13.5-расм. Қалпоқчали тарелканин ишлаш принципи:
1-тарелка; 2-газ патрубкаси; 3-қалпоқчалар; 4-қуйилиш қувурлари.
Қалпоқчали тарелкалар газ ва суюқликнинг сарфи катта бўлганда ҳам барқарор ишлайди. Камчиликлари: тузилиши мураккаб, гидравлик қаршилиги катта, тозалаш қийин, нарҳи қиммат, берилаётган газ миқдори кам бўлганда ёмон ишлайди.
Пластинали тарелкаларда фазалар бир томонлама йўналишда ҳаракат қилади (13.6-расм). Ҳар бир поғона тўғри йўналишда ишлагани учун газ ва суюқликнинг сарфини бирдан ошириш мумкин. Пластинали тарелкали колоннада суюқлик юқориги тарелкадан гидравлик затворга тушиб, қуйиш тўсиқлари орқали оғма шаклда жойлашган қатор пластиналардан ташкил топган тарелкага тушади. Тарелкага тушган суюқлик оғма пластиналардан ташкил топган пластиналарнинг биринчи тешигига кириши заҳоти тешикдан катта тезликда келаётган газ билан тўқнашади (пунктир чизиқ).
13.6-расм. Пластинали тарелка:
1-гидравлик затвор; 2-тўсиқ; 3-тарелка; 4-пластина; 5-тўкиш чўнтаги.
Пластиналарнинг оғиш бурчаги кичик бўлгани (10-150) учун кираётган газ тарелка текислигига нисбатан бир оз параллел бўлади. Натижада суюқлик сиқилади ва газ оқимида суюқлик майда томчиларга ёйилиб, тарелка бўйича кейинга тешикларга отилади ва суюқлик билан газнинг тўқнашиши яна такрорланади. Бунда суюқлик катта тезликда тарелка бўйлаб ҳаракат қилиб, қуйиш тўсиқларидан ўтиб, тўкиш чўнтагига тушади.
Пластинали тарелкаларда бошқа конструкцияли тарелкаларга нисбатан суюқлик дисперс, яъни тарқалувчи фазада бўлиб, газ эса яҳлит ҳолда бўлади. Газ билан суюқлик томчи ва кўпиклар сиртида тўқнашади. Тарелкадаги газ-суюқлик (дисперс) фазалардаги гидродинамик режим томчи ва кўпик ҳолида бўлади. Пластинали тарелкаларнинг гидравлик қаршилиги кам, уни тайёрлаш учун кам металл сарфланади, лойқаланган суюқликларда ҳам яхши ишлаши мумкин. Бу тарелкаларда колонна баландлиги бўйлаб газ билан суюқликнинг аралашиши натижасида модда алмашинишининг ҳаракатлантирувчи кучи кўп бўлади.
Пластинали тарелкаларнинг камчиликлари: тарелкага иссиқлик бериш ва ҳосил бўлган иссиқликни олиб кетиш қийин, суюқликнинг сарфи кам бўлгани сабабли, унинг иш самарадорлиги кам.
Қуйилиш мосламаси бўлмаган тарелкаларда газ ва суюқлик битта тешикдан ўтади (13.7-расм). Тарелкада газ билан суюқликнинг бир вақтда ўзаро таъсирида барботаж натижасида суюқликнинг бир қисми пастдаги
13.7-расм. Ағдарилма русумидаги тарелкаларнинг схемалари:
а-панжарали тарелка; б-тўлқинсимон элакли тарелка; в-тирқишларининг четлари эгилган панжарали тарелка; г-қат-қат бурма лента билан таъминланган қувурли-панжарали тарелка; 1-колонна қобиғи; 2-таянч ҳалқаси; 3-тарелка секцияси.
тарелкага ўз-ўзича оқиб тушади. Шунинг учун бу холдаги колонналар ағдарилма тарелкали колонналар дейилади. Булар панжарали, тўлқинсимон элакли, тирқишларининг четлари эгилган панжарали, қат-қат бурма лента билан таъминланган қувурли-панжарали бўлади.
13.8-расмда суюқликнинг сарфи L=const бўлганда ағдарилма тарелканинг гидравлик қаршилиги билан колоннадаги газ оқими тезлигининг ўзаро боғланиши кўрсатилган. Газнинг тезлиги кам бўлганда тарелкаларда суюқлик ушланиб қолмайди, чунки бунда фазалар орасидаги ишқаланиш кучи кичик бўлади (АВ чизиқ). Газнинг тезлиги ортиши билан тарелка сиртида суюқлик йиғила бошлайди, газ эса суюқликни кўпиртириб орасидан ўтиб кетади (ВС чизиқ). Газ тезлигининг бу оралиғида тарелка нормал ишлайди. Бу вақтда газ билан суюқлик навбатма-навбат битта тешикдан ўтади. Агар газнинг тезлиги янада оширилса, газ билан суюқлик орасидаги ишқаланиш ортиши натижасида суюқликнинг тарелкада йиғилиши бирдан кўпаяди, гидравлик қаршилик ҳам бирдан ошиб, натижада суюқлик тарелкада тиқилиб қолади (СД чизиқ). Суюқлик сарфи кам, тарелканинг бўш
13.8-расм. Ағдарилма тарелканинг гидравлик қаршилиги билан колоннадаги газ оқими тезлигининг ўзаро боғланиши(L=const).
кесими ва тешикларнинг диаметри катта бўлганда С нуқтада кескин ўзгариш бўлмайди (пунктир чизиқ). Ағдарилма тарелкаларда газнинг нормал режимдаги ва тиқилиб қолиш ҳолатидаги тезлиги тарелка тешигининг эквивалент диаметрига ва бўш кесимнинг юзасига, газ ва суюқликнинг сарфига, зичлигига ва қовушоқлигига боғлиқ.
Ағдарилма тарелкалардаги барча тешиклар ёки тирқишлар юза кесимнинг йиғиндиси колонна юза кесимининг 10-30 % ини эгаллайди. Бу русумдаги тарелкалар суюқлик ва буғ сарфларининг ўзгаришларига ўта таъсирчан ҳисобланади. Ушбу омилларнинг иш ҳолатида ўзгариш чегараси махсус қуйилиш мосламаси бўлган тарелкаларга нисбатан анча кичик. Буғнинг сарфи кам бўлган ҳолатда, унинг босими тарелканинг устида суюқлик қатламини ҳосил қилишга етарли бўлмайди. Буғнинг сарфи анча катта бўлганда эса, суюқликнинг тарелканинг тешиклари орқали ҳаракати учун қаршилик кучаяди, оқибат натижада тарелкалар оралиғида бўшлиқ кўпик билан тўлади, суюқликнинг битта тарелкадан иккинчи тарелкага қараб ҳаракати қийинлашади. Буғнинг оқими учун гидравлик қаршилик кўпаяди. Бундай шароитда колоннанинг нормал ишлаши бузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |