Никколо Макиавелли


X боб. Давлатларнинг кучи қандай ўлчанади?



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#22457
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Makiavelli - Hukmdor

 
X боб. Давлатларнинг кучи қандай ўлчанади? 
Бир давлатнинг хусусиятларини ўрганар эканмиз, масаланинг яна бир 
жиҳатини ҳам эътиборга олиш лозим: зарурат туғилиб қолса, ҳукмдор ўзини ўз 
кучи билан ҳимоя қила оладими ёки четдан ҳимояга эҳтиёж сезадими? Мен 
кимни ўзини ҳимоя қилишга қодир деб аташимни тушунтириб қўяй: етарлича 
аскари ёки маблағи бўлиб, керакли сондаги қўшин туза оладиган ва ҳар қандай 
душман билан жанг қила оладиган ҳукмдорлар ўзини ўз кучи билан ҳимоя қила 
олади; ёрдамга муҳтожлар деб эса мен душманга қарши майдонга чиқа 
олмайдиган ва шаҳар истеҳкомининг панасида мудофааланишга мажбур 
бўлганларни айтаман. Биринчи ҳолатда нима қилиш кераклиги ҳақида юқорида 
баъзи фикрлар айтилган бўлса-да, бу ҳақда қуйида ҳали сўз юритамиз. Иккинчи 
ҳолатга келсак, бу ерда бундай ҳукмдор яқин-атрофни ҳисобга олмасдан, 
шаҳарнинг ўзини мустаҳкамлаши, барча керакли нарсалар билан жиҳозлаб 
қўйиши кераклигидан бошқа бирон нарса деб бўлмайди. Агар ҳукмдор шаҳарни 
яхшилаб мустаҳкамласа ва фуқароларига юқорида айтиб ўтилганидек ва қуйида 
қўшимча қилинганидек муомала қилса, қўшнилар унга ҳужум қилишдан 
ҳайиқиб туради. Чунки одамлар ҳужумни қийинлаштирувчи ҳар хил 
тўсиқларни ёқтиришмайди, боз устига, шаҳри яхшилаб мустаҳкамланган, халқи 


26 
эса норози бўлмаган ҳукмдорга ҳужум қилишга ким ҳам ботинарди? 
Энг эркин шаҳарлардан бўлмиш Германия шаҳарларининг теварак-атрофи 
унча катта эмас, бу шаҳарларнинг фуқароси ўзи хоҳласагина императорга 
бўйсунади, на ундан, на кучли қўшниларнинг бирортасидан қўрқмайди, чунки 
бу шаҳарлар шунақанги мустаҳкамки, уларни босиб олиш ҳар қандай 
лашкарбоши учун ҳам қийин ва тинкани қуритадиган иш бўлиб кўринади. 
Уларнинг атрофи қалин деворлар ва чуқур ҳандақлар билан ўралган, етарлича 
замбараклари бор, омборларида бир йилга етарли озиқ-овқат, сув ва ёқилғи 
ғамлаб қўйилган; бундан ташқари, улар оддий халқни хазинага путур етказмай 
боқиш учун шаҳар аҳлининг тирикчилиги бўлган соҳалар ҳамда аҳоли 
шуғулланадиган касб-ҳунар учун бир йиллик ишни тайёрлаб қўйишади. Бу 
шаҳарларда ҳарбий санъат ниҳоятда қадрланади ва етарлича рағбатлантириб 
турилади. 
Хуллас, шаҳри мустаҳкам, халқи аламзада бўлмаган ҳукмдорга ҳужум 
қилинмайди. Агар мабодо ҳужум қилиб қолишса ҳам, душман шармандаларча 
чекинишга мажбур бўлади, чунки бу дунё шунчалик тез ўзгариб турадики, бир 
шаҳарни қамал қилиб, қўшинни бир йил бекор ушлаб ўтиришнинг ҳеч кимнинг 
қўлидан келмайди. Халқ шаҳар атрофидаги экинзорлар, уй-жойларнинг куйиб, 
кул бўлаётганини кўрган халқ қамалга узоқ вақт бардош бера олмайди, чунки 
унинг ўз манфаатлари ҳукмдорга садоқатдан устун келиб қолади, деб менга 
эътироз билдиришади. Мен бунга жавобан айтаманки, кучли ва жасур ҳукмдор 
фуқарога гоҳ бу кулфатлар тезда ўтиб кетишини, гоҳ душманнинг 
шафқатсизлигини тушунтириб, гоҳида эса ортиқча қайсарлик қилганларнинг 
адабини бериб, ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўта олади. Бундан ташқари, 
душман одатда шаҳарга яқинлашиб келаётганда экинзорларга ўт қўяди, бу 
пайтда шаҳар аҳолисининг қони қайнаб, таслим бўлишни хаёлига ҳам 
келтирмаётган бўлади, бир неча кун ўтиб, уларнинг шижоати бироз сусайганда 
эса зарар етказиб бўлинган, зулм қилиб бўлинган бўлади. Одамларда 
ҳукмдорнинг этагидан маҳкам тутишдан бошқа илож қолмаганда эса, улар 
уйларининг ёндирилишига, мол-мулкининг талон-тарож қилинишига ҳам 
қарамай, ҳукмдорни ҳимоя қилгани учун ундан марҳамат кута бошлашади. 
Одамларнинг табиати шундайки, улар ўзига яхшилик қилган одамга қандай 
боғланиб қолса, ўзи яхшилик қилган одамга ҳам шундай боғланиб қолишади. 
Барча вазиятларни кўриб чиқиб, шуни айтишим мумкинки, оқил ҳукмдор қамал 
пайтида шаҳар аҳолисининг руҳини кўтаришнинг йўлини осонгина топади, 
фақатгина уларни боқиш ва шаҳарни мудофаа қилиш учун захиралари етарли 
бўлса бас. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish