Никколо Макиавелли


XXII боб. Ҳукмдорларнинг маслаҳатчилари ҳақида



Download 423 Kb.
bet23/27
Sana21.02.2022
Hajmi423 Kb.
#39905
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
МАКИАВЕЛЛИ ВА УНИНГ СИЁСИЙ ХАЗИНАСИ

XXII боб. Ҳукмдорларнинг маслаҳатчилари ҳақида

Ҳукмдор учун маслаҳатчилар танлаш ҳам жуда муҳим ишдир, чунки уларнинг яхши ё ёмон бўлиши ҳукмдорнинг донолигига боғлиқдир. Ҳукмдорнинг донолигини унинг ўз атрофига қандай одамларни тўплаб олганига қараб баҳолашади; агар бу одамлар содиқ ва қобилиятли бўлса, унинг донолигига тан бериш лозим, чунки у ўша одамларнинг садоқати ва иқтидорини сеза олган. Агар бунинг акси бўлса, ҳукмдор ҳақида ҳам шунга яраша хулоса чиқариш мумкин, чунки у атрофига ёмон ёрдамчиларни танлагандаёқ биринчи хатога йўл қўйган бўлади. Сиена ҳукмдори Пандольфо Петруччонинг ёрдамчиси Мессер Антонио да Венафрони таниганлар ўзига шундай ёрдамчини танлаб олган Пандольфонинг ўзига ҳам қойил беришарди.


Чунки доно одамлар уч хил бўлади: кимдир ҳамма нарсага ўзи эришади; бошқаси биринчиси эришган нарсани тушуна олади; учинчиси эса ўзи ҳам ҳеч нарсага эришмайди, бошқалар эришган нарсани ҳам тушуна олмайди. Биринчилар буюк инсонлар, иккинчилар – етук инсонлар, учинчилар эса ярамас одамлардир. Демак, Пандольфо жуда биринчи тоифага мансуб бўлмаса ҳам, ҳар қалай иккинчилардан бири бўлган. Чунки инсон одамларнинг амали ва нутқидан уларда яхшилик ёки ёмонлик борлигини аниқлай олса, ўзи унчалик заковатли бўлмаса ҳам, ёрдамчиларининг маслаҳатлари орасидан яхши-ёмонини ажрата олади, яхшиси учун мукофотлайди, ёмони учун эса жазолайди; бундай ҳукмдорни ёрдамчилар ҳам алдашга уринмайди ва унга виждонан хизмат қилади.
Ёрдамчининг қандай одамлигини билишнинг яна бир бехато усули бор. Агар у ҳукмдордан кўра ўзи ҳақида кўпроқ қайғурса, ҳар бир ишда ўз фойдасини кўзласа, у ҳеч қачон ҳукмдорга яхши хизматчи бўла олмайди, ҳукмдор ҳам унга ҳеч қачон ишона олмайди. Чунки давлат ишлари қўлида бўлган вазир ўзи эмас, ҳукмдор ҳақида ўйлаши ва унинг ҳузурига ҳукмдорга алоқаси бўлмаган иш билан кирмаслиги керак. Айни пайтда, ҳукмдор ҳам ўз навбатида вазирининг садоқатини қўллаб-қувватлаши, уни хизматига яраша мукофотлаши, уни бой қилиши, ўзига миннатдорлик ришталари билан боғлаши, масъулият ва шарафни у билан баҳам кўриши лозим, токи ўзининг ҳукмдорга ниҳоятда кераклигини ҳис қилсин, мол-дунё ва мартабаларга эга бўлиб, янги бойлик ва иззат-ҳурматни истаб қолмасин, турли лавозимларни эгаллаб, давлат тўнтаришидан қўрқсин. Ҳукмдор ва унинг вазири бир-бири билан ана шундай ўзаро муносабатда бўлишса, улар бир-бирига ишонади, акс ҳолда эса бунинг оқибати ё униси, ё буниси учун жуда ёмон бўлади.



Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish