Никох ва оила социологияси


ХОЗИРГИ ДАВРДА ОИЛА РИВОЖИДАГИ СОЦИАЛ ХУСУСИЯТЛАР



Download 31,52 Kb.
bet3/5
Sana23.02.2022
Hajmi31,52 Kb.
#150489
1   2   3   4   5
Bog'liq
nikokh va oila sotsiologiyasi

ХОЗИРГИ ДАВРДА ОИЛА РИВОЖИДАГИ СОЦИАЛ ХУСУСИЯТЛАР.

“Ҳозирги вақтда оиланинг хақиқий моддий аҳволини, уларнинг маънавий ва маданий қизиқишларини маҳалладан кўра яхшироқ биладиган бошқа тузилма йўқ, шунинг учун ҳозирда оила социологияси маҳалла доирасида кенгроқ ўрганилмоғи зарур. Бозор муносабатлари барчани тобора чуқурроқ ўз доирасига тортаётган экан, бу ҳолат оилавий муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди албатта. Оиланинг ишга яроқли бўлган барча аъзолари тирикчилик билан банд бўлиб, болалар ўз ҳолига ташланиб қўйилаётгани ҳам хақиқатдир. Ана шундай вазиятларда маҳаллаларнинг ролини, масъулиятини ошириш тўғрисидаги даъват ва тегишли фармойишлар, оилалардаги муаммоларни кенг жамоатчилик муаммолари сифатида қабул қилиниши давр тақозоси эканлигидан далолат беради. Болалар жамиятнинг келажаги эканлиги эътироф этилар экан, уларнинг тарбияси учун шу жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъул эканлигини эътиборга олган ҳолда, энг аввало оила ўз фарзандининг тарбияси, унинг келажаги, жамият олдидаги бурчини англаб етишида жавобгар эканлигини таъкидлаш билан унинг зиммасига энг оғир масъулият тушишини англаб етиб, ўз функционал вазифасига содиқ ҳолда жамият тараққиёти билан бирга ривожланиб бориши талаб этилади.
“Фарзандларингизни иззат-икром қилиш билан бирга, аҳлоқ-одобини ҳам яхшилангизлар”, - дейилади хадисларда. Фарзанд - хаётниг гули. Дарҳақиқат, одобли фарзанд билан хаётимиз файзлидир. Бироқ, фарзандларимиз хатти-ҳаракатида ҳам гоҳо нуқсонлар кўзга ташланади, уларни ўз вақтида олдини олиб, бартараф этмаслик гуноҳ ишларга олиб боради. Шунинг учун оилада фарзандларимизга хадис намуналарини уқтириб боришимиз ҳам фойдадан ҳоли эмас.
Педогогика фани атамасида “тарбияси қийин” деган тушунча мавжуд. Бу тушунча одатда шўх ва қайсар ўқувчиларга нисбатан ишлатилади. Шунингдек, тарбияси оғир болалар қаторига ўзбошимча, хатто безори болалар ва зараркунанда даражасига тушиб қолган ўсмирлар ҳам киради: уларни тарбиялаш, хаётида хақиқий тўғри йўлга солиб юбориш осон иш эмас албатта. Бироқ, астойдил, эътиқод ва фидойилик кўрсатиб, ижтимоий фанлар қонуниятларига суяниб, бу оғир ва машаққатли ишда муваффақиятга эришадиган тарбиячи-мураббийлар ҳам йўқ эмас.
Бола руҳияти ва маданиятининг нуқсонларини ўз вақтида пайқаб, уларни бартараф этиш тадбирларини излаш ва моҳирона иш юритиб, тарбиявий таъсир кўрсатиб, шубхасиз, самарали натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун руҳият ва педагогика фанларининг ютуқларига суянган ҳолда оилаларда, ота-оналар университетлари ишларини жонлантирган ҳолда, бу вазифага мутасадди бўлган мутаҳассисларнинг масъулятини ошириш талаб этилади.
Оила аъзолари ўртасида нутқ одоби масаласи ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эгадир. Бироқ, бу ишни амалга оширишда, биринчи галда ота-оналарнинг ўзлари намуна кўрсатиб, соф она тилида сўзлашлари лозим. Маълумки, “сен” ва “сиз” сўзлари ҳам бир оғиздан чиқади. Айниқса, ўзбек келинининг ҳуш одоби, меҳнатсеварлиги, уддабурон ва чаққонлиги, сарамжон-саришталиги хусусиятлари билан ҳаммада ҳавас уйғотибгина қолмай, ширин сўз, ҳушмуомала, ёқимтойлик фазилатлари билан хонадонга нур ёғдирадилар. Балиқ сув билан тирик деганларидек, одам-одам билан хаётдир. Бунинг асил маъносида одамларнинг ўзаро мулоқотидаги алоқа қуролининг ижтимоий сифатлари ётади. Бўлажак оила вакиллари, булар фарзандлар экан, уларнинг келгусида қандай оила қуришлари, қандай оила эгаси-ю, қандай уй бекаси бўлиши, улар ўсиб-унаётган оиласида шаклланади. “Қуш уясида кўрганини қилади”, - деган нақл бежиз эмас. Оиладаги анъаналар, удумлар асирлар оша давом этаверади. Ундаги яхши ва ёмон фазилатлар, ҳамда иллатлар келгуси авлодлар хаётида ўз аксини топади. Шунинг учун, иложи борича оилада ижобий ҳислатларни кенгроқ шакллантириб, нуқсонларни бартараф этиб борилиши ота-онанинг ва оиладаги бошқа кекса авлодларнинг жамият олдидаги жиддий бурчи ҳисобланади.
Оилада боланинг китобхонлигини уюштириш ҳам жиддий аҳамиятга эга бўлиб, уни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
1.Ҳар қайси ёшдаги болалар учун бадиий асарларни тўғри танлаш ва олиб бериш.
2.Маълум тартиб асосида бадиий китобларни ўқиш учун вақт ҳамда шароитни белгилаш.
3.Бадиий асарларнинг тарбиявий томонидан таъсир кўрсатадиганларини танлаш ва керакли адабиётларни тўплаб, оила кутубхонасини ташкил этиш.
4.Болалар китобхонлигини боғча ва мактаб билан ҳамкорликда уюштириш. Бунда услубчилар ва синф раҳбарлари билан доимий алоқа ўрнатиб боланинг тарбияси билан мунтазам равишда қизиқиб туриш керак.
5.Оилада болалар китобхонлигини оширишда (уюштириш) турли ҳил усуллардан фойдаланиш (Тажриба ва кузатиш , суҳбат, ифодали ўқиш, ҳикоя, баҳс-мунозара) яхши самара беришини кўрсатади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, оилада тарбияга катта аҳамият бериш керак. Оила аъзолари бир-бирлари билан қандай муомалада бўлсалар, шу муҳит қобиғидаги ўспиринларда ҳам ҳудди шундай ва уларга хос хулқ-атворлар намоён бўла бошлайди. Оила хонтахтаси атрофида ўтириб, турли мавзуларда мулоҳазалар юритиш, мураккаб муаммоларни ҳал қилиш борасидаги атрофлича етарли баҳслар, шубҳасиз, йигит-қизлар ақл-заковатининг ўсишида, уларнинг ақл-камолотида туртки вазифасини бажаради.
Оилавий турмуш бу буюк ҳаёт мактабидир, унда эр-хотин бир-бирини тарбиялайди, бири иккинчисидан ўрганади, ўзидаги камчиликларни пайқайди ва бартараф эта боради. Ана шу камчиликларга бардош берган оилагина бахтли бўла олади. Оила қуришдан асосий мақсад фарзанд кўришдир, авлодлар давомийлигини давом эттириш, жамият манфаати йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишдан иборатдир.
Эр ила хотуннинг қонуний суратда бирга яшаб, бир вужуд бўлишларидан оила ташкил бўлур. Эр ўзи учун бир хотун танлаб, дунёда бўлган тириклигида, шодлигу - қайғусида, ҳар бир яхши-ёмон кунида суянчиқ бўладиган, жонига рохат бахш этадиган бир сирдош топур. Хотун одам боласида бўлғон хулқларни гўзаллаштирурки, бунга сабаб қаттиқ кўнгилларни юмшатувчи, инсонларни жонвор эмас, инсон этувчи бир қут бўлганидандир. Зеро дўстлик ва яқинлик каби нарсалар нақадар мустаҳкам бўлса-да, оила ташкил этишдан қудратлироқ эмас. (ХАДИС, 9-бет).
Оила қуришдан олдин, унинг инқилоби ва истиқболи устида ўйламоқ оқилларнинг иши. Аксинча, баъзилар аввал турмуш қуриб, кейин пушаймон қила бошлайдилар. “Эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган меҳру-вафоси бизга боболаримиздан қолган бебаҳо меросдир. ”
Никоҳ муносабатларини, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини ўрганиш жамият ижтимоий таркибини ижобий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Шундай экан, оила ва никоҳ муносабатлари нафақат эр-хотиннинг ўртасидаги шахсий, балки ижтимоий, умумбашарий аҳамиятга ҳам эгадир. Оила нафақат эру-хотин иттифоқи, балки жамиятнинг асосий бўғинидир, республикамизда ўтган 1998-йилнинг “Оила” йили деб эълон қилиниши ва шу муносабат билан бир қатор тадбирларнинг амалга ошира бошланганлиги бунинг яққол далилидир.



Download 31,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish