Назорат ва муҳокама учун саволлар.
Мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таҳлил қилганда макроиқтисодий кўрсаткичлар қандай таҳлил қилинади?
Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш
ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш:
қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий мувозанатни сақлаш, таркибий ва институционал ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
ҳаражатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақланган ҳолда Давлат бюджетининг барча миқёсларида мувозанатни сақлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилган бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш;
илғор халқаро тажрибага мувофиқ инструментлардан фойдаланиш ҳисобига пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, миллий валютанинг ва ички бозордаги нархларнинг барқарорлигини таъминлаш;
эркин конвертацияни таъминловчи валютага оид муносабатларни тарктибга солиш, миллий валюта курсини шакллантиришда замонавий бозор механизмларни жорий этиш;
солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш йўлини давом этиш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рағбатлантиришнинг тегишли чораларини кенгайтириш;
банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада кенгайтириш;
янги турлардаги суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳисобига уларнинг хажмини кенгайтириш ва сифатини ошириш, капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва ахолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш;
халқаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш йўли билан, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишини давом этиш, жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали фойдаланиш
Макроиқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари нимадан иборат?
Мамлакатда ички нархлар барқарорлиги таъминланиши макроиқтисодий ва ижтимоий барқарорликнинг кафолати бўлиб, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш ва ривожлантириш дастурларини муваффақиятли амалга оширишда зарурий шароит ҳисобланади. Бунда инфляциянинг паст ва барқарор кўрсаткичлари мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлаш, ишлаб чиқариш рақобатбардошлиги ва аҳолини яшаш даражасини оширишнинг муҳим омили саналади. Шу нуқтаи назардан, нархлар ўсиш суръатларининг пасайиши ва барқарорлашиши давлат иқтисодий сиёсатининг асосий мақсадларидан бири бўлиши керак.
Иқтисодий таҳлилда услуб деганда нима тушинилади?
Моделлаштириш усули исталган табиатли объектларни текшириш учун қўлланилиши мумкин бўлганидек, ўз навбатида, исталган объект моделлаштириш воситаси бўла олади. Иқтисодий жараѐнлар ва кўрсаткичларни моделлаштиришда турли хил усуллардан фойдаланилади. Ушбу усуллар ѐрдамида тузиладиган барча моделларни 2 турга бўлиш мумкин: Моддий моделлар ва идеал моделлар. Моддий моделлар реал объектларни табиий ва сунъий материаллар ѐрдамида акс эттиради: бўр билан доскада, картон билан макет тузиш, қалам билан формула ѐзиш, металлдан авиамодел ясаш в бошқалар. Идеал моделлар одамни фикрлаш жараѐни билан чамбарчас боғлангандир. Бундай моделлар билан операциялар мияда амалга оширилади. Мисол қилиб, ҳайвонларнинг ҳаракатини келтириш мумкин. Моддий моделлар ўз ўрнида физик ва белгили моделлардан иборат. Физик моделлар реал объектнинг физик табиатини акс эттиради ва асосан физик хоссаларини ифодалайди. Улар кўпроқ техника фанларида қўлланилади. Иқтисодиѐтда физик моделлар асосан иқтисодий тажриба сифатида қўлланилади. Масалан, битта корхонада ўтказилган тажриба натижалари бутун
Комплекс таҳлилни амалга оширишда қайси босқичлар ажратилиб кўрсатилади?
КТни бажаришда қўйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |