Нбдз руз — тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қИСҚартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида



Download 31,58 Kb.
Sana27.03.2022
Hajmi31,58 Kb.
#512356
Bog'liq
26uz


[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.10.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ТЕКШИРИШНИ ЯНАДА ҚИСҚАРТИРИШ ВА УНИНГ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 303-модда; 2008 й., 20-21-сон, 170-модда; 2010 й., 1-2-сон, 1-модда, 17-сон, 130-модда; 2011 й., 14-сон, 133-модда; 2012 й., 8-9-сон, 76-модда; 2013 й., 13-сон, 163-модда)
Тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш ва текширишлар сонини кескин қисқартириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилиши учун назорат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.10.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]

1. Қуйидагилар белгилансин:
микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, хусусий банк ва молия институтлари — беш йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги солиқ текширишларидан ўтказилади (тафтиш қилинади);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПФ-4522-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 163-модда)
янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди (акциз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш, шунингдек бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текширишлар бундан мустасно;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 133-модда)
акциз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ кичик бизнес субъектларининг молия-хўжалик фаолияти давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки икки йил мобайнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмайди;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 133-модда)
ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш бинолари, савдо шохобчалари қаерда жойлашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар бажариладиган) жойдан қатъи назар, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, тадбиркорлик субъекти рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда амалга оширилади;
тадбиркорлик субъектлари текшириш натижалари бўйича назорат органларининг тақдимномаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарни белгиланган муддатда ва тўлиқ ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеняни тўлаган тақдирда уларга нисбатан молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.
2. Вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қаттиқ огоҳлантириб қўйилсинки, назорат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектлари рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашилганлиги учун етказилган иқтисодий зарарнинг ўрни қопланган ҳолда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортиладилар.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг текширишларни тайинлаш ва ўтказиш борасида белгиланган тартибга қатъий риоя этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга оширсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг янгиланган таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди
4. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш йиллик ва чорак мувофиқлаштирувчи режа-жадвалларини шакллантиришнинг аниқ асосланган тамойиллари ишлаб чиқилишини таъминласин;
2005 йилнинг 1 декабригача муддатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини 2006 йилда текшириш мувофиқлаштирувчи режа-жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласин, унда мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ комплекс текширишлар ўтказишнинг асосланган тамойиллари ва муддатларидан келиб чиққан ҳолда текширилиши лозим бўлган субъектлар рўйхатини шакллантиришни назарда тутсин;
назорат органларига «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонун моддаларига қатъий мувофиқ равишда режадан ташқари текширишлар ўтказилишини асослаб берадиган сабаблар мавжуд бўлган фавқулодда ҳолатларда уларни ўтказишга рухсат берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини мазкур Фармон билан мувофиқлаштирсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 3 августдаги «Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ПФ–2678-сонли Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Шамшиев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 5 октябрь,
ПФ-3665-сон

Download 31,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish