Нефть битумлари турлари. Битум таркибларини модификациялаш усулида яхшилаш 1 Умумий маълумотлар



Download 22,32 Kb.
bet1/6
Sana01.06.2022
Hajmi22,32 Kb.
#627941
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18 мазу (2)


3-маьруза

БИТУМ ВА ҚАТРОН БОГЛОВЧИЛАРИНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ. БИТУМ ВА ҚАТРОН ТАСНИФИ, СТРУКТУРАСИ, ХОССАЛАРИ, МАРКАЛАРИ. НЕФТЬ БИТУМЛАРИ ТУРЛАРИ. БИТУМ ТАРКИБЛАРИНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ УСУЛИДА ЯХШИЛАШ




1 Умумий маълумотлар
Битумли ва қатронли боғловчилар бино ва иншоотлар қурилишида қадимдан ишлатиб келинган. Табиий битум ва қатронлар биноларнинг ер ости қисмини, ёғоч конструкцияларни гидроизоляция қилишда, бандаргоҳлар иншоотларини денгиз шўр сувларидан ҳимоялашда ва бошқа жойларда ишлатилган. Бундай боғловчилар ишлатилган жойлар Миср, Вавилон, Греция, Марказий Осиё қадимги шаҳарларида археологлар томонидан топилган. ХИХ аср ўрталаридан бошлаб нефт қазиб чиқариш ривожлангач, нефт битумлари олиш ва улар асосида турли қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кенгайган.
Битумли материалларга табиий битумлар, асфалт жинслари, нефт (сунъий) битумлари ва гудрон киради.
Табиий битумлар-қовушоқ суюқлик ёки қаттиқ моддалар бўлиб, углеводород бирикмалари ва нометалл ҳосилалар аралашмаларидан иборатдир.
Табиий битумлар нефтни ер қатламларида табиий оксидланиши (полимерланиши) натижасида ҳосил бўлган; ранги қора ёки тўқ жигар ранг бўлади. Улар нефт конлари атрофида тоза ҳолда ер ости кўллари ва линзалари сифатида ҳамда кўп холларда чўкинди тоғ жинсларига (оҳактошлар, қумтошлар) шимилган ҳолатда учрайди. Табиий битум камчил ва нархи қиммат бўлгани учун қурилишда битум локлари сифатида ишлатилиши мумкин.
Асфалт жинслари-табиий битум шимилган ғовак тоғ жинсларидир (оҳактош, доломитлар, қумтошлар ва бошқалар). Таркибида 5-20% битум бўлган тоғ жинсларидан турли усуллар воситасида битум ажратиб олинади ёки жинслар майдаланиб асфалт кукуни кўринишида қоришмалар ва бетонлар тайёрлашда ишлатилади. Битум асфалт жинслардан қайноқ сувда эритиб ёки бензол, хлороформ, скипидар, углерод сулфиди каби органик эритувчилар билан ишлов бериб олинади.
Нефт (сунъий) битумлари-нефт хом ашёсини органик синтез жараёнидан ҳосил бўладиган маҳсулотлардир. Нефтни қайта ишлаш технологиясига қараб битумлар қуйидаги турларга бўлинади: нефтдан (гудрондан) бензин, керосин ва мойлар ҳайдаш йўли билан олинган қолдиқ битумлар; гудронга махсус аппаратларда ҳаво пуфлаб (оксидлаб) олинган оксидланган битумлар; нефт ва нефт мойларини юқори ҳароратда крекингланиши (парчаланиши) натижасида ҳосил бўлган крекинг битумлар.
Гудрон-нефтдан олинган мазут таркибидан мойли фракцияларни ҳайдаш нитижасида ҳосил бўлган қолдиқ маҳсулот. Гудрон битум олишда асосий хом ашё вазифасини ўтайди ёки мустақил равишда йўл қурилишида ишлатиладиган қоришма ва бетонлар тайёрлашда боғловчи сифатида қўлланилади.
Қатрон материалларга тошкўмир, ёғоч, торф, ёнувчи сланец кабиларни ҳавосиз муҳитда қуруқ ҳайдаш натижасида ҳосил бўлган қатронлар ва пеклар киради.
Битум ва қатронлар асосидаги гидроизоляция ва композицион материаллар тураржой, саноат, гидротехник иншоотлар, автомобил ва аэродромлар қурилишида кенг миқёсда ишлатилади.
Битум ва қатронлар полимерлар билан аралаш боғловчилар ва улар асосида композицион материаллар тайёрлашда ишлатиб келинмоқда.
Улар таркибига резина, дисперс арматураловчилар ва бошқа модификаторлар киритиб хоссаларини яхшилаш мумкин.

Download 22,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish