўлади.
2.24-расм. Сопол блоклардан терилган деворлар:
а – бўйламасига териш учун;
б – кўндаланг териш учун;
в – бир қаторли девор;
г – 1, 5 қаторли девор.
Бунда тирқишлар юқори томонидан ёпиқ бўлиб, блокларни ўзаро боғлаш учун қоришма яхлит тошларни теришдаги каби ёйилади. Уч ковакли блокни теришдаги қийинчилик бу ерда учрамайди.
Механик ишлов бериш осон, ғовак структурага эга ва зичлиги кам енгил тоғ жинслари бор раёнларда бино деворларини табиий тошлардан териш мақсадга мувофиқдир.
Табиий ғовак тошлардан блоклар ўлчамлари енгил бетон блоклар каби, яъни 390х190х188 мм қилиб арралаб олинади. Бу блокларни териш икки ва уч қаторли системада олиб борилади. Бу тошларнинг ташқи кўриниши чиройли бўлганлиги учун қўйшимча кошинлашга хожат қолмайди.
Нотўғри шаклдаги оҳактош, қумтош ва бошқа зич тоғ жинслари бўлаклари хўжалик бинолари қуришда асосан харсангтош плита сифатида ишлатилади.
Маҳаллий девор материаллари орасида маълум даражада бириккан, куйдирилмаган тупроқлардан қилинган девор материаллари табиий тошлар билан бир қаторда туради. Бу материалдан асосан ўрмонсиз, қуруқ иқлимли ва ёки узоқ бўлган раёнларда (Ўрта Осиё, Шимолий Кавказ, Қрим, Украина) уйлар қурилади.
Тупроқ материлларидан деворлар қуйма (махсус тошлар ёрдамида) ёки олдиндан тайёрланган йиғма тупроқ блоклардан кўтарилади. Бундай деворларга тўлдирувчисиз тоза лойдан қуйилган хом ғиштлардан, сомонли лойдан тайёрланган хом ғиштлардан кўтарилган деворлар мисол бўлиши мумкин. Бундай материлларни сувга чидамлилигини ошириш учун уларга оҳак, сақич ёки картон қўшилади. Бундай блоклар терролитли деб аталади. Тупроқ блоклар терилгандан сўнг 5% гача, қуйма деворларда 18% хажми кичрайишини назарда тутиш керак.
Тупроқ блоклардан одатда ташқи девор 1,5 блок, ички девор эса 1 блок қалинликда терилади. Тупроқ блоклар одатда 380х185х120; 390х190х140; 330х160х120 мм ўлчамларга эга бўлади. Деворларнинг устиворлигини таъминлаш учун девор қалинлиги камида 50 см бўлиб, девор оралиғи (пролёти) девор қалинлигининг 20 бараваридан ошиқ бўлмаслиги керак. Тупроқ блокдан қурилган бинолар унчалик чидамли бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |