1. Табиий, ижтимоий-иқтисодий жараён ҳамда ҳодисаларни кузатиш, аниқлаш, тушуниш ва тушунтириш компетенцияси:
А1
Қуёш тизимидаги сайёраларнинг номларини айта олади;
Ер юзидаги табиий жараён ва ҳодисаларни кузатади ва айта олади;
тун ва кун, йил фасллари алмашинишини кузатади ва айтиб бера олади;
кундалик ҳаётда об-ҳавонинг ўзгаришини маҳаллий белгиларга қараб аниқлай олади, термометр ёрдамида ҳаво ҳароратини ўлчай олади;
уфқ томонларини компас ва маҳаллий белгиларга қараб аниқлай олади;
Ўзбекистон Республикаси ва унинг вилоятлари табиати ҳақида билади ва айта олади.
А1+
Ер юзи табиатининг вақт давомида ўзгариши ва ривожланиши ҳақида билади ва айта олади.
А2
Географик қобиқ ва унинг таркибий қисмлари — литосфера, гидросфера, атмосфера ва биосферада кечадиган табиий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг моҳиятини англайди, тушунади ва тушунтира олади;
табиий ҳодиса ва жараёнларни кундалик ҳаётда турли асбоблар (компас, термометр, барометр, флюгер ва б.) ёрдамида ўлчаш ва аниқлашни бажара олади;
материклар, океанлар, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг табиий шароити ва ресурсларига тавсиф бера олади, уларнинг ҳудудий хусусиятларини таҳлил қилади ва ўзаро таққослай олади;
Ер юзи табиатининг хилма-хиллигини келтириб чиқарувчи асосий географик омил ва қонуниятларни билади, англайди, мисоллар билан изоҳлай олади;
жаҳон хўжалиги, дунёнинг йирик минтақа ва давлатлари, Ўзбекистоннинг иқтисодий географик районлари ва вилоятлари, Ўзбекистонга яқин жойлашган мамлакатларга комплекс иқтисодий-географик тавсиф бера олади, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таққослай олади;
аҳоли ва ишлаб чиқаришнинг жойлашувига таъсир этувчи географик омилларни айта олади ва мисоллар билан изоҳлай олади;
аҳоли динамикаси ва таркиби, замонавий демографик жараёнлар, урбанизация ва аҳоли миграциясининг моҳиятини тушунади ва таҳлил қила олади;
дунёнинг сиёсий харитаси, унинг тузилишини тушунади ва тушунтира олади;
географик билимлар асосида табиий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараён ва ҳодисаларга доир амалий топшириқларни еча олади.
А2+
Географик қобиқ ва унинг таркибий қисмларида кечадиган табиий ҳодиса ҳамда жараёнларнинг моҳиятини билади, тушунади, тушунтира олади ва мисоллар билан ўз ўлкаси табиатида намоён бўлиш ҳолатларини тавсифлай олади;
табиий, иқтисодий-ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг турли ўлчам ва катталикларини (ҳарорат, ёғин миқдори, аҳоли сони ва ҳоказоларни) тасвирловчи графикларни туза олади;
статистик маълумотлардан фойдаланиб, жадвал ва диаграммаларни туза олади ва уларни таҳлил қила олади;
турли маълумот манбаларидан фойдаланган ҳолда ҳудудларнинг комплекс тавсифини мустақил равишда туза олади;
ишлаб чиқариш тармоқ ва корхоналарини ҳудудий ташкил этиш омил ва қонуниятларини айта олади, алоҳида тармоқ ёки корхоналар мисолида уларни изоҳлай олади.
B1
Ер юзи табиатига фазовий (ташқи) ва сайёравий (ички) омилларнинг таъсирини тушунади ва тушунтира олади;
географик қобиқнинг асосий қонуниятлари — бир бутунлик, модда ва энергия алмашинуви, ритмиклик, зоналлик, азоналлик, баландлик минтақаланишини билади;
глобаллашув таъсирида жаҳон хўжалиги, дунёнинг геосиёсий тузилишида рўй бераётган ўзгаришларни билади ва таҳлил қилади, уларни мисоллар билан изоҳлай олади;
инсониятнинг глобал муаммолари ҳақида тушунчага эга бўлади;
жаҳоннинг йирик минтақалари ва турли давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир этувчи географик омилларни тушунади ва тушунтиради;
Марказий Осиё ва Ўзбекистоннинг замонавий геосиёсий ва геоиқтисодий ўрнини билади.
B1+
ҳозирги замоннинг долзарб муаммолари — сув, энергетика, озиқ-овқат, хом ашё муаммоларининг моҳиятини тушунади ва тушунтира олади, уларнинг ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда турли кўринишда намоён бўлишларини мисоллар билан изоҳлай олади;
Ўзбекистон миллий иқтисодиётида амалга ошираётган ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар, минтақавий сиёсатнинг ҳудудлар, жумладан ўзи яшайдиган жойдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларига таъсирини билади.
Do'stlaringiz bilan baham: |