Ҳар бир жараённи ўрганишда унинг статикаси ва кинетикасига, яъни ўрганилаётган системанинг мувозанат нисбатлари ва жараён механизмига алоҳида эътибор бериш зарур. Тавсия этилаётган дарслик фаннинг тасдиқланган дастурига биноан тузилган бўлиб, талабаларнинг физика, химия, математика, термодинамика, иссиқлик ва совитиш техникаси ва бошқа фанлардан олган билимларини ҳисобга олган. - Ҳар бир жараённи ўрганишда унинг статикаси ва кинетикасига, яъни ўрганилаётган системанинг мувозанат нисбатлари ва жараён механизмига алоҳида эътибор бериш зарур. Тавсия этилаётган дарслик фаннинг тасдиқланган дастурига биноан тузилган бўлиб, талабаларнинг физика, химия, математика, термодинамика, иссиқлик ва совитиш техникаси ва бошқа фанлардан олган билимларини ҳисобга олган.
Дарсликнинг кириш қисмида «Жараён ва курилмалар» фанининг мазмуни, келиб чиқиши ва жараёнлар классификациялари берилган - 1-бобда газ, суюқлик, хом-ашё ва маҳсулотларнинг асосий физик- механик ва иссиқлик-диффузион хоссалари, ўхшашлик назарияси асослари, ўхшашлик теоремалари ва шартлари, ўлчов бирликлар таҳлил усули, ҳамда жараён ва курилмалар та\лилининг асосий принциплари, машина ва қурилмаларга қўйиладиган талаблар келтирилган.
- 2-боб гидравлика асослари, яъни суюқликлар гидростатика ва гидро- динамикаси, суюқлик ҳаракатининг асосий характеристикалари, труба қувурларидаги гидравлик қаршилик, уларнинг оптимал диаметрини аниқлаш, қатгиқ жисмларнинг суюқликдаги ҳаракати, насос ва компрессор машиналарининг тузилиши, ишлаш принципи ва уларни танлашга бағишланган.
- Кейинги 3-бобда гидромеханик жараёнлар, яъни турли жинсли газси- мон ва суюқлик аралашмаларини ажратишга бағишланган. Бунда тиндириш ва чўктириш, фильтрлаш, газларни тозалаш, мавҳум қайнаш қатлами гидродинамикаси, аралаштириш, тескари осмос ва ультрафильтрлаш каби жараёнлар ўрганилади. Ҳар бир бўлим охирида, ушбу жараённи интенсивлаш ёки қурилмани ҳисоблаш услуби келтирилган.
- 4-боб бутунлай иссиқлик алмашиниш жараёнлар назарияси, уни ташкил этиш усуллари ва қурилмаларига бағишланган. Ундан ташқари, ушбу бобда иситиш, совитиш, буғлатиш ва конденсациялаш жараёнлари, ис- сиқлик элткичлар турлари ва ушбу жараёнларнинг асосий теорема ва қонуниятлари, ҳамда эритмаларни буғлатиш усуллари ва қурилмалари кўриб чиқилган. Шу билан бирга, бу бобда иссик^шк алмашиниш жараён- ларини интенсивлаш усуллари, мосламалари ва перспектив иссиқлик алмашиниш қурилмалари келтирилган. Ушбу бобнинг якунида турли ис- сиқлик алмашиниш қурилмаларини ҳисоблаш кетма-кетлиги берилган.
- Масса алмашиниш жараён ва курилмалари 5-бобда баён этилган. Унда жараённинг назарий асослари билан бирга, абсорбция, ҳайдаш ва ректификация, экстракция, адсорбция, қуритиш, кристалланиш каби жараёнлар ва уларни қурилмалар билан жиҳозлаш тизимлари кўрсатилган
- 6-бобда биокимёвий жараёнларда масса алмашиниш назарияси ва уни ўтказиш учун курилмалар конструкциялари, тузилиши ва ишлаш принцип- лари, ҳамда жараённинг умумлашган технологик схемалари келтирилган
- 7,8-боблар механик жараёнларга бағишланган. Уларда қаттиқ жисм- ларни майдалаш усуллари, жараёнларнинг назарий асослари, классификациялаш, грануллаш ва пресслаш, ҳамда бу жараёнларга тегишли курилмалар конструкциялари ва уларни ҳисоблаш услублари берилган.
- Кимёвий жараёнлар 9-бобда баён этилган бўлиб, унда жараён мувозанати, кинетикаси, ташкил этиш усуллари ва реакторлар конструкциялари, ҳамда реакторларнинг аралаштириш, иссикушк алмашиниш мосламалари ва бу турдаги курилмаларнинг ҳисоблаш кетма-кетликлари келтирилган
- 10-бобда сунъий совуклик олиш, яъни ўрта ва ўта паст температура- лар олиш усуллари ва курилмалари баён этилган.
- 11-бобда кимё саноатининг энерготехнология асослари, эксергия, кимёвий технология жараёнларининг эксергетик тамили ва термодинамик оптималлаш, ҳамда қурилмалар эксергиясининг ҳисоби келтирилган. Жумладан, китобнинг илова қисмида физик катталиклар ўлчам бирликлари системаси, асосий конструкцион материаллар ва уларни танлаш учун жадвал - лар берилган.
- Кимё, озиқ-овқат, нефт ва нефт маҳсулотларини қайта ишлаш, фармацевтика ва халқ хўжалиги саноатларининг бошқа тармок^ари учун умумий бўлган жараёнлар ва курилмалар асосий жараёнлар ва қурилмалар деб аталади.
- Исталган кимёвий ёки бошқа технологик жараён, унинг турли услуб- ларда ўтказилишидан қатъий назар, ўзаро бир-бирига боғлиқ типик технологик босқичлар мажмуасидан иборат.
- «Жараён ва қурилмалар» курсида асосий жараёнларнинг назарияси, ушбу жараёнларни амалга оширадиган машина ва қурилмаларнинг тузилиш прннциплари ва уларни ҳисоблаш услублари ўрганилади
- Ушбу дарсликда асосий жараёнлар асослари келтирилган бўлиб, уларни ўрганиш учун бир хил кинетик қонуниятлар қўлланилган
- Замонавий саноат ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда «Жараён ва курилмалар» фанининг аҳамияти катта. Бу фан асосида турли хил жараёнларнинг ҳисоблаш ва таҳлил қилкш, уларнинг опткмал параметрларини аниқлаш, зарур қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш мумкин. Ундан ташқари, ушбу курсда лаборатория шароитидаги жараён ва қурилмалардан саноат жараён ва қурилмаларига масштаб усулида ўтиш қонуниятлари ҳам ўрганилади. Бу қонуниятларни билиш, кўп тонналик саноат жараён ва курилмаларини лойиҳалашга ёрдам беради ва зарур.
- Лаборатория шароити ва кичик системаларда олинган тажрибавий на- тижалардан саноат ва катта кимёвий технологик системаларда фойдаланиш қонуниятлари моделлаштириш деб юритилади
- Моделлаштириш «жараён ва курилмалар» фанининг муҳим вазифала- ридан бири ва ажралмас қисми деб ҳисобланади. «Кимёвий технология ва биотехнология», «Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси», «Дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси», «Нефт ва нефт маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси», «Атроф муҳит мухофазаси», «Касбий таълим» йўналишларидаги бакалаврлар кенг мухандислик ду- нёқарашга эга мутахассислар бўлиши керак
Этиборингиз учун рахмат
Do'stlaringiz bilan baham: |