Нбдз руз — Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида
187-qaror-dts-tasdiqlash-to-g-risidagi-qaror1
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсад ва вазифалари Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг мақсади: Ўқувчиларга Ватан ҳимояси борасида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англатиш, ўз юртини ҳар қандай қуролли тажовуздан ҳимоя қилишдек шарафли бурчини адо этишларига замин яратиш, ҳарбий касбга бўлган эътиқод ва қизиқишларини орттириш, шунингдек фавқулодда вазиятларда ўзини ва бошқаларни ҳимоя қилиш, давлатимизнинг маънавий ва моддий неъматларини сақлаш йўлида оқилона ташаббус кўрсата оладиган жамиятимизнинг фидойи ва ватанпарвар аъзоларини тайёрлашдан иборат. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанининг вазифалари: Ўқувчи ёшларга Қуролли Кучларимизда ҳарбий хизматни ўташ давомида ўзига ишониб топширилган жанговар техника, қурол-аслаҳалар ва бошқа зарурий ашёлардан тўғри фойдаланишни қисқа муддатда ўзлаштириб олишларига имкон яратиш, шунингдек юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ва тартибли ҳаракатланиш, зарурият туғилганда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарурий ёрдамни кўрсата олишни ўргатишдан иборат. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари 1. Ҳарбий қонунчилик ва ҳарбий тартибни билиш компетенцияси А1 Ватан ҳимояси йўлида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англай олади, бурчини сидқидилдан адо этади; ҳарбий қасамёд, ҳарбий интизом, ҳарбий мажбурият ҳақида билади ва уларнинг моҳиятини тушунади; Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий талабларини билади, ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддалар ҳақида тушунчага эга бўлади; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг асосий талабларини билади ва уларга амал қилади; Қуролли Кучларнинг вазифаси, таркиби, тузилиш тамойилларини билади; ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги бошланғич маълумотга эга бўлади; қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига (халқаро гуманитар ҳуқуққа) доир асосий талабларнинг моҳиятини тушунади ва уларга амал қилади. А1+ Бўлажак ҳарбий шахс сифатида ўзининг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларини чуқур англайди, ўз бурчини сидқидилдан адо этиш мақсадида ўзида ҳарбий касбга оид қадрият ва туйғуларни тарбиялайди; ҳарбий қасамёд, ҳарбий интизом, ҳарбий шаън-шараф, ҳарбий одоб-ахлоқ, ҳарбий мажбурият ҳақида билади ва уларнинг моҳиятини тушунади; Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг асосий талабларини ўзлаштиради, хизматни ўташга доир ва ҳарбий жиноятлар учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги моддалар ҳақида тушунчага эга бўлади; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг асосий талабларини ўзлаштиради ва уларга амал қилади; Қуролли Кучлар қўшин турлари ва хилларининг вазифаси, таркиби, тузилиши тамойилларини ўзлаштиради; ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги маълумотга эга. қуролли тўқнашувлар ҳуқуқига (халқаро гуманитар ҳуқуқ асосларига) доир асосий талабларнинг моҳиятини тушунади ва уларга онгли равишда, қатъий амал қилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |