Назoрат савoллари


Машиналар динамикаси. Умумий қоидалари



Download 4,8 Mb.
bet17/44
Sana30.06.2022
Hajmi4,8 Mb.
#720362
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
MMN ma\'ruzalar to\'plami

Машиналар динамикаси. Умумий қоидалари.
Маъруза режаси.
1. Машиналар динамикаси масаласи.
2. Машиналарнинг динамик параметрлари.
3. Динамик типлари.
4. Машиналарнинг механик характеристикалари.
5. Машиналарнинг иш режалари.
“Машина ва механизмлар назарияси” курсининг машиналар динамикаси бўлими, одатда, машинанинг таркиби қисми алоҳида механик системаларнинг тузилиши, кинематикаси ва куч нисбатларига бағишлангандан сўнг бир бутун машинани ташкил этувчи мазкур системаларнинг биргаликда ишлашни ўрганади. Бунда янги атама, таъриф, масала, фараз ва ҳоказолар юзага келиши муқаррардир. Ушбу бобда ана шулар ўрганилади.
Машиналар динамикасининг вазифалари.
Назарий механикага мувофиқ динамиканинг вазифаси нуқта ёки жисмга улар ҳаракатининг берилган қонуни бўйича таъсир этувчи кучларни аниқлаш ва аксинча, нуқта ёки жисмга таъсир этувчи кучлар буйича ҳаракат қонунини топишдан иборатдир.
Назарий механикадан механизм ва машиналар назариясига ўтилар экан, абстракт нуқта ва жисмлар ўрнига буғин нуқталарига ҳамда машина таркибига кирувчи механизм буғинларига эга бўламиз. Бундай ҳолда динамиканинг вазифаларини машинани яратиш жараёнида кўриб чиқиш қулайдир. Шуни таъкидлаш жоизки, машина механизмлари бошлангич бўғинларнинг текис ҳаракатланишини кўзда тутувчи геометрик ва кинематик усуллар билан лойиҳаланади. Механизмлар машина қилиб йиғилгандан сўнг, мазкур машина буғинларига қўйилган ташқи кучлар таъсирида унинг ижрочи ва ёрдамчи органлари ҳаракатининг ҳақиқий хусусияти аниқланиши зарур. Сўнгра ҳаракатнинг аниқланган хусусияти машинани лойиҳалашда берилган хусусият билан солиштирилади. Агар ҳаракатнинг ҳисоблаб топилган хусусияти кониқарсиз бўлса, машина бўғинлари ҳаракатининг керакли хусусиятини таъминлаш мақсадида машина конструкциясига тузатиш киритилади.
Бундан ташқари, динамик ҳисоблашда шуни назарда тутиш лозимки, машина бўғинлари абсолют бикр эмас, улар эластик ва бу жиҳат маълум бир шароитларда бўғинларда юқори кучланишни келтириб чиқариши ҳамда машинанинг ишончли ва узоқ муддат ишлашини камайтириши мумкин. Бинобарин, ўта юкланишларнинг олдини олиш учун динамик ҳисоблашда бўғинларнинг эластиклигини ҳисобга олиш керак.
Ниҳоят, деярли ҳар қандай замонавий машина вибрация (титраш) манбаидир. Вибрация машинанинг конструктив хусусиятлари, ундаги иш жараёни, деталларининг тайёрланиш сифати ва ҳоказолар оқибатида юзага келади. Бундай вибрациялар машинанинг ўзи учун ҳамда унинг атрофидаги бошқа машиналар учун зарарли, инсон учун ҳавфлидир. Шу сабабли машина вибрацияларининг атрофга таъсирини баҳолай олиш ҳамда мазкур тебранишларни камайтириш, шунингдек, машинани виброизоляциялаш чораларини кўра билиш керак.
Юқорида қайд этилган мулоҳазаларга кўра машиналар динамикасининг умумий вазифасини қуйидагича ифодалаш мумкин. Машиналар динамикаси қўйилган кучлар таъсирида машина ҳаракатининг хусусиятини ўрганишни ҳамда жоиз юкламиш ва вибрациялар чегарасида машина ҳаракатининг талаб этилган хусусиятини таъминлаш воситаларини излашни кўзда тутади. Мазкур умумий вазифа уч қисмдан иборат:
- бикр бўғинли машиналар динамикаси (ҳаракатни ҳисоблаш ва ростлаш);
- буғинларнииг эластиклигини ҳисобга олиб бориш (ўта юкланишлардан сақлаш);
- машинанинг пойдеворда тебранишлари (виброизоляция) динамик машиналарнинг турига боғлик динамик ҳисоблашнинг моҳияти ва тартиби турличадир, лекин машиналарнинг турини аниқлашдан олдин машинанинг ҳар қандай турга ҳам бир ҳилда хос бўлган динамик параметрларини кўриб чиқамиз.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish