3. Ҳаракатга оид масалалар.
1. Пассажир ва юк поезди бир-бирига томон
ҳаракатланмоқда. Улар орасидаги масофа 275 км. Юк поездининг тезлиги 50 км/cоат. Пассажир поездининг тезлиги юк порезднинг тезлигидан 20% ортиқ. Улар неча соатдан кейин учрашади?
А) 3 B) 2 С) 2,5 D) 4 E) 3,5
96-3-3
2. Узунлиги 400 м бўлган поезд узунлиги
500 м бўлган туннелдан 30 с да ўтиб кетди. Поезднинг тезлигини топинг.
A) 35 B) 30 C) 40
D) 45 E) 25
96-3-69
3. Икки шаҳардан бир-бирига қарама-
қарши икки турист йўлга чиқди. Биринчиси автомашинада, тезлиги 62 км/соат; иккинчиси автобусда, тезлиги 48 км/соат. Агар улар 0,6 соатдан кейин учрашган бўлса, шаҳарлар орасидаги масофани топинг.
A) 70 км B) 64 км C) 62 км
D) 66 км E) 72 км
96-6-7
4. Поезднинг узунлиги 800 м. Поезднинг
устун ёнидан 40 с да ўтиб кетгани маълум бўлса, тезлигини топинг.
A) 30 B) 15 C) 25
D) 20 E) 22
96-9-9
5. Катер ва теплоход бир-бирига томон
ҳаракатланмоқда. Улар орасидаги масофа 120 км. Теплоходнинг тезлиги 50 км/соат. Катернинг тезлиги теплоходнинг тезлигидан 60% кам. Клар неча соатдан кейин учрашади?
A) B) 2 C) 2 D) 2 E)
96-11-3
6. Мотоциклчи ва велосипедчи бир-
бирига томон ҳаракатланмоқда. Улар орасидаги масофа 26 км. Велосипедчининг тезлиги 20 км/соат.
Мотоциклчининг тезлиги велосипедчининг тезлигидан 60% га ортиқ. Улар неча соатдан кейин учрашади?
A) 3 B) C) 2 D) E)
96-12-3
7. Узунлиги 600 м бўлган поезд узунлиги
1200 м бўлган туннелдан 1мин. да ўтиб кетди. Поезднинг тезлигини топинг.
A) 35 B) 40 C) 25
D) 30 E) 20
96-12-67
8. Узунлиги 400 м бўлган поезд узунлиги
800 м бўлган туннелдан 1 мин да ўтиб кетди. Поезднинг тезлигини топинг.
A) 22 B) 30 C) 15
D) 25 E) 20
96-13-9
9. Ҳаракат бошлангандан 0,8 соат ўтгач,
мотоциклчи велосипедчини қувиб етди. Мотоциклчининг тезлиги 42, велосипедчиники 12 км/ соат бўлса, ҳаракат бошланишидан олдин улар орасидаги масофа қанча бўлган?
A) 24 км B) 22 км C) 26 км
D) 20 км E) 28 км
97-2-7
10. Агар тезлик 25% га ортса, маълум
масофани босиб ўтиш учун кетадиган вақт неча фоизга камаяди?
A) 25% B) 30% C) 20% D) 16%
E) 24% 97-7-4
11. Ораларидаги масофа 200 км бўлган А ва
В пунктлардан бир вақтнинг ўзида икки турист бир-бирига қарама-қарши йўлга чиқди. Биринчиси автобусда тезлиги 40 км/соат, иккинчиси автомобилда. Агар улар 2 соатдан кейин учрашишган бўлишса, автомобилнинг тезлигини топинг.
A) 58 км / соат B) 55 км / соат C) 65 км / соат
D) 60 км / соат Е) 50 км / соат 97-8-7
12. Муайян масофани босиб ўтиш учун
кетадиган вақтни 25% га камайтириш учун тезликни неча фоиз ошириш керак?
A) 25 B) 20 C) D) 30 E)
97-10-4
13. Мотоциклчи ва велочипедчи бир
томонга қараб ҳаракат қилишмоқда. Велосипедчининг тезлиги 12км/соат, мотоциклчиники 30км/соат ва улар оарсидаги масофа 72 км бўлса, неча соатдан кейин мотоциклчи велосипедчини қувиб етади?
A) 3 B) 4 C) 3,5 D) 2,5 E) 3,8
97-12-6
Do'stlaringiz bilan baham: |