Назорат учун савол ва топшириқлар



Download 53 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi53 Kb.
#58768
1   2
Bog'liq
24 мавзу саволлар iq naz

Реал даромад – нарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб, маълум вақт оралиғида, ихтиёрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдорига тенг.
Аҳолининг ёлланиб ишловчи қисмидан олинадиган даромадларнинг асосий қисмини иш ҳақи ташкил қилади. Даромаднинг бу тури истиқболда ҳам, пул даромадлари умумий ҳажмини шаклланишида ўзининг етакчи ролини сақлаб қолади.
Аҳоли пул даромадларининг шаклланишига, давлат ёрдам дастурлари бўйича тўловлар сезиларли таъсир кўрсатади. Бу манбалар ҳисобига пенсия таъминоти вақтинча меҳнатга лаёқациз фуқароларни ушлаб туриш амалга оширилади ва турли хил нафақалар тўланади.
Аҳоли даромадлари даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар орасида иш ҳақи ҳажмидан ташқари чакана нарх динамикаси, истеъмолчилар бозорининг товарлар билан тўйинганлик даражаси кабилар муҳим ўрин тутади.



  1. Турмуш даражаси ва унинг тушунчасига изоҳ беринг.

Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг ҳаёт учун зарур моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши, ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин.


Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма хил эҳтиёжларини ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини илмий даражада (бутун аҳоли учун) ва табақалашган микро даражада (аҳолининг алоҳида гуруҳи учун) қараб чиқиш мумкин. Биринчи ёндашув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича аниқлаб, қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.
Аҳоли гуруҳлари бўйича даромадлар тақсимланиши динамикасини таққослаш, истеъмолчилик бюджет асосида амалга оширилади. Қатор истеъмолчилик бюджетлари мавжуд бўлади: ўртача оила учун, юқори даражада мўл-кўл бюджет, минимал моддий таъминланганликлар бюджети, нафақахўрлар ва аҳоли бошқа ижтимоий гуруҳлар бюджети шулар жумласидандир.
Фаровонликнинг энг қуйи чегараси оила даромадининг шундай чегараси билан белгилаш мумкинки, ундан кейин аҳолини такрор ишлаб чиқариш таъминланмайди. Бу даража моддий таъминланганлик минимум ёки кун кечириш даражаси (қашшокликнинг бошланиши) сифатида чиқади. Кун кечириш минимуми биологик минимумдан фарқ қилиб кўпроқ ўзгарувчан ва жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ривожи билан ўзгариб боради.



  1. Турмуш даражасини қандай кўрсаткичлар ҳарактерлаб беради?

Аҳолининг маълум қисмини ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлганлар таркибига киритиш учун камбағал (қашшоқ)лик даражасини аниқловчи кўрсаткичдан фойдаланилади.


Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда аҳолининг ижтимоий ёрдамига муҳтож қисмини аниқлашда турли хил мезонлар асос қилиб олинади. Улар жумласига даромад даражаси, шахсий мол-мулки миқдори, оилавий аҳволи ва шу кабилар киритилади. Агар оиланинг бу асосий эҳтиёжлари жуда кўплаб бошқа омиллар, яъни оила аъзоларининг сони, таркиби, соғлиғининг ҳолати ва шу кабилар билан ҳам аниқланади.
жамиятдаги қашшоқликнинг ҳарактери ва даражаси ҳақида гувоҳлик берувчи юқоридаги далил ва рақамлар реал холатни тўлиқ ҳарактерлаб бераолмайди. Бунинг сабаби шундан иборатки, қашшоқликнинг кўпчилик қисми яширинган, яъни кўзга яққол кўринмайди. Бу учта сабаб қуйидагилар билан изоҳланади: биринчидан, қашшоқ категориясини ташкил қилувчи кишиларнинг кўпчилик қисми йилдан-йилга ўзгариб туради. Тадқикотлар кўрсатишича, қашшоқликда яшовчиларнинг ярми бу категорияга ҳаммаси бўлиб бир-икки йил давомида дучор бўлиб, кейин бу холатдан мувоффақияти чиқиб кетади. Иккинчидан, доимий қашшоқлар катта шаҳарларда анча яширинган ҳолда яшайди. Учинчидан, қашшоқлар сиёсий муносабатларда кўринмайди. Уларнинг асосий массаси касаба уюшмаларга, сиёсий партияларга ва жамоат ташкилотларига бирлайшмайди.



  1. Даромадлар тенгсизлигининг асосий сабабларини санаб кўрсатинг ва уларга тушунтириш беринг.

Лоренс эгри чизиғи – даромадлар тенгсизлиги даражаси миқдорий аниқлашни ҳарактерлайди.


Даромадлар тенгсизлигининг катта фарқлари мавжудлигининг асосий сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиётининг ўз хусусиятларидан келиб чиқади, бизнинг республикада ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш даромадлар тенгсизлиги муаммосини кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мулкка (уй-жой, ускуна, аксия ва бошқалар) эгалик омили ўйнай бошлайди. Даромадларнинг табақаланиш жараёни етарли даражада тез боради, минимал даражадан бин неча ун баравар юқори даромадга эга бўлган ижтимоий қатлам шаклланади.
даромадлар тенгсизлигини тақозо қилувчи ўзига хос умумий омиллар ҳам мавжуд. Уларнинг асосийлари қўйидагилар:
Кишиларнинг умумий лаёқатидаги фарқлар. Кишилардаги интеллектуал, жисмоний ва эстетик лаёқатлар турлича; айримлар нисбатан юқори ҳақ тўланадиган ишни бажариш учун зарур бўлган фавқулодда интеллектуал лаёқатни иерос қилиб олган, бошқаларнинг ақлий лаёқати паст ҳақ тўланадиган фаолият тури билан банд бўлишини тақозо қилади ёки улар умуман ишлаб тополмайди. Учинчи гуруҳ кишилар жуда зўр жисмоний лаёқати туфайли юқори ҳақ тўланадиган етук профессионал спортчи бўлиши мумкин, камроқ гуруҳ кишилар ўзларининг эстетик қобилияти туфайли буюк рассом ёки мусиқашунос бўлиши мумкин. Қисқача айтганда, туғма талантлар айрим шахсларга ялпи маҳсулотга ўзларининг ҳиссасини қўшиб шунинг ҳисобига юқори даромад олиш имкониятини беради.
«Малакали диддаги» фарқлар туфайли даромадлар бир хил эмас. Оғир ва зерикарли ишлар, масалан кўмир қазиб олиш билан шуғулланган кишилар кўплаб соат давомида жуда интенсив ишлайди ва кўп иш ҳақи олади. Айримлар эса ўз даромадларини икки жойда ишлаш ҳисобига кўпайтиради. Одамлар бир-биридан ўзларининг тахликага тайёрлиги билан ҳам фарқ қилади. Кўплаб тадбиркорлар муваффақияцизликка дучор бўлсада, унгача кўп бўлмаганлари янги товар ва хизматларни жорий орқали муваффақиятларга эришиб, жуда юқори даромад олиш мумкин.
Ишлаб чиқарувчининг ўз мантфаати йўлида бозорда нархларни сунъий урнатиш лаёқати сузсиз даромадлар тенгсизлигини аниқловчи асосий омил ҳисобланади.
Айрим холларда муваффақият ва тасодифий ходисалар ҳам даромадлар тенгсизлигини келтириб чиқаради. Масалан, юқори даромадлар унумсиз ердан нефт конининг очилиши билан ва шахсий алоқа ёки сиёсий таъсир натижаси бўлиши мумкин. Бошқа томондан сурункали касаллик, бахциз ходиса боқувчисини йўқотиш ва ишсизлик каби кўплаб омадсизликлар оиланинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиб нисбатан қашшоқликка олиб келиши мумкин.



  1. Ўзбекистонда давлат ёрдам дастурлари тизимини ислоҳ қилиш ва уни ҳозирги даврдаги асосий йўналишлари ҳақида маълумот беринг.

давлатнинг ёрдам дастурлари ёки хайр-еҳсон дастурларидан, ишлаб ўзи даромад топа олмайдиган, меҳнатга лаёқациз бўлган ёки қарамоғида болалари бўлган кишиларга нафақа берилади.


Бу дастурлар умумий солиқ тушумлари ҳисобидан молиялаштирилади ва давлатнинг хайр-ехсон дастурлари ҳисобланади. Маҳаллий ҳокимиятлар томонидан бериладиган ёрдам, уй-жойга бериладиган субсидиялар, минимал иш ҳақи ҳақидаги қонунчилик, фермерларга субсидиялар, фахрийларга нафақалар, хайр-ехсон жамиятларига хусусий ажратмалар, ишсизлик бўйича қўшимча нафақалар, пенсиялар, пенсиялар ва шу кабилар ҳақида гапирмаганда ҳам даромадлар даражасини ушлаб туриш тизими қашшоқлик даражасини камайтиришга сезиларли ёрдам кўрсатади.
Республика бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий сиёсат аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва химоя қилишга қаратилади ҳамда алоҳида йирик йўналишларда амалга оширилади. Бу йўналишлар И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида» китобида тўлиқ баён қилиб берилган.
Аҳолини ижтимоий химоялаш чора-тадбирлари тизимидаги энг асосий йўналиш – бу нархлар эркинлаштирилиши ва пулнинг қадрсизланиш даражаси ортиб бориши муносабати билан даромадларнинг энг кам ва ўртача даражасини мунтазам ошириб бориш ҳисобланади. Бунда республиканинг ўзига хос ёндашуви ишлаб чиқилиб, даромадлар нисбатини ўзгартириш, иш ҳақи, пенсиялар, стипендияларнинг, жамғарма банклардаги аҳоли омонатлари ставкаларининг энг оз миқдорини бир вақтнинг ўзида қайта кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади. Даромадлар нисбатини ўзгартиришда 1993 йил жорий этилган янги ягона тариф сеткаси катта аҳамиятга эга бўлди. Бу барча тоифадаги ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорларини тариф коэффициентлари орқали, энг кам иш ҳақи воситаси билан бевосита ўзаро боғлаш имконини берди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг иккинчи йўналиши – ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ноозиқ-овқат моллари асосий турлари истеъмолини муайян даражада сақлаб туриш бўлди.
Иқтисодий ислоҳатларнинг илк босқичида ижтимоий сиёсатни амалга оширишнинг учинчи йўналиши – аҳолининг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш борасида кучли чора-тадбирлар ўтказилганлиги бўлди. Бу йўналишда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ночор қатламлари – пенсиялар, ногиронлар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, ишсизлар, ўқувчи ёшлар ҳамда қайд этилган миқдорда даромад олувчи кишилар турли хил йўллар билан ҳимоя қилиб борилди.
Ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизимида болалар ва кам даромадли оилалар ёрдамдан баҳраманд бўлувчи асосий кишилар ҳисобланиб, улар учун ҳамма нафақа ва моддий ёрдамлар фақат оила орқали етказиб берилади. Бу тизимда кам даромадли оилаларга бериладиган моддий ёрдам аҳолиси йиғинда тайинланиб ва маҳлла орқали етказилади. Шу мақсадда маҳаллаларда бюджет маблағлари, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик тузилмалари ва айрим фуқароларнинг ихтиёрий ўтказган маблағлар ҳисобидан махсус жамғармалар ҳосил қилинади.
Ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизимини меҳнатга рағбатлантирадиган омиллар ва воситалар янги тузилмаси пайдо бўлишини ҳам тақозо қилади.
Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish