Интернет тармоғи ва унинг хизматлари Компьютер тармоқлари
Компьютер тармоғи битта компьютерни иккинчиси билан ўзаро боғлаш ва маълумот узатиш учун мўлжалланган. Компьютер тармоқлари улардаги компьютерлар жойлашуви ва боғланиш усули бўйича маҳаллий ва глобал турларга бўлинади.
Маҳаллий компьютер тармоғида компьютерлар битта хона; ёнма-ён хоналар, қаватлар ёки биноларда жойлашган бўлади. Одатда уларни ўзаро боғлаш учун тармоқ кабелидан фойдаланилади. Тармоқ кабелининг бир қатор турлари мавжуд, масалан: жуфтлик, коаксиал ва шиша толали.
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш тузилмаси тармоқ топологияси дейилади. Тармоқ топологиясининг қуйидаги турлари мавжуд:
Умумий боғлам;
Айлана;
Юлдузсимон.
Тармоқдаги компьютерларнинг ўзаро уланиш усули, маълумот алмашиш асосларини белгиловчи восита бу тармоқ технологиясидир. Тармоқ технологияси тармоқдаги компьютерлар маълумот алмашиш услуби, компьютерлар максимал сони, улар ўртасида масофа, тармоқ кабели ва анжом-ускуналарини белгилайди. Тармоқ технологияларининг асосий турлари:
Ethernet;
Arc Net;
Token Ring;
Fast Ethernet;
Gigabit Ethernet;
FDDI;
100VG Any-LAN.
Компьютерни тармоққа улаш учун унда махсус қурилма – тармоқ адаптери мавжуд бўлиши шарт. У система блокининг асосий платаси таркибига киритилган ёки унинг бўш уяларининг бирига ўрнатилган бўлиши мумкин.
Тармоқдаги компьютерлар ўзаро мулоқотда бўлиши ва маълумот алмашиши учун махсус восита – тармоқ протоколи ишлаб чиқилган. Тармоқ протоколи компьютерлар ўзаро боғланиш ва мулоқотда бўлиш тартиб қоидасини белгилаб, ўзаро маълумот алмашиши керак бўлган компьютерлар бир хил тармоқ протоколидан фойдаланиши лозим. Тармоқ протоколининг қуйидаги асосий турлари мавжуд:
NetBEUI;
IPX/SPX;
TCP/IP;
POP3;
SMTP.
Юқорида кўрсатилган тармоқ протоколларидан TCP/IP дан кенг фойдаланилади, чунки ундан нафақат маҳаллий, балки глобал тармоқда ҳам фойдаланиш мумкин.
Глобал тармоқда компьютер орасидаги масофа узоқ бўлиб, улар ўзаро маълумот алмашиши учун мавжуд телефон тармоқлари, махсус тармоқ магистраллари, сунъий йўлдош алоқаси қўлланилади. Глобал тармоқларнинг энг оммабоп ва машҳури бу Интернет тармоғидир.
Компьютерни глобал тармоққа улаш учун унга махсус қурилма – модем (модулятор-демодулятор) ўрнатилиши шарт. МодемтелефонтармоғиорқалиИнтернетпровайдеригауланиб,Интернеткабиглобалтармоқдаишлашимконинияратади. Модемларнинг қуйидагиасосийтурларимавжуд:
Ички модем (Internal Modem) компьютернингасосий платасида жойлашган.
Ташқи модем (External Modem) алоҳида қурилма бўлиб, кабел ёрдамида компьютерга уланади.
Ихчам компьютер модеми (PCM/PCMCIA) алоҳида плата кҳринишида бўлиб, асосий платанинг ички ёки ташқи бҳш уясига ҳрнатилади
Тармоқда мавжуд бўлган ихтиёрий компьютер IР-манзилини билган ҳолда, унга ҳар хил кўринишдаги сўровлар билан мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бу сўровлар ўша компьютерда сақланаётган электрон ҳужжатлар, маълумотлар базаси ёки бўлмаса ундаги бирор бир дастурни ишлатишга, ўша компьютер таркибига кирган техник ресурслар имкониятидан фойдаланишга оид бўлиши мумкин ва ҳоказо
Интернет ахборот муҳитини ташкил этувчи электрон ҳужжатларнинг ҳар бири компьютерларнинг IР-манзилларидан бошқа ўзларининг такрорланмас, уникал манзилларига эга. Бу манзил URL (Uniform Resource Locator) - манзил деб аталади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг pacмий ахборотлари, Олий мажлис қарорлари ҳақида маълумот 6eрувчи электрон саҳифа манзили www.gov.uz.
Агар Интернет тармоғида бирор бир ҳужжат эълон қилинган бўлса, у ягона такрорланмас URL манзилга эга. Компьютерда бир ном билан дискнинг бир жойида иккита файл мавжуд бўлмаганидек, интернетда ҳам икки электрон ҳужжат бир хил URL-манзилга эга бўла олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |