Компьютер криптографияси даври XX асрнинг 70 йилларида авваллари қўлда бажариб келинган, ундан сўнг механик ва электромеханик қурилмалар ёрдамида амалга оширилган шифрлар ўрнига улардан ҳаддан зиёд юқори критобардошлиликка ва тезкорликка эга криптотизимлар яратишга янгича ёндашувларни амалга оширишга қодир бўлган компьютерларнинг юзага келиши билан характерланади. Натижада криптологиядаиккита муҳим воқеа содир бўлди.
Компьютер криптографияси даврининг биринчи муҳим воқеаси симметрик криптотизимларнинг биринчи синфи бўлган блокли шифрлар юзага келиб, улар тарихда биринчи марта Давлат стандарти мақомига эга бўлиши бўлса, даврнинг аҳамиятга молик иккинчи тамойилли муҳим кашфиёти криптологияга янгича ёндашувларни бошлаб берган ошкора криптографиянинг юзага келишидир.
Компьютер криптографияси даврининг биринчи муҳим воқеаси симметрик криптотизимларнинг биринчи синфи бўлган блокли шифрлар юзага келиб, улар тарихда биринчи марта Давлат стандарти мақомига эга бўлиши бўлса, даврнинг аҳамиятга молик иккинчи тамойилли муҳим кашфиёти криптологияга янгича ёндашувларни бошлаб берган ошкора криптографиянинг юзага келишидир.
Бу даврдан бошлаб криптографик тизимлар иккита синфга бўлина бошлади: симметрик (махфий калитли, бир калитли) ва носимметрик (ошкора калитли, икки калитли) криптотизимлар.
Криптология
(грекчада kryptos - “сирли” ва logos -“хабар”) алоқа
хавфсизлиги ҳақидаги фан
Криптография
Маълумотларни муҳофазалаш
ҳақидаги фан
Криптотаҳлил
Шифрларни“бузиш"
ҳақидаги фан
Криптология (грекчада kryptos - “сирли” ва logos -“хабар”) деганда алоқа хавфсизлиги ҳақидаги фан тушунилади. У алоқа каналлари орқали ахборотнинг хавфсизлигини таъминлаб сақлаш ҳамда узатиш тизимларини яратиш ва таҳлиллаш тўғрисидаги фандир. Криптология икки илмий ирмоққа ажралади. Булар криптография ва криптотаҳлилдир.
Криптографияахборот алмаштириш тамойиллари, восита ва усуллари билан шуғулланадиган фан соҳаси бўлиб, унинг мақсади ахборот мазмунидан берухсат эркин фойдаланишдан муҳофазалаш ва ахборотни бузишнинг олдини олиш ҳисобланади.
Криптотаҳлил шифрни ёки ҳар қандай бошқа шаклдаги криптография объектининг сирини очиш санъати ва илми бўлиб, калитни билмасдан туриб шифрланган матндан дастлабки матнни олиш ёки дастлабки матн ва шифрланган матн бўйича калитни ҳисоблаш жараёнидир.
Калитдан фойдаланган ҳолда алоҳида қоидалар бўйича очиқ (дастлабки) маълумотлар тўпламини шифрланган маълумотлар тўпламига алмаштириш учун амалга ошириладиган қайтар алмаштиришлар мажмуи шифр деб аталади.
Дастлабки очиқ матнни унинг маъносини беркитиш мақсадида шифрланган маълумотга ўгириш натижаси шифрматн (шифрмаълумот) деб аталади.
Кенг маънода ахборотни шифрлаш деганда шифрматнга ўгириш жараёни тушунилади.