V. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
15. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш шахсий йиллик иш режаларига асосланган.
Йиллик иш режаси ўқув, ўқув-методик, илмий, илмий-методик, ташкилий-методик, ташкилий-педагогик ва маънавий-маърифий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси бир йилдаги 1540 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик иш режаси 40 соатлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, у ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари, ишлаб чиқариш таълимини, тарбиявий ишларни амалга ошириш учун материаллар қисмини тайёрлаш бўйича тақсимлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан белгиланади.
16. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.
Йиллик (семестр) иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
17. Шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарияти ўқитувчининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
18. Алоҳида ҳолларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши иш вақтининг нормал давом этиш муддатининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг бошқа коллегиал органи мажлисида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига
5-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |