Нерв системасининг физиологияси ва унинг ёш хусусиятлари нерв тизимининг функциялари



Download 20,43 Kb.
bet2/3
Sana06.07.2022
Hajmi20,43 Kb.
#744751
1   2   3
Bog'liq
2-маъруза

Узунчоқ мия. Узунчоқ мия орқа миянинг давоми бўлиб, узунлиги 3- 3,5 см. узунчоқ мия ва Варолий кўприги рефлектор ва ўтказиш вазифасини амалга оширади. Узунчоқ мияда нафас олиш, қон томирлари девори ҳаракатининг нерв маркази, ўсиш, ютиш, тер ажратиш, сўлак ажратиш, кўз ёши ажратиш, қовоқларни юмиш, акса уриш, йўталиш нерв марказлари бор. Хомила 16-17 хафталик бўлганда узунчоқ мияда нафас олиш нерв маркази шаклланади.
Мияча. Мияча иккита ярим шардан иборат. Миячанинг фаолияти издан чиқса одам уйғун ҳаракат қила олмай қолади. Янги туғилган бола миячасининг вазни 20,5- 23 г бўлади.
Ўрта мия. Ўрта мия 4 тепалик пластинкаси ва мия оёқчаларидан ташкил топган. Бундан ташқари кўз соққасини ҳаракатга келтирувчи 4 жуфт ғалтаксимон нервнинг ядролари бор. Янги туғилган болада кўз қорачиги рефлекси яхши ривожланган бўлади. Боланинг ёши ортиши билан танани маконда тутиб туриш рефлекси ҳам яхши ривожланиб боради. Янги туғилган болада ўрта миянинг вазни 2,5 г.
Оралиқ мия. Оралиқ мия ўрта миянинг юқорисида жойлашган. У ердаги нерв марказлари тер ажралиши, иссикликни бошқариш ва утлеводлар алмашинувига таъсир этади. Янги туғилган болада таъм билиш, хид билиш, харорат ва оғриқ тааьсуротларига, аччиқ, нордон, шўр, ширинликка реакциялар вужудга келади. Кўриш бўртиқлари шикастланганда, кўз бутунлай ёки қисман кўрмайди, бош оғрийди, фалажлик содир бўлади уйқу бузилади.

Вегетатив нерв системаси.


Вегетатив нерв тизими симпатик ва парасимпатик қисмларга бўлинади. Симпатик ва парасимпатик нерв тизими органлар фаолиятига қарама - қарши таъсир кўрсатади. Масалан, симпатик нерв тизими таъсирланганда юракнинг қисқаришлари сони ва кучи ортади, қон томирлари тораяди, меъда -ичак йўлининг ҳаракат функциялари сусаяди, кўз қорачиғи кенгаяди, моддалар алмашинуви тезлашади. Парасимпатик нерв тизими таъсирланганда эса юракнинг фаолияти сусаяди, баъзи қон томирлари кенгаяди, маъда -ичак йўлининг ҳаракат функциялари ортади, кўз қорачиги тораяди. Вегетатив нерв тизими ишини бош миянинг турли соҳалари ва бош мия катта ярим шарлари пўслоғи бошқаради. Симпатик нерв тизими марказлари орқа миянинг кўкрак ва бел бўлимларида, парасимпатик нерв тизимининг марказлари ўрта мияда, бош миянинг узунчоқ бўлимларида ва орқа миянинг думғаза бўлимида бўлади.
Лимб системаси. У одамнинг ташқи муҳит ўзгаришларига мослашувини таъминлашда, хулқ - атвор, хис -хаяжон, хотиранинг шакилланишида, овқат ейиш, суюқлик ичиш, авлодни давом эттириш, ўз -ўзини химоя қилиш сингари ҳаётий муҳим эхтиёжларни қондиришга хос майл-истаклар шаклланади. Лимб тизими ўқитиш жараёнида бевосита иштирок этади, чунки у идроқ қилишни, хотира ва диққатни таъминлайди.
Ретикуляр формация ухлаш, уйғониш ва бошқа хис -хаяжонли жараёнларда иштирок этади. Унда нафас олиш, юрак уриши, овқат ҳазм қилиш, йўтал, акса уриш, вестибуляр ва эшитиш нерв марказлари бўлиб, бутун ички органлар ишини бошқаради.

Download 20,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish