Нефт-газни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанидан Назорат саволлари


Каталитик жараёнларнинг саноатда тутган ўрни ва вазифалари



Download 1,39 Mb.
bet6/27
Sana14.04.2022
Hajmi1,39 Mb.
#551526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5215560705167594307

7.Каталитик жараёнларнинг саноатда тутган ўрни ва вазифалари.

Катализаторларнинг реакцияга киришувчи моддалар билан ўзаро
таъсири характерига қараб ва оралиқ маҳсулотларнинг турига қараб
реакциялар ва тегишли равишда катализаторлар оксидловчи– қайтарувчи
ва кислотали – асосли бўлади.
Кўпгина саноат катализаторлари бифункционал бўлади, чунки
оксидловчи– қайтарувчи катализаторлар кислотали ташувчининг устини
қоплайди. Бошқа томондан, кўпгина сульфидлар ва оксидларнинг ўзлари
оксидловчи–қайтарувчи ва кислотали–асосли фаолликка эга.
Нефтни қайта ишлаш саноатида фаол юзали қаттиқ жисмнинг
гетероген катализи кенг тарқалган.
Катализаторларнинг фаоллиги, танланувчанлиги ва
барқарорлиги.
Битта реакциянинг ўзи ҳар хил катализаторлар
иштирокида содир бўлиши мумкин. Берилган реакциянинг тезлиги
катализаторнинг табиатига қараб уларнинг фаоллигини характерлайди.
Масалан, этиленни гидрогенлаш нисбий тезлик константаси турли
катализаторлар иштирокида қуйидагича бўлади:

Сr

1

Ni

13

Pt

100

Pd

1000

Шундай қилиб, этиленни гидрогенлаш учун энг фаол катализатор


бўлиб радий хизмат қилади.
Кўпчилик ҳолларда катализатор иштирокида асосий реакция билан
бир қаторда яна қатор параллел ва кетма–кет реакциялар содир бўлади.
Мақсадли маҳсулотга айланадиган дастлабки моддаларнинг улуши
катализаторнинг танловчанлигини характерлайди. Берилган катализаторда
реакциянинг танловчанлиги жараённинг шароитларига боғлиқ бўлади.
Катализаторнинг муҳим хоссаларидан бири, унинг вақт ичида
фаоллигини барқарор сақлаб туриш қобилияти ҳисобланади. Гомоген
катализда суюқ катализатор иш жараёнида унинг концентрациясини
камайтирадиган маҳсулотларнинг тўпланиши натижасида фаолсиз–
ланади.
Қаттиқ катализаторлар фаоллигининг пасайиши сабаблари хилма–
хилдир. Қаттиқ катализаторлар фаоллигининг пасайиши ҳам физикавий
ҳам кимёвий ўзгаришларга олиб келади. Узоқ вақт давомида ҳарорат
таъсирида металларнинг рекристалланиши содир бўлади, бу эса
катализатор нисбий юзасининг ёки фаол марказлари сонининг ўзгаришига
олиб келади. Катализаторнинг рекристалланишига барқарорлигини
ошириш учун унинг таркибига рекристалланиш тезлигини пасайтирувчи
моддалар– тузилиш ҳосил қилувчи промоторлар киритилади. Механик ва
термик таъсирлар ҳам катализатор заррачаларининг аста–секин
емирилишига олиб келади.Катализатордаги кимёвий ўзгаришларни уларнинг юзасига хомашёдаги қўшимчалар ёки уларнинг парчаланиш маҳсулотларининг хемосорбцияси келтириб чиқаради. Катализаторни заҳарловчи қўшимчалар заҳарлар дейилади. Нефтни қайта ишлаш жараёнида олтингугурт, азот ва бошқа гетероатомларнинг бирикмалари ҳамда хомашёда бўлган металлорганик бирикмалар заҳарлар бўлиб ҳисобланади. Углеводородларни каталитик қайта ишлаганда катализатор юзасида аста– секин кокс тўпланади. Кокс қатламлари катализаторнинг фаол юзасини
қоплайди ва унга хомашё молекулаларининг яқинлашишига тўсқинлик
қилади. Катализаторнинг юзасидан кокс қатламларини ҳаво кислороди,
СО2 ёки сув буғи билан регенерация жараёнида йўқотилади



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish