Нбдз руз — Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида


-модда. Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш



Download 31,05 Kb.
bet12/13
Sana24.02.2022
Hajmi31,05 Kb.
#192171
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги Қонун

26-модда. Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлайди.
Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:
давлат органлари томонидан ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш;
ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;
ёшларни тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича ўқитиш, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни шартнома асосида ривожлантириш;
ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли имтиёзлар ва афзалликлар белгиланади.
27-модда. Ёшлар ижтимоий хизмати
Ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ёшлар ижтимоий хизмати фаолият кўрсатади.
Ёшлар ижтимоий хизмати фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ёш фуқароларга психологик-педагогик, юридик ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш;
имконияти чекланган ёш фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
таълим ва меҳнат жамоаларида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
ёш мутахассисларга янги иш жойига мослашишида, уларни қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш;
вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёш фуқароларни ижтимоий мослаштириш;
ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш;
ҳуқуқий тарғибот, ёшларни ишга жойлашиш, таълим олиш ва касбий тайёргарлик борасида, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, туризм ва спорт соҳасидаги имкониятлар тўғрисида хабардор этиш;
ёшларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш.
Ёшлар ижтимоий хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 31,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish